Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Кўзнинг қон билан таъминланиши ва сувсимон намлик



Download 13,93 Mb.
bet384/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   493
Bog'liq
fizi

Кўзнинг қон билан таъминланиши ва сувсимон намлик. Кўз соққаси а. corotis interna дан бошланувчи а. ophtalmica-дан кўпроқ қон олади. Шу билан бирга тўр пардага махсус тармоқ—а. Centralis retinae -дан қон келади.бу артерия кўрув нервининг бағрида кўз соққасининг ичига киради. Кўз туби текширилганда шу артериянинг шохчалари кўриниб туради. Кўзнинг тиниқ муҳитлари томирсиз бўлиб, кўз ичидаги махсус суюқлиқ — сувсимон намликдан озиқланади.
Сувсимон намликнинг келиб чиқиши ва циркуляцияси орқа мия суюқлиғи ҳақида берилган маълумотларга ўхшайди. Сувсимон намликда 1%дан ортиқроқ қуруқ моддалар бор, буларнинг кўпчилиги анорганик тузлардир. Сувсимон намлик асосан киприксимон танада секрецияга ўхшаш процесс йўли билан ҳосил бўлади. Унинг миқдори артериал босимнинг ўзгаришига яраша кўпаяди ва камаяди, аммо артериал босим миқдори билан сувсимон намлик ўртасида тўлиқ параллелизм йўқ. Баъзан томирлар ўтказувчаилиги ошганда (масалан, оғритувчи таъсиротда) сувсимон намликка кўпроқ суюқлиқ сизиб ўтади. Шу билан бирга унда талайгина қанд, оқсил, шунингдек, одатда унда учрамайдиган антителолар топилади.
Сувсимон намлик қорачиқ орқали кўзнинг олдинги камерасига ўтади ва рангдор парда четларидан Шлемм канали орқали чиқиб кетади. Сувсимон намлик тахминан бир хил тезлик билан ҳосил бўлади ва чиқиб кетади, шу туфайли кўз соққаси ичидаги босим унча ўзгармайди.
Кўз ичидаги босим одатда симоб устуни ҳисобида 18—26 мм га тенг бўлиб, суткалик периодикаси бор; эрталаб ҳаммадан ортиқ бўлиб, кечга яқин симоб устуни ҳисобида 2—3 мм камаяди.
Сувсимон намлик ортиқча ҳосил бўлса ёки бемалол чиқиб кета олмаса кўз ичидаги босим ошади. Оғритувчи таъсиротда намлик кўпроқ ҳосил бўлгани учун кўз ичидагя босим симоб устуни ҳисобида 50 мм гача етиши мумкин. Қорачиқ кенгайганда сувсимон намликнинг чиқиб кетиши вақтинча камаяди, чунки рангдор парда қисқариб суюқлиқнинг Шлемм канали орқали чиқиб кетишига тўсқинлик қилади.


15 МАРКАЗИЙ НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ СЕНСОР ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРНИНГ БОШҚАРИЛИШИ
Марказий нерв системаси ягона ва пухта механизм бўлиб ишлайди. Шу туфайли одатдаги физиологик шароитда турли таъсиротларга жавобан организм кўрсатадиган реакциялар хулқ-атвор (юриш-туриш)нинг интеграцияланган яхлит бутун актларига ўхшайди. Шундай ҳар бир актда уч компонент: сенсор (сезувчи), мотор (ҳаракатлантирувчи) ва .вегетатив компонентларни ажратиш мумкин. Рецепторлардан марказий нерв системасига импульслар келиши сенсор компонентни таъминлайди, мотор компонентни скелет мускуллари юзага чиқаради ва мотонейронларнинг импульслари бошқаради, вегетатив компонент ички органлар фаолияти, томирлар диаметри, моддалар алмашинуви ва гавда тўқималари функциялари ҳолатининг бошқарилишидан иборат. Организмнинг сенсор ва мотор функциялари кўпинча-бирлаштирилиб, соматик функциялар деб аталади (573-бет).
Бу бобда биз гавда ҳаракатларининг бажарилишини ва марказий нерв системасининг сенсор функцияларини кўздан кечирамиз. Бизнинг баёнимизда марказий нерв системасининг анатомияда орқа мия, узунчоқ мия, Варолий кўприги, ўрта мия, мияча, оралиқ мия ва катта ярим шарларга бўлинишига амал қиламиз.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish