Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Таёқчалар ва колбачалардаги нерв алоқаларининг соддалаштирилган схемаси



Download 13,93 Mb.
bet370/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   493
Bog'liq
fizi

214-расм. Таёқчалар ва колбачалардаги нерв алоқаларининг соддалаштирилган схемаси.
/ —пигментли қават; 2 — колбачалар; 3 — таёқчалар;
4 — колбачаларнинг ядролари; 5 — таёқчаларнинг ядролари;
6 — биполяр ҳужайралар; 7 — горизонтал ҳужайралар;
5 — амакрин ҳужайралар; 9 — ганглиоз ҳужайралар.

Ганглиоз ҳужайраларнинг ўсиқлари кўрув нервининг толаларини ташкил этади. Шундай қилиб, ёруғлик таъсирида фоторецепторда вужудга келган қўзғалиш иккита нерв ҳужайраси — биполяр ва ганглиоз ҳужайралар орқали кўрув нервининг толаларига ўтади. Ана шу нерв ҳужайраларининг контактланган жойларида синапслар бор.


Биполяр ҳужайра билан ганглиоз ҳужайра ўртасидаги синапсларда холинэстераза борлиги гистохимиявий методлар билан текширишда аниқланди; бир нерв ҳужайрасидан иккинчи нерв ҳужайрасига импульс ўтганда ацетилхолин ажралиб чиқиши қисман шундан кўриниб турибди. Қўзғалишнинг фоторецептор ҳужайрадан биполяр ҳужайрага ўтиш механизми равшан эмас.
Ганглиоз ҳужайраларнинг ўсиқлари ҳисобланадиган кўрув нервининг толаларидан атиги 1 миллионтаси тахминан 130 млн. фоторецептор ҳужайрага тўғри келади. Импульслар жуда кўп фоторецепторлардан бир ганглиоз ҳужайрага конвергенцияланиши ҳозир келтирилган рақамлардан кўриниб турибди. Дарҳақиқат, битта биполяр нейрон кўпгина таёқчаларга ва бир неча колбачага боғланганлигини, бир ганглиоз ҳужайра эса, ўз навбатида, кўпгина биполяр ҳужайраларга боғланганлигини Поляк кўрсатиб берди. Шундай қилиб, ҳар бир ганглиоз ҳужайра бир талай фоторецепторларда рўй берувчи қўзғалиш процесслари учун охирги умумий йўл ҳисобланади. Тўр парданинг фақат марказида, унинг марказий чуқурчасида ҳар бир колбача калта биполяр ҳужайра деган битта ҳужайрага бирлашган, калта биполяр ҳужайрага ҳам фақат битта ганглиоз ҳужайра туташган.
Бир ганглиоз ҳужайрага бирлашган фоторецепторлар ганглиоз ҳужайранинг рецептив майдонини ҳосил қилади. Турли ганглиоз ҳужайраларнинг рецептор майдонлари бир-бирини ёпиб ўтади ва ўзаро боғланади. Бунинг асосий сабаби шуки, тўр пардада горизонтал (юлдузсимон) ва амакрин ҳужайралар бор, улардан тармоқланувчи ўсиқлар чиқади, бу ўсиқлар биполяр ва ганглиоз ҳужайраларни горизонтал чизиқ бўйича бирлаштиради (212 ва 214-расмлар). Шу сабабли битта ганглиоз ҳужайра бир неча ўн минг фоторецептор билан боғланиши мумкин.
Марказга интилувчи толалардан ташқари, кўзда марказдан қочувчи нерв толалари ҳам топилган, бу толалар марказий нерв системасидан кўз тўр пардасига импульс олиб келади. Марказий нерв системасн тўр парда нейронлари ўртасидаги синапсларнинг ўтказувчанлигини ўша (марказдан қочувчи) толалар ёрдамида ўзгартира олади ва қўзғалиш процессига тортилган нейронлар сонини шу тариқа бошқара олади, деб ҳисоблашади. Тўр пардадаги марказдан қочувчи нерв толаларининг иккинчи типи — томир ҳаракатлантирувчи толалардан иборат. Марказий нерв системаси тўр парда томирларининг диаметрини шу толалар ёрдамида ўзгартира олади.
Тўр парданинг ўзига хос мураккаб нерв аппарати кўрув ахборотини анализ қилиш ва қайта ишлаб чиқишда қатнашади. Кўз тўр пардаси фоторецепторлар жойлашган анчайин бир жой эмас; у марказий нерв системасининг гўё периферияга чиқариб қўйилган бир қисми ҳамдир.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish