Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Буйракларнинг қон билан таъминланиши



Download 13,93 Mb.
bet192/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   493
Bog'liq
fizi

Буйракларнинг қон билан таъминланиши. Буйрак артериялари тобора майда томирларга тармоқланиб, артериолаларни ҳосил қилади, ҳар бир артериола Шумлянский-Боумен капсуласига киргач яна тахминан 50 та капилляр қовузлоққа бўлинади, булар эса Мальпигий коптокчасини ҳосил қилади.
Капиллярлар бирга қўшилиб, коптокчадан чиқувчи артериолани ҳосил қилади. Коптокчага қон етказиб берувчи артериола олиб келувчи томир (vas аfferens) дсб аталади. Коптокчадан қон олиб кетадиган артериола эса олиб кетувчи томир (vas efferens) дейилади. Капсуладан чиқаётган артериола унга келаётган артериоладан торроқ. Коптокчадан чиққак артериола ундан сал нарироқда яна капиллярларга тармоқланиб, қалин тўр ҳосил қилади, бу капиллярлар тўри эса биринчи ва иккинчи тартибдаги бурама каналчаларни ўраб олади (101-расм, А). Шундай қилиб, коптокча капиллярларидан ўтган қон кейинчалик каналчаларнинг капиллярларидан ҳам ўтади. Бундан ташқари, мальпигий коптокчасинипг ҳосил бўлишида қатнашмайдиган, озгина артериолалардан бошланувчи капиллярлар каналчаларни қон билан таъминлайди.
Қон каналчаларнииг капиллярлар тўридан ўтгач майда веналарга киради, бу веналар бир-бирига қўшилиб, равоқ веналари (vena аrсuаtae) ни ҳосил қилади. Равоқ веналарининг бир-бирига қўшилишидан эса буйрак венаси вужудга келади. Буйрак венаси пастки кавак венага куйилади .
Юкстамедулляр нефронлар. Юқорида тасвир этилган нефронлардан ташқари, буйракда олган ўрни ва қон билан таъминланиши жиҳатдан фарқ қилувчи бошқа — юкстамедулляр нефронлар мавжудлиги яқинда кўрсатиб берилди.
Юкстамедулляр нефронлар буйракнинг деярлик бутуплай мағиз қаватида жойлашган. Уларнинг коптокчалари пўстлоқ қавати билан мағиз қавати орасида бўлади. Генле қовузлоги эса буйрак жоми чегарасида жойлашган.
Юкстамедулляр нефроннинг қон таъминоти пўстлоқдаги нефроннинг қон таъминотидан шу билан фарқ қиладики, қон олиб келувчи томир диаметри қанча бўлса, қон олиб кетувчи томир диаметри ҳам ўшанча. Коптокчадан чиқаётган артериола каналчалар атрофида капилляр тўр ташкил қилмайди, балки бироз йўл босиб, бевосита веноз системага қуйилади (101-расм, Б).

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish