Кўзнинг оптик системаси
Кўзга кирадиган ёруғлик нурлари тўр пардага тушишдан олдин нур синдирувчи бир неча юзалар — шох парда, гавҳар ва шишасимон тананинг олдинги ва орқа юзаларидан ўтади.
Нурларнинг ўтадиган йўли шох парда, гавҳар ва шишасимон тана юзасининг нур синдириш кўрсаткичларига ва эгрилик радиусига боғлиқ. Кўз оптик системасининг нур синдирувчи кучини диоптриялар билан ифодалаш мумкин.
Бир диоптрия (В) — фокус масофаси 100 см бўлган линзанинг нур синдирувчи кучидир. Нур синдирувчи куч ошганда фокус масофаси камаяди. Фокус масофаси 50 см бўлганда линзанинг нур синдирувчи кучи 2 >га, фокус масофаси 25 см бўлганда нур синдирувчи куч 4 га тенг ва ҳоказо.
Узоқдаги нарсаларга қараганда кўз оптик системасининг нур синдирувчи кучи умуман 59D чамасида ва яқиндаги нарсаларга қараганда 70,5D чамасида бўлади. Шох парданинг нур синдирувчи кучи 43,05D гавҳарнинг нур синдирувчи кучи узоқдаги нарсаларга қараганда 19,11D ва яқиндаги нарсаларга қараганда эса 33,06D га тенг.
Кўз муҳитларининг нур синдириш коэффициенти ва кўздаги сферик тузилмаларнинг эгрилиги ҳар хил, шунинг учун тўр пардадаги тасвир катталигини аниқлаш қийин. Шуни назарда тутиб, бир қанча тадқиқотчилар редукцияланган кўз деган содда моделдан фойдаланишни таклиф этишди. Бундай соддалаштирилган моделда нур синдирувчи ҳамма муҳитларнинг нур синдириш кўрсаткичи бир хил ва сферик юзаси битта шох пардадан иборат бўлади; бу моделда гавҳар йўқ. Редукцияланган кўз моделини ясашда бир-биридан бир оз (0,3 мм) нарида ётувчи иккита нуқта (кўзнинг узел нуқталари) ўрнига шох парда учидан 7,15 мм орқада ва тўр пардадан 15 мм олдинда ётувчи битта узел нуқта бўлиши мумкин, деб ҳисобланади. Тўр пардада тасвир ҳосил қилмоқ учун кўздан кечирилаётган нарсанинг учларидан узел нуқтага чизиқ тортиш ва бу чизиқни тўр парда билан кесишгунча давом эттириш керак. Айни вақтда нарсанинг ҳақиқий, кичрайган ва тескари тасвири тўр пардага тушади (204-расм).
204-расм. Тасвирнинг тузилиши. АВ — нарса; аб— унинг тасвири; о — узел уқта.
Тасвирни тўр пардага туширмоқ учун нарсанинг катталигини ва шох пардадан қанча масофада турганлигини билиш керак. 204-расмдаги ўхшаш АВО ва аЬо учбурчагидан кўринадики, ab/AB=do/DO яъни буюм билан кўз орасидаги масофа (DO) дан қанча кичик бўлса (15 мм) тасвир (аb ) нарсанинг ўзи (АВ) дан ўшанча кичик бўлади.
Аккомодация
Нарсани равшан кўриш учун унинг ҳар бир нуқтасидан келувчи нурлар тўр пардада бир нуқтага йиғилиши, яъни фокусланиши керак (205-расм).
Узоққа қаралса, яқиндаги нарсалар равшан кўринмай, чаплашиб кетади. Бунинг сабаби шуки, яқин нуқталардан келувчи нурлар тўр парда орқасида тўпланади, тўр пардада эса ёруғликни сочиш доиралари ҳосил бўлади. Кўздан турлича масофадаги нарсаларни бир вақтда бир хил равшан кўриш мумкин эмас. Тўр пардадан етарлича узоқдаги китобни дока тўр орқали ўқиб,шунга ишониш осон. Бу ҳолда ё китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |