Кўз тўр пардаси ва кўрув нервидаги электр ҳодисалари Таёқча ва колбачалардаги кўрув пигментларининг фотохимиявий ўзгаришлари ёруғлик таъсирида кўрув рецепторларининг қўзғалиш ҳодисалари занжиридаги бошланғич звено ҳисобланади. Кўрув рецепторларида, сўнгра кўрув нервида ҳам фотохимиявий реакциялар рўй бергач кўзнинг мураккаб рецептор аппарати қузғалиб, электр тебранишлари келиб чиқади.
Электроретинограмма. Электроретинограммалар деб аталадиган электр тебранишларини зарарланмаган кўзга ёки бевосита тўр пардага ёруғлик билан таъсир этиб, электр потенциаллари фарқини ажратиб олишда аниқланса бўлади.
Тажрибада электроретинограммани қайд қилиш учун ажратиб олинган кўзнинг шох пардасига бир электрод, кўз соққасининг қарама-қарши қисмига эса иккинчи электрод қўйилади. Бир электродни шох парда юзасига жойлаб, иккинчи электродни эса бурунга киритиб ёки юз терисининг кўз яқинидаги қисмига қўйиб, электроретинограммани олиш мумкин.
Электроретинограмманинг вужудга келиши таёқча ва колбачалардаги фотохимиявий процессларга боғлиқ эканлиги шу билан исбот этиладики, кўзнинг электр реакциялари онтогенезда ёруғликни сезувчи рецепторлар —таёқчалар ва колбачаларнинг тараққий этиши ва уларда кўрув пигментларининг вужудга келиши билан бир вақтда рўй беради. Кўрув пигментларининг миқдори электроретинограмма тўлқинларининг амплитудасига қараб ўзгаради. Кўрув пигментларининг парчаланиши натижасида ҳужайра мембраналарининг қандай қилиб ўзгариши, шунинг натижасида электр потенциалларининг фарқи қандай вужудга келиши ҳозирча равшан эмас. Фотохимиявий процесслар билан электр процесслари ўртасида ферментатив реакциянинг қандайдир оралиқ звеноси мавжуд бўлса керак. Аксари ҳайвонлар кўзига 1—2 секунд ёруғлик туширилганда электроретинограмма олинади, бу ретинограмма характерли бир неча тўлқинга бўлинади (216-расм). Биринчи тўлқин — а тўлқин амплитуда жиҳатдан кичик манфий электр тебраниши бўлиб, тинчлик потенциалининг камайганлигидан гувоҳлик беради. Бу тебраниш тез ортадиган ва секин камаядиган мусбат электр тўлқини — в тўлқинга ўтади, бу тўлқиннинг амплитудаси каттароқ бўлади, в тўлқиннинг пасайиш фонида кўпинча мусбат электр тўлқини — суст с тўлқин кузатилади. Ёруғлик таъсир этиши тўхтаган пайтда яна бир мусбат электр тўлқини — d тўлқин майдонга келади. Одамнинг электроретинограммаси ҳам шунга ўхшашшаклда, фақат шу билан фарқ қиладики, унда а тўлқин билан в тўлқин ўртасида қисқа муддатли х тўлқин қайд қилинади. Еруғлик турлича таъсир этганда электроретинограмма шаклини мукаммал анализ