Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Коптокчаларда фильтрланадиган суюқлиқ миқдорини аниқлаш



Download 13,93 Mb.
bet194/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   493
Bog'liq
fizi

Коптокчаларда фильтрланадиган суюқлиқ миқдорини аниқлаш. Г. С. Смит кўрсатиб берганидек, одам буйрагининг коптокчаларидаги фильтрат миқдорини аниқлаш учун коптокча капиллярлари орқали бемалол фильтрланадиган па каналчалардан ўтаётган вақтда ўзгармай организмдан сийдик билан чиқиб кетадиган моддани конга юбориш мумкин. Бу ҳолда сийдик билан чиқадиган модданинг миқдори коптокча фильтратидаги ўша модда миқдорига тенгдир.
Фруктоза полисахариди — инулин (молекуляр оғирлиги тахминан 5000) шундай модда ҳисобланади. Инулин фильтратга бемалол ўтишини Ричардс коптокчаларни микропункция қилиш тажрибаларида исбот этган. Капсула бўшлигида мавжуд фильтратдаги инулин концентрацияси плазмадаги шу модда концентрациясига тенг эканлиги шу методика билан аниқланган.
Қон плазмаси билан коптокчадаги фильтратда концентрацияси бир хил бўлган инулин концентрацияси (уни Piп билан белгилаймиз), текширилган вақт ичида ажралган сийдик миқдори (V ) ва ундаги инcулин концентрацияси (Uin) маълум бўлса,. фильтратнинг умумий миқдори (Ғ)ни ҳисоблаб чиқиш осон. Сийдикдаги инулин миқдори ( Uin ) фильтратга ўтган инулин миқдорига (Pin ) тенг бўлгани учун, олинган тенг тенглама Ғ· Рin= V· Uin дан F=V·Uin/Pin _эканлигини топамиз.
Маълум вақт ичидаги фильтрация миқдори топилгач 1 минутдаги фильтрация ҳажмини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Нормада иккала буйракдаги фильтрация ҳажми 1 минутда 120 мл га тенг.
1 минутдаги фильтрация ҳажмининг топилган миқдори шу вақт ичида қоннинг қанча инулиндан холос бўлганлигини кўрсатади. Бу миқдор инулиндан тозаланиш коэффициенти деб аталади.
Коптокчадаги фильтратга ўтадиган, аммо кейин каналчаларда қайтадан сўриладиган бошқа моддалардан тозаниш коэффициентини ҳам аниқлаш мумкин. Бу коэффициент каналчаларда қайтадан сўрилмайдиган инулиндан тозаланиш коэффициентига қараганда камроқ. Коптокчаларда фильтрланишдан ташқари каналчалар эпителийсидан секреция йўли билан чиқадиган моддалардан тозаланиш коэффициенти эса инулиндан тозаланиш коэффициентига нисбатан юқори, бинобарин, вақт бирлигида буйраклар кўпроқ қонни бу моддадан халос қила олади. Қлиник практикада буйраклар функциясига баҳо бериш учун тозаланиш коэффициентини аниқлашади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish