Нефрон ва унинг қон билан таъминланиши Буйрак мураккаб тузилган бўлиб, тахмииан 1 миллион нефрондан тузилган (100-расм), булар структура ва функционал бирликлардир. Нефронлар орасида қўшувчи (интерстициал) тўқима бор.
100-расм. Нефроннинг тузилиш схемаси (Г. Смитдан). 1 — коптокча; 2 — биринчи тартибдагн бурама каналча; 3 — Генле қовузлоғи-нинг тушувчи (проксимал) бўлими; 4 — Генле қовузлоғининг кўтарилувчн (дистал) бўлими; 5 — иккинчи тартибдаги бурама каналча; 6 — йиғувчи най-чалар. Иефроннин? турли қисмларидаги эпителийнинг тузилиши тўгараклар ичида кўрсатилган. Нефроннинг функционал бирлик эканига сабаб шуки, у сийдик ҳосил бўлишида рўй берадиган барча процесслар йиғиндисини амалга ошира олади.
Ҳар бир нефрон қўш дсворли товоқча шаклидаги кичик капсула (Шумлянский-Боумен капсуласи) дан бошланади. Бу капсула ичида
капиллярлар калаваси (Мальпигий коптокчаси) бор. Капсула деворлари орасидаги бўшлиқдан каналча бошланади. Капсуланинг ички варағи япалоқ майда эпителий ҳужайраларидан тузилган. Электрон микроскопик тадқиқотларнинг кўрсатишича, ораси ёриқ бўлган бу ҳужайралар уч қават молекулалардан ташкил топган базал мембранада жойлашган.
Мальпигий коптокчаси капиллярларининг эндотелий ҳужайраларида диаметри тахминан 0,1 мк келадиган тешиклар бор. Шундай қилиб, коптокча капиллярларидаги қон билан капсула бўшлиғи ўртасидаги тўсиқ юпқа базал мембранадан иборат.
Капсула бўшлиғидан аввалига буралган сийдик каналчаси — биринчи тартибдаги бурама каналча бошланади. Бу каналча пўстлоқ ва мағиз қаватлари орасидаги чегарага етгач тораяди ва тўғриланади. Каналча буйракнинг мағиз қаватида Генле ковузлоғини ҳосил қилади ва буйракнииг пўстлоқ қаватига қайтади. Шундай қилиб Генле қовузлоғи тушувчи, ёки проксимал қисм билан кўтарилувчи, ёки дистал қисмдан иборат.
Тўғри каналча буйракнинг пўстлоқ қаватида ёки пўстлоқ қавати билан мағиз қавати чегарасида яна бурама шаклга кириб, иккинчи тартибдаги бурама каналчани ҳосил қилади. Бу каналча чиқарувчи йўл — йиғувчи найчага қуйилади. Бундай йиғувчи найчаларнинг бир қанчаси қўшилиб умумий чиқарувчи йўлларни ҳосил қилади, бу йўллар буйракнииг мағиз қаватидан ўтиб, буйрак жоми бўшлиғига туртиб чиқиб турувчи сўрғичларнинг учига очилади.
Ҳар бир Шумлянский-Боумен капсуласининг диаметри қарийб 0,2 мм, бир нефрон каналчаларининг умумий узунлиги эса 35—50 мм га етади.