Одамда каналчалар секрециясининг миқдорини аниқлаш. Организмдан асосан каналчалар сскрецияси йўли билан чиқадиган моддаларни қонга юбориб, каналчалар секрециясининг миқдориии ўлчаш мумкин. Диодраст, парааминогиппур кислотанинг натрийли тузи ва бошқа баъзи моддалар шу жумладандир. Шундай моддалардан бири венага инулин билан бирга юборилади. Инулин юбориш коптокчалардаги фильтрация миқдорини юқорида кўрсатилганидек аниқлаш имконини беради.
Сийдикдаги диодрастнинг умумий миқдори V·Wd га тенг (Wd —сийдикдаги диодраст концснтрацияси, V эса— диурез миқдори, яъни маълум вақт ичида ҳосил бўлган сийдик миқдори). Бу миқдор коптокча фильтрацияси йўли билан сийдикка ўтган диодраст миқдорининг йиғиндисидан Ғ· Рd (F— инулин ёрдамида аниқланадиган фильтрация ҳажми, Рg — фильтратдаги диодраст концентрацияси, у қон плазмасидаги диодраст концентрациясига тенг) ва каналчалар эпителийсидан секреция йўли билан чиққаи диодраст миқдори (5) дан иборат. Кўрсатилган нисбатларни V·Wd=F·Fd +S тенгламаси билан ифодалаб, S= V·Wd-F·Pd эканлигиии топамиз.
Буйракдан ўтаётган қон миқдорини аниқлаш. Буйракдан ўтаётган қон миқдорини аниқлаш учун парааминогиппур кислота ёки диодраст қонга юборилади. Қон буйракдан биринчи марта ўтгандаёқ бу моддалардан халос бўлади. Шунинг учун бу моддалар фақат буйракка келаётган артериал қонда бўлади-ю, буйракдан кетаётган веноз қонда бўлмайди.
Сийдик билан чиққан модда миқдорини ва қон плазмасидаги модда концентрациясини билиб, вақт бирлигида буйракдан ўтадиган қон плазмасининг миқдорини ҳисоблаб чиқариш мумкин. Тегишли ҳисоблардан мисол келтирайлик. Сийдик билан чиққан парааминогиппур кислота миқдори— V· W (V-шу вақт ичида чиққан сийдик миқдори, W эса — сийдикдаги шу модда концентрацияси) шу вақт ичида буйракка келган парааминогиппур кислота миқдори—С·Ppah га тенг (С— шу вақт ичида буйракдан ўтган плазма миқдори, Ppah эса — қон плазмасидаги парааминогиппур кислота концентрацияси). V·Wpah=С· Рраh тенгламасидан топамиз:
C=V· Wpah /Ppah
Қон плазмаси билан шаклли элементларининг процент нисбатини аниқлаб, вақт бирлигида буйракдан ўтадиган қон миқдорини ҳисоблаб чиқиш осон.
Бу миқдорларни аниқлаш учун парааминогиппур кислотадан фойдаланиш маъқул, чунки қон диодрастга қараганда бу кислотадан тезроқ тозаланади, шунинг учун буйракдан ўтаётган плазма миқдори анча аниқ ҳисоблаб чиқилади.
Буйракдан 1 минутда 650 мл плазма ўтади, минутига ўтадиган қон миқдори эса — 1200 мл га тепг. Инулин юбориш йўли билан фильтрация миқдорини, парааминогиппур кислота юбориш йўли билан эса плазма миқдорини ўлчаб, коптокчалардаги фильтрат ҳажми буйракдан ўтадиган плазма ҳажмининг 20% ини ташкил қилишини аниқласа бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |