Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Кўришда кўз ҳаракатларининг роли



Download 13,93 Mb.
bet375/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   493
Bog'liq
fizi

Кўришда кўз ҳаракатларининг роли
Хоҳ яқиндаги, хоҳ узоқдаги ҳаракатсиз ва ҳаракатдаги нарсаларни кўришда кўз ҳаракатлари муҳим роль, ўйнайди.
Кўзнинг айланиш маркази орқали ўтувчи ҳар қандай ўқ теварагида одам кўзи бурила олади, кўзнинг айланиш маркази кўз марказидан . ўрта ҳисобда 1,3 мм орқароқда.
Кўз тўппа-тўғри олдинга қараб турганда, бошланғич ҳолатидан ташқарига 42°, ичкарига 45°, юқорига 54° ва пастга 57° бурила олади.
Кўзга унинг экваторига нисбатан бирмунча олдинроқдан ёпишувчи 6 мускул кўзни ҳаракатга келтиради. Улар 2 та қийшиқ мускул ва 4 та тўғри мускул — ташқи, ички, юқори ва пастки мускуллардир {219-расм). Булардан фақат ташқи тўғри мускул кўзни тўппа-тўғри ташқарига, ички тўғри мускул кўзни тўппа-тўғри ичкарига буради. Юқори ва пастки тўғри мускуллар кўзни юқорига ёки пастга буришдан ташқари, пича ичкарига ҳай. буради; модомики шундай экан, кўзни тўппа-тўғри юқорига ёки пастга бурмоқ учун тўғри мускуллар қисқариши билан бир вақтда қийшиқ мускуллар ҳам қисқариши керак.
219-расм. Кўз мускуллари.
1—юқоридаги қийшиқ мускул; 2 — қовоқни кўтарувчи мускул. З — юқоридаги тўғри мускул; 4 — ташқи тўғри мускул; 5 — пастки тўғри мускул; 6 — пастки қийшиқ мускул; 7-кўрув нерви.
Иккала куз хамиша хамжихат харакатланади,яъни курув уклари хамиша бир нарсага йуналган булади. Куздан бир масофадаги нарсаларга қарашда иккала кўз баравар ҳаракатланади. Яқинроқдаги нарсаларни кўришда — кўрув ўқларини яқинлаштириш, узоқроқдаги нарсаларни кўришда эса — кўрув ўқларини бир-биридан узоқлатиш керак. Яқиндаги нарсаларни кўришда иккала томондаги ички гўғри мускуллар тарангланиб, кўрув ўқлари бир-бирига яқинлаштирилади, бу конвергенция деб аталади. Ташқи тўғри мускуллар ёрдамида курув ўқлари бир-биридан узоқлаштирилади, бу эса дивергенция деб юритилади.
Кўрув процессида кўз ҳаракатларининг муҳим роли аввало шу билан белгиланадики, тўхтовсиз равишда кўрув ахбороти олиш учун тўр пардадаги тасвир ҳаракатда бўлиши керак. Ёруғлик таъсири уланган ва узиб қўйилган пайтдагина кўрув нервида импульслар келиб чиқиши электрофизиологик тадқиқотларда аниқланди. Ёруғлик кўрув рецепторига узлуксиз таъсир этганда кўрув нервининг тегишли толаларидаги импульсация тез тўхтаб, ҳаракатсиз кўзларда кўрув сезгиси йўқолади. Буни А. Л. Ярбус қуйидаги тажрибада исбот этди. Таъсир этувчи ёруғлик манбаи (кўзгу) ўрнатилган сўрғич кўзнинг шох пардасига бириктириб қўйилади, бу ёруғлик манбаи кўз ҳаракатланганда у билан шундай силжийдики, ёруғлик тўр парданинг ҳадеб бир хил элементларига таъсир этади. Бу ҳолда текшириладиган киши фақат ёруғлик улан гандан кейин 1—2 секундгача ёруғликни кўриб туради.
А. Л. Ярбус кўзгули сўрғичдан фойдаланиб ва бу кўзгу ҳаракатлаг рини фотографик суратга олиб, ҳар қандай нарсага қараганда, кўз одамга сезилмайдиган даражада узлуксиз сакраб туришига ишонди. Кўз узлуксиз сакраб турганлигидан тўр пардадаги тасвир узлуксиз равишда бир нуқтадан иккинчи нуқтага силжийди, айни вақтда янгидан-янги фоторецепторларга таъсир этади ва, шу тариқа, ганглиоз ҳужайраларда ҳамда улардан бошланувчи нерв толаларида яна импульсацияни вужудга келтиради. Ҳар бир айрим сакрашнинг узунлиги секунднинг юздан бир бўлагига баравар келади, катталиги эса 20° дан ортмайди. Сакраш тезлиги секундига 200° дан 400° гача бўлади. Айрим сакрашлар ўртасидаги интерваллар узунлиги, яъни кўрилаётган нарсага ёки нур сочаёгган нуқтага қарашда кўз тикиш узунлиги ўрта ҳисоб билан 0,2— 0,5 секундни ташкил этади, аммо у 10 баравар ортиқ бўлиши ҳам мумкин.
Кўз кўраётган объект қанча мураккаб бўлса, кўз ҳаракатларининг эгри чизиғи ўшанча мураккаб бўлади. Одам кўзи тасвирнинг бирон сабаб билан алоҳида эътиборни тортадиган қисмларга тўхталиб ва яна шу қисмларга қайтиб, ўша тасвир контурларини гўё тимискилайди. Шундай қилиб, одам тасвир деталлари тўғрисида мукаммалроқ ахборот олади. Ҳайкал портретни кўздан кечириш пайтидаги кўз ҳаракатларининг эгри чизиқлари 220-расмда келтирилган.
Ҳаракатдаги ва яқинроқ нарсаларга қарашда кўз айланиш бурчаги тез сакрашдагига нисбатан каттароқ бўлиб ҳаракатланади. Шундай ҳаракатлар туфайли ва кўз мускулларининг проприорецепторларидан импульслар келиши туфайли нарсалар ҳаракати идрок қилинади, шунингдек уларнинг қанча масофада эканлиги ҳам қисман билинади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish