Кўзнинг ёруғ сезувчанлиги Кўзнинг абсолют сезувчанлиги. Кўрув сезгиси вужудга келиши учун ёруғлик манбаида бир қадар муайян энергия бўлиши керак. Кўрув сезгисининг вужудга келиши учун зарур бўлган минимал энергия миқдори кўз абсолют сезувчанлигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Секундига эрглар ҳисобида ўлчанадиган бўсаға энергияси миқдори қулай шароитда жуда кам бўлиб, 1×10-10 — 1×10-11эрг/сек ни ташкил этади.
Қоронғида қолган кўзда қўзғалиш вужудга келиши учун зарур бўлган минимал ёруғлик квантлари сони 8 дан 47 гача эканлигини С. И. Вавилов кўрсатиб берган эди. Тўр пардага туширилган ёруғлик нурлари рецепторларнинг биттасига эмас, балки бутун бир группасига таъсир этгани учун бир рецепторни атиги 1—2 ёруғлик кванти қўзғата олади. деб ҳисоблашади. Шундай қилиб, ёруғлик идрок қилинадиган қулай шароитда (кўз қоронғида максимал адаптацияланганда; қуйига қаралсин) кўзнинг сезувчанлиги физика нуқтаи назаридан чегара сезувчанликка яқин келади.
220-расм. Миср маликаси Нефертитининг скульптура портретидан олинган фотографияга (А) 2 минут қараб турилганда кўз ҳаракатларининг ёзуви (Б) (А.Л. Ярбусдан). Кўз тўр иардасидаги турли қисмларнинг абсолют сезувчанлиги ҳар хил. Кундузги рангли кўришда тўр парданинг марказий чуқурчаси — сариқ доғ максимал даражада сезувчан бўлади. Ғира-ширада кўрганда, яъни нуқул таёқчалар ишлаб турганда тўр парда марказининг сезув-чанлиги перифериясининг сезувчанлигидан анча кам бўлади.
Адаптация. Кўз сезувчанлиги бошланғич ёритилиш даражасига, яъни одам ёки ҳайвоннинг равшан ёритилган ёхуд қоронғи бинода турганлигига боғлиқ.
Қоронғи бинодан ёруққа чиқилганда аввал кўз ҳеч нарсани кўрмай қолади. Қўз сезувчанлиги секин-аста камаяди; кўз ёруғликка адаптацияланади. Кўзнинг равшан ёритилиш шароитига шундай мослашуви ёруғлик адаптацияси деб аталади. Ёруғ бинода кўзнинг ёруғликка сезувчанлиги жуда ҳам ўтмаслашган бўлади. Ёруғ бинодан чиқиб, қоронғи бинога кирилганда тескари ҳодиса кузатилади. Одам қоронғи би-лога кирган вақтда кўзининг қўзғалувчанлиги камайганлигидан ҳеч нарсани кўрмайди. Секин-аста нарсаларнинг контурлари пайқала бошлайди, сўнгра уларнинг деталлари ажратила бошлайди; тўр парданинг қўзғалувчанлиги секин-аста ошади. Кўз сезувчанлигининг қоронғида шу тариқа ортиши кўзнинг ёруғлик кам шароитга мослашувидан иборат бўлиб, қоронғи адаптацияси деб аталади.
Ҳайвонлар устидаги тажрибаларда кўрув нервидаги импульсларни ёки электроретинограммани қайд қилиб турилса, ёруғликка адаптацияланиш ёруғлик таъсири бўсағасининг ортишида (фоторецепторлар аппарати қўзғалувчашшгининг пасайишида) ва кўрув нервидаги ҳаракат потенциаллари частотасининг сийракланишида намоён бўлади.
Кундузги, табиий ёруғликда ёки тунги, сунъий ёруғликда доимо мавжуд бўладиган ёруғлик адаптацияси, яъни кўз тўр пардаси сезувчанлигининг пасайиши қоронғида секин-аста йўқолади, шу туфайли тўр парданинг максимал сезувчанлиги тикланади; бинобарин, қоронғида, яъни ёруғ таъсир этмаганда кўрув аппарати қўзғалувчанлигининг ортишини, яъни қоронғи адаптациясини ёруғлик адаптациясининг секин аста барҳам топиши, деб ҳисоблаш мумкин.
Қоронғида турганда тўр парда сезувчанлигининг қандай ортиб бориши 221-расмда кўрсатилган. Дастлабки 10 минутда кўз сезувчанлиги 50—80 баравар ортади, сўнгоа бир соат мобайнида бир неча ўн мкнг марта ошади. Қоронғида кўз сезувчанлигининг ортиб бориш механизми мураккаб. П. П. Лазарев назариясига мувофиқ, кўрув пигментларининг тикланиши бу ҳодисада муҳим аҳамиятга эгадир. Колбачалар йодопсини қоронғида таёқчалар родопсинига нисбатан тезроқ тикланади, шу сабабли қоронғида туришнинг дастлабки минутларида адаптация