Марказдаги 1—1 нурлар тўр пардадаги f3 фокусда тўпланади; чеккадаги 2—2 ва 3—3 нурлар тўр парда олдидаги f2—f3 фокусларда тўпланади. Гавҳар олдидаги тик А—А чизиқлар чеккадаги нурларни ўтказмайдиган рангдор пардани кўрсатади, бу эса тасвирларнинг равшан бўлишига ёрдам беради.
Рангдор парда мускуллари қорачиқ диаметрини ўзгартира олади ва кўзга ёруғлик киришини шу йўл билан идора эта олади. Кўзни беркитиб, ёруғлик туширилмаса, сўнгра кўз очилса, қоронғида кенгайган қорачиқ рефлекс йўли билан тез тораяди.
Р ангдор пардада қорачиқни ўраб турувчи мускул толаларининг икки тури бор, бир тури — ҳалқасимон мускуллар (m.sphincter iridis ) кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг парасимпатик толаларидан иннервация олади, иккинчиси — радиал мускуллар (m.dilatator iridis) симпатик нервлардан иннервацияланади (210-расм). Ҳалқасимон мускуллар қисқарганда қорачиқ тораяди, радиал мускуллар қисқарганда эса, қорачиқ кенгаяди.
Шунга яраша, адреналин қорачиқни кенгайтиради, ацетилхолин билан эзерин эса, қорачиқни торайтиради. Парасимпатик нерв системасининг қўзғалиши билан давом этадиган эмоциялар (қўрқув, ғазаб, оғриқ)да қорачиқлар кенгаяди.
Қорачиқлар асфиксияда ҳам кенгаяди. Шу сабабли чуқур наркозда қорачиқлариинг кенгайиши асфиксия бошланаётганини кўрсатади ва наркозни камайтириш зарурлишдан гувоҳлик берувчи мудҳиш белги ҳисобланади.
Соғлом одамнинг иккала кўз қорачиғи бир хилда кенгайган ёки торайган бўлади. Бир кўзга ёруғ туширилганда иккинчи кузни корачиги хам тораяди; бундай реакция хамжихатлик реакцияси дейилади.
Якиндан нарсаларга каралганда хам корачик тораяди , аккомодация руй беради ва иккала кузнинг курув уклари бир нуктада учрашади.(конвергенция)
Баъзан иккала кўз қорачиқлари катта-кичик бўлади (анизокория). Бир томондаги симпатик нервнинг зарарланиши натижасида қорачнқ тораяди (миоз) ва айни вақтда кўз ёриғи ҳам тораяди (Горнер симптоми). N. oculonotorius-нинг фалаж бўлиши ёки n.sympaticus -нинг таъсирланиши натижасида бир кўз қорачиғи кенгайиши мумкин (мидриаз).
Офтальмоскопия
Қорачиққа тўппа-тўғри қараб туриб, кўзнинг ички юзасини — тўр-пардани кўриб бўлмайди, чунки барча нурлар кўзга қайси йўналишда кирган бўлса, кўз уларни ўша йўналишда акс эттиради, яъни қайтаради. Ёруғлик манбаидан келган нур ўша манбага қайтади ва кузатувчининг кўзига тушмайди. Кўзимизни шу нурлар йўлига қўйсак, ёруғлик манбаини тўсиб қўямиз. Шу сабабли қорачиқ ҳамиша бизга қора бўлиб туюлади.
Гельмгольц кўзнинг ички юзасини кўриш учун кўз кўзгуси ёки офтальмоскопни таклиф этди, унда нурларнинг ўтадиган йўли 211-расмда кўрсатилган. Текшириладиган кўз (К) равшан ёруғлик манбаи (L) нинг кўзгу (S1—S2) дан акс этган нурлари билан ёритилади. Бу нурлар кўздан тескари томонга бора туриб, яна кўзгудан қайтади ва ёруғлик манбаи (L)га қайтиб келади. Аммо ёруғлик нурлари текширилаётган кўздан қайта туриб, икки томони қабариқ линза (С) да тўпланади ва кесишади; улардан бир қисми кўзгудаги кичкина тешикдан ўтиб, кузатувчининг кўзи (M)га тушади. Шундай қилиб, тадқиқотчи кўз тубининг тескари тасвири (A)ни кўради. Линза билан кўзгу ўртасидаги В нуқтада тасвир ҳосил бўлади ва кузатувчи киши ўз кўзини тегишлича аккомодациялаб, ўша нуқтага қараб туриши керак. Текширилаётган кўзнинг бевосита тасвирини олиш усуллари ҳам бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |