Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Узокдан курувчи (1), нормал (2) ва якиндан курувчи (3) куздаги рефракцияси



Download 13,93 Mb.
bet366/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   493
Bog'liq
fizi

208-расм. Узокдан курувчи (1), нормал (2) ва якиндан курувчи (3) куздаги рефракцияси
Узоқдан кўрувчи кишиларда равшан кўришнинг энг яқин нуқтаси кўздан нормал кишилардагига нисбатан узокрок туради .
Шу сабабли яқиндаги нарсаларга қараганда аккомодацияга зўр бериш камлик қилади. Натижада узоқдан кўрувчи кишилар китоб ўқиши учун икки томони қабариқ кўзойнак тақишади, бу кўзойнак нурларнинг синишини кучайтиради.
Гиперметропияни қарилик давридаги узоқдан кўришга аралаштирмаслик керак. Бу икки камчиликнинг умумий белгиси фақат шундан иборатки, уларда кишилар икки томони қабариқ кўзойнак тутишади.
Астигматизм. Турли йўналишларда (масалан, горизонтал ва вертикал меридианлар бўйича) нурларнинг турлича синиши, яъни астигматизмни ҳам рефракция аномалияларига қўшмоқ керак.
Барча кишилар бир қадар астигматик ҳисобланади, шу сабабли астигматизмни оптик система бўлган кўз тузилишининг такомиллашмаганлигига йўймоқ керак.
Астигматизмнинг сабаби шуки, кўзнинг шох пардаси том маънодаги сферик юза эмас. Шох парданинг турли йўналишлардаги эгрилик радиуси турлича. Астигматизмнинг кучли даражаларида бу юза цилин-дрик юзага ўхшаб кетади, натижада тўр пардадаги тасвир бузилади. Кўзга махсус цилиндрик кўзойнак тутиб, астигматизм тузатилади. Масалан, шох парда нурни вертикал йўналишда камроқ синдирса, кўзойнак нурни шу йўналишда кўпроқ синдириши керак.
Қорачиқ ва унинг рефлекси
Кўз ичига тушадиган ҳамма ёруғлик нурларини рангдор парда марказидаги тешик ўтказади, шу тешик цорачиқ деб аталади. Қорачиқ фақат марказий нурларни ўтказиб ва сферик аберрацияни бартараф қилиб, тўр пардага нарсаларнинг равшан тасвири тушишига ёрдам беради.
Сферик аберрация шундан иборатки, гавҳарнинг периферик қисмларига тушган нурлар марказий нурларга нисбатан кучлироқ синади (209-расм). Шу сабабли, периферик нурлар бартараф қилинмаса, тўр пардада ёруғлик сочиш доиралари пайдо бўлиши керак.

209-расм. Сферик аберрация схемаси.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish