Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet380/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   493
Bog'liq
fizi

Кетма-кет ранг образлари. Бўялган нарсага узоқ тикилиб, кейин оқ юзага қаралса, ўша нарсанинг ўзи қўшимча рангга бўялгандай кўринади.
Гельмгольц назариясига мувофиқ, одам бирон рангга узоқ тикилиб турганда ранг сезиш компонентларидан қандай бўлмасин биронтаси чарчайди; шу сабабли тегишли ранг навбатдаги оқ рангдан айрилиб қолади; натижада қўшимча ранг сезгиси келиб чиқади. Геринг назариясига мувофиқ, рангсиз фон кўзга таъсир эта бошлангаида ранг сезувчи моддалардан биронтаси зўр бериб парчаланиш (диссимиляция) ўрнига зўр бе-риб синтезланади (ассимиляция).
Ранг кўрлик (ранг ажратолмаслик). Кишиларнинг бирон рангни ажратолмаслик ҳодисалари маълум. Бундай аномалия дальтонизм деб аталади. Барча эркаклардан 8 процентида бир қадар дальтонизм бор. Аёллар уртасида дальтонизм камроқ — 0,5%.
Дальтонизм эркакларнинг жинсни белгилаб берадиган тоқ Х-хромосомасида муайян генлар йўқлигидан келиб чиқади.
Дальтонизм бор-йўқлигини билмоқ учун текшириладиган кишига ҳар хил рангли жун ипларни рангига қараб танлаб олиш буюрилади. Дальтонизмли киши қизил ип билан бирга яшил иппи ҳам ажратади ёки аксинча. Ранг кўриш одатда махсус жадваллар ёрдамида текширилади.
Дальтонизм бор-йўқлигини текшириш касб танлашда муҳим. Дальтонизмли кишилар транспортни ҳайдай олмайди, чунки бу касб эгалари қизил ва яшил рангларни бир-биридан ажрата билиши керак.
Ранг ажратолмасликнинг икки тури — протанопия ва дейтеранопия кўпроқ учрайди. Аслида қизил рангни ажратолмайдиган кишилар — протанопларни дальтониклар деб аташади, уларнинг назарида спектр қизил томонидан қисқарган, тўлқин узунлиги 490 ммк бўлган қисми (кўк-ҳаво ранг нурлар) эса рангсиз туюлади.
Яшил рангни ажратолмайдиган кишилар — дейтераноплар яшил рангларни тўққизил, кул ранг, сариқ рангларга аралаштириб юборишади; ҳаво рангни бинафша рангдан ажратишолмайди. Уларнинг назарида спектр қисқарган эмас , балки рангсиз нуқта спектрнинг қизил томонига яқин бўлади (500 ммк га яқин).
Бинафша рангни ажратолмайдиган кишилар — тританопларга спектр бинафша томонидан қисқарган туюлади. Лекин тританопия кам учрайди.
Тамомила ранг ажратолмаслик ҳам учрайди, бунда нарсалар худди рангсиз фотографияга ўхшаш кул рангнинг фақат турли тусларида кўринади.
Э. Геринг назарияси дальтонизмни тўр пардада тегишли модда йўқлиги билан изоҳлайди, аммо унинг турлари — протанопия ва дейтеранопияни тушунтириб беролмайди. Юнг—Гельмгольц назариясига мувофиқ, ранг кўрлик ҳодисалари қизил, яшил ёки бинафша рангга реакция кўрсатадиган тегишли элементлар тўр пардада йўқлиги билан изоҳланади.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish