Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet190/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   493
Bog'liq
fizi

8 ЧИҚАРУВ ПРОЦЕССЛАРИ
Чиқарув процесслари организмда моддалар алмашинувининг охирги босқичидир кейинчалик организмда фойдаланилмайдиган парчаланиш маҳсулотлари бу процесслар оқибатида организмдан чиқариб ташланади. Одамда буйраклар, тер безлари, ўпка ва ичак чиқарув органларидир.
Упка чиқарув органидир, чунки карбонат кислота, сув ва баъзи учувчан моддалар, масалан, наркоз вақтида эфир ва хлороформ буғлари, мастликда алокоголь буғлари организмдан ўпка орқали чиқиб кетади. Ичак баъзи оғир металларнишг тузларини, шунингдек ўт пигментларининг ўзгариш маҳсулотларини организмдан чиқариб юборади.
Чиқарув органлари модда алмашинувининг охирги маҳсулотларини организмдан чиқариб юбориш билан бир қаторда, организм ички муҳитининг таркиби ва хоссаларини доим бир даражада сақлаш учун ҳам аҳамиятли. Масалан, улар осморегуляцияда, яъни организм ички муҳитининг осмотик босимини доим бир даражада сақлашда (изоосмия) ва ундаги ионлар таркибини доим бир даражада сақлашда (изоиония) қатнашади.
Чиқарув органлари — буйраклар, ўпка, тер безлари — организмда водород ионлари концентрациясини доим бир даражада сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Упка альвеолалари ва тери юзасидан сув буғланиши гавда температурасини пасайтиради, модомики шундай экан, тер безлари ва ўпка терморегуляцияда ҳам қатнашади.
Чиқарув органлари орасида ёғ ва сут безлари алоҳида ўрин тутади. Улар ажратадиган моддалар — тери ёғи ва сут — модда алмашинувининг охирги маҳсулотлари бўлмай, маълум физиологик аҳамиятга эгадир: сут янги туғилган болаларга овқат бўлади, тери ёғи эса терини мойлаб туради.
БУЙРАКЛАР ФУНКЦИЯСИ
Буйраклар организмда модда алмашинувидан ҳосил бўладиган турли моддаларни, ташқи муҳитдан кирган ёт ва заҳарли моддаларни организмдан чиқариб юборади, шу билан бир қаторда яна бошқа функцияларни ўтайди: организмда сув балансини, кислота-ишқор мувозанатини, натрий, калий, хлор, фосфор ва бошқа минерал моддалар балансини бошқаришда қатнашади, баъзи химиявий бирикмаларни синтезлайди, артериал босим миқдорига таъсир этувчи физиологик модда — ренин ишлаб чиқаради. Буйракларнинг асосий функцияси — сийдик ҳосил қилишдир.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish