Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Терморегуляциянинг гуморал механизми



Download 13,93 Mb.
bet189/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   493
Bog'liq
fizi

Терморегуляциянинг гуморал механизми
Гавда температурасини бошқариш (регуляция) да ички секреция безлари, айниқса қалқонсимон ва буйрак усти безлари иштирок этади, чунки уларда гормон ҳосил бўлишини нерв системаси бошқаради.
Терморегуляцияда қалқонсимон безнинг иштирок этиши, масалан, шу билан исбот этиладики, узоқ вақт совуқда турган бир ҳайвоннинг қон зардоби иккинчи ҳайвоннинг қонига юборилса бу ҳайвонда моддалар алмашинуви кучаяди. Қон берган ҳайвоннинг қалқонсимон бези сақланиб қолгандагина шундай натижа кўрилади. Афтидан, ҳайвон совуқда узоқ тургандэ қалқонсимон без қонга кўп гормон чиқариб, моддалар алмашинувини кучайтиради.
Буйрак усти безлари ҳам қонга адреналин чиқариб терморегуляцияда бир қадар роль ўйнайди. Адренадин тўқималарда, хусусан мускулларда оксидланиш процессларини кучайтириб, иссиқлиқ ҳосил бўлишини оширади, тери томирларини торайтириб, иссиқлиқ чиқиб кетишини камайтиради. Шунинг учун адреналин гавда температурасини ошира олади (адреналин гипертермияси).
Гипотермия ва гипертермия
Одам жуда паст ёки юқори температура шароитида узоқ турса, одатдаги шароитда гавда температурасини доим бир даражада ушлаб турувчи физикавий ва химиявий терморегуляция механизмлари етарли бўлмай қолиши мумкии, натижада гавда қизиб кетади (гипертермия) ёки совиб қолади (гипотермия).
Қўлтиқдаги температура 35° дан пастга тушганда гипотермия ҳолати рўй беради. Одам сувга тушганда гипотермия тезроқ бошланади. Бунда аввал симпатик нерв системасининг қўзғалиш белгилари вужудга келади ва иссиқлиқ ҳосил бўлиш процесслари рефлекс йўли билан кучаяди. Совуқда мускулларнинг қисқариши — титраш туфайли иссиқлиқ кўпроқ ҳосил бўлади. Маълум вақтдан сўнг гавда температураси барибир пасая бошлайди. Айни вақтда наркозга ўхшаш ҳолат кузатилади. Уни биринчи марта 1862 йилда А. Е. Вальтер ҳайвонлар устидаги тажрибаларида кўриб тасвир этган: бу ҳолатда сезувчанлик йўқолади, рефлектор реакциялар сусаяди, нерв марказларининг қўзғалувчанлиги камаяди. Гипотермияда моддалар алмашинуви интенсивлиги кескин камаяди, иафас секинлашади, юрак уриши сийраклашади, қоннинг систолик ҳажми камаяди, артериал босим пасаяди (гавда температураси 24—25° бўлганда артериал босим нормадагининг 15—20 процентига тенг бўлиши мумкин).
Кейинги йилларда гавдани 24—28° совитиб сунъий гипотермия қилиш хирургия клиникаларида юрак ва марказий нерв системасида операция қилишда қўлланилади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, гипотермия бош мияда моддалар алмашинувини, бинобарин, бу органнинг кислородга эҳтиёжини ҳам анча камайтиради, шу сабаблн миянинг узоқроқ (нормадаги 3—5 минут ўрнига 25—26° да 15—20 минутгача) қонсизланишига чидаса бўлади, бунинг маъноси шуки, гипотермияда юракнинг урмай туришига, нафас ва қон айлаиишининг тўхтаб туришига организм бемалол чидаш беради. Гавдани тез иситиб, гипотермия тўхтатилади.
Гавда совутилганда моддалар алмашинуви аввалига кучаяди, бу эса мосланиш реакцияси ҳисобланади, бунга йўл қўймаслик учун сунъий гипотермияда ганглиоплегик препаратлар (симпатик нерв систсмасининг тугунларида импульслар ўтишини тўхтатадиган химиявий препаратлар) билан миорелаксантлар (нервлардан скелет мускулларига импульслар ўтишини тўхтатадиган химиявий препаратлар) қўлланилади.
Қўлтиқдаги температура 37° дан ортганда гипертермия ҳолати юз беради. Ташқи муҳитнинг юксак температурасн узоқ таъсир этганда, айниқса теварак-атрофдаги ҳаво нам бўлганда, бинобарин, эффектив терлаш кам бўлганда гипертермия бошланади. Кескин гипертермияда, яъни гавда температураси 40—41° га етганда организм умуман оғир аҳволда қолади — иссиқ элтиши (тепловой удар) деб шуни айтилади.
Ташқи шароит ўзгармагани ҳолда терморегуляциянинг бузилиши натижасида келиб чиқадиган гипертермияни нуқул ташқи шароит таъсирида пайдо бўлувчи гипертермия ҳолатидан ажратиш керак. Инфекцион иситмада терморегуляция кўпроқ бузилади. У физиологияда эмас, балки патологияда ўрганилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish