Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet378/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   493
Bog'liq
fizi

Кетма-кет образлар. Таъсирот берилганда кўрув сезгилари бир лаҳзада келиб чиқмайди. Мия пўстлоғининг кўрув соҳасида қўзғалиш келиб чиққунча тўр пардада, нерв толаларида ва пўстлоқ остидаги кўрув нерв марказларида бир қанча физик ва физиологик процесслар рўй бериши керак. Кўрув сезгисининг келиб чиқиши учун зарур вақт ўрта ҳисобда 0,1 секунд. Худди шунингдек, таъсирот тўхтагандан кейин сезги дарров йўқолмай, яна бир неча вақт туради-да, секин-аста йўқолади. Оддий тажрибада бунга ишониш осон. Қоронғида лаққа чўғни ҳавода айлантирсак, ҳаракатдаги нуқтани эмас, балки сидирға чизиқни кўрамиз. Кинематография кўзнинг ана шу хоссасига асосланади: биз айрим кадрлар ўртасидаги оралиқларни кўрмаймиз; кўрув сезгиси бир кадр кетидан иккинчи кадр пайдо бўлгунча давом этади, шунинг натижасида ҳаракат узлуксиз давом этаётгандай туюлади (иллюзия).
Таъсирот тўхтагач давом этадиган сезгилар кетма-кет образлар деб аталади.
Чироққа қараб олиб, кўз юмилса, чироқ яна бир неча вақтгача кўриниб туради. Ёритилган нарсага узоқ тикилиб тургандан кейин ёруғ экранга қаралса,, бу нарсанинг негатив тасвири бир неча вақтгача сезилиб туради, яъни ёруғроқ қисмлари қорамтирроқ бўлиб, қорамтир қисмлари эса ёруғроқ бўлиб туюлади. Бу ҳодиса манфий кетма-кет образ деб аталади. Кўзни ёритилган нарсага тикиш тўр пардадаги муайян қисмларнинг ҳолатини ўзгартиради: шундан кейин бир текис ёритилган экранга қаралса, ундан акс этган ёруғлик тўр парданинг қўзғалмаган қисмларига кучлироқ қўзғатувчи таъсир кўрсатади.
Милтиллашларнинг қўшилиб кетиши. Сезги бир лаҳзада келиб чиқмайди ва бир лаҳзада йўқолиб кетмайди, балки сезгининг ошиб бори-ши ва камайиши учун бир қадар вақт керак. Модомики шундай экан, кетма-кет тез келувчи ёруғлик таъсиротлари қўшилиб, битта йиғинди сезгига айланади. Қора ва оқ рангли секторлар тасвирланган доира айлантирилса, катта тезликда доира бир текис кул ранг қилиб бўялгандай кўринади.
Бу кул ранг тоннинг равшанлиги оқ ранг умумий миқдорининг қора ранг умумий миқдорига бўлган нисбатига боғлиқ. Қора ранг оқ ранг билан алмашинадиган минимал тезликда айрим таъсиротлар узлуксиз фон бўлиб қўшилиб кетади. Қора ранг оқ ранг билан алмашинадиган шу минимал тезлик милтиллашларнинг критик частотаси деб аталади. Таъсирот равшанлиги қанча ортиқ бўлса, бу частота ўшанча катта бўлади.
Ёритилиш интенсивлиги жуда кам бўлганда ҳатто сийрак милтиллашлар ҳам узлуксиз ёруғлик сезгисини бера олади. Бу қисман шунга боғлиқки, суст интенсивликдаги ёруғликни таёқчалар сезади, таёқчаларда эса фоторецепциянинг ғоятда сезгир, лекин шу билан бирга инерт родопсин механизми бор.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish