Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Витамин Р (ўтказувчанлик витамини)



Download 13,93 Mb.
bet170/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   493
Bog'liq
fizi

Витамин Р (ўтказувчанлик витамини)
Бир группа ўсимлик пигментлари — флавоноидлар витамин Р термини билан аталади. Организмда флавоноидлар бўлмаса капиллярлар ўтказувчанлиги ошади ёки девори мўрт бўлиб қолади. Натижада тери ва бошқа органларга қон қуйилади. Лавшанинг баъзи симптомлари Р-авитамииозининг натижасидир. Лимон пўстидан олинган (гесперидин), гречиха баргларидан олинган (рутин) ва чой дарахтининг яшил баргидан олинган уч хил модда витамин Р каби таъсир этар экан. Бу моддалар организмга киритилганда капиллярлар ўтказувчанлигини камайтириб, шифобахш таъсир кўрсатади.
Витамин А (ретинол)
Витамин А — одамлар билан ўсимликхўр ҳайвонлар ичагида ва жигарида ҳосил бўладиган, ёғда эрийдиган моддадир. Витамин А аксари ўсимликларда синтезланадиган пигмент — каротиндан ҳосил бўлади. Бу витамин ҳосил бўлаётганда каротин молекуласи каротиназа фсрменти таъсирида икки молекула витамин А га парчаланади. Витамин А химиявий структураси аниқланган ва ретинол деб аталади. Дегидроретинолда ҳам витамин А хоссалари бор.
Ёш ҳайвонлар витамин А сиз сунъий овқат аралашмаси билан боқилганда ўсишдан тўхтайди ва кўзининг мугуз пардаси зарарланади.
Одам овқатида витамин А бўлмаса эпителий тўқимаси зарарланади: кўз конъюнктивасининг эпителийси қурийди ва мугузланади; мугуз пардаси ириб, хира тортади. Огир ҳолларда витамин А билан даволангандан кейин ҳам кўзда оқ қолади. Бошқа органлар: тери, нафас йўллари,. қовуқ, сийдик йўллари ва ичак эпителийси ҳам ўзгаради хусусан мугузланади.
Организмда витамин А етишмаслигининг дастлабки симптоми— гира-ширада кўз кўрмаслиги, яъни шапкўрликдир. Бунинг сабаби шуки, А гиповитаминози ва авитамииозида кўз тўр пардасининг таёқчаларидаги кўрув пурпури камаяди, кўрув пурпури эса витамин А ҳосиласи билан опсин оқсилининг бирикишидан ҳосил бўлади .
Кўз тўр пардасидаги таёқчаларнинг нормал ишлаши учун витамин А нинг аҳамияти борлигидан, гира-ширада ва кечаси ишлаб кўзига зўр келадиган кишилар витамин А ни кўпроқ истеъмол қилиб туриши керак.
Ҳайвон ёғлари: балиқ мойи, сариёғ ва эритилган ёғ, сут, тухум сариғи, жигар, буйрак, балиқ икрасида витамин А бор.
Савзи, исмалоқ, ўрик, қизил гаримдори, қичитқи ўт ва бедада каротин кўп бўлади.
Витамин А жигарда тўпланади, жигар витамин А депоси ҳисобланади. Қатта ёшли одамга бир суткада қарийб 1 мг витамин А керак.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish