Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Қарилик даврида узоқдан кўриш



Download 13,93 Mb.
bet365/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   493
Bog'liq
fizi

Қарилик даврида узоқдан кўриш. ёш улғайган сайин аккомодация кучи камаяди, равшан кўришнинг энг яқин нуқтаси шу сабабли кўздан узоқлашади. Чунки ёш улғайган сайин гавҳар эластиклиги камаяди ва Цинн бойламлари бўшашганда гавҳар қабариқлиги ё ўзгармайди, ёки салгина ошади. Бу ҳолат карилик даврида узоқдан кўриш ёки пресбиопия деб аталади. Шу сабабли, кексайган кишилар китоб ўқитаётганда уни кўзларидан узоқроқ ушлайдилар ёки, бунинг ҳам фойдаси бўлмаса, икки ёқлама қабариқ кўзойнак тутиб, аккомодация камчилигини тузатадилар.
Қўз рефракциясининг аномалиялари
Кўзда нур синиши рефракциянинт иккита аномалияси: яқиндан кўриш миопия ва узоқдан кўриш гиперметропия мавжуд. Бу аномалиялар одатда нур синдирувчи муҳитларнинг камчилигига боғлиқ бўлмай, кўз соққасининг анормал узунлигидан келиб чиқади (208-расм).
Яқиндан кўриш. Кўзнинг бўйлама ўқи ҳаддан ташқари узун бўлса. асосий фокус тўр пардада эмас, унинг олдида, шишасимон танада бўлади. Бу ҳолда параллель нурлар тўр пардада эмас, балки унга яқинроқ бир нуқтада учрашади ва тўр пардада нуқта ўрнига ёруғ сочиш доираси вужудга келади. Бундай кўз яқиндан кўрувчи — миопик кўз деб аталади. Яқиндан кўрувчи кишида равшан кўришнинг узоқ нуқтаси чексизликдан охирги (ва анчагина яқин) масофага келади. Яқиндан кўрувчи киши узоқни равшан кўриши учун ботиқ кўзойнак тақиши керак. Ботиқ кўзойнак гавҳарнинг нур синдирувчи кучини камайтиради ва тасвирни тўр пардага туширади.
У зоқдан кўриш. Яқиндан кўришнинг тескариси узоқдан кўриш — гиперметропиядир. Узоқдан кўрувчи кўзнинг бўйлама ўқи калта, шу сабабли узоқдаги нарсалардан келаётган параллель нурлар тўр парда орқасида тўпланади. Тўр пардада эса ёруг сочиш доираси вужудга келади, яъни нарса тасвири ноаниқ, ёйилиб тушади. Рефракциянинг бу камчилигини бартараф қилиш учун аккомодацияга зўр бериш, яъни гавҳар қабариқлигини ошириш зарур. Шу сабабли узоқдан кўрувчи киши фақат яқинга қараганда эмас, балки узоққа қараганда ҳам аккомодацион мускулларига зўр беради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish