Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet171/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   493
Bog'liq
fizi

Витамин D (эргокальциферол, антирахитик витамин)
Овқатда витамин D етишмаганда, болалар рахит деган касаллик билан оғрийди. Оёқ, кўкрак қафаси ва умуртқа поғонаси суякларининг ўзгариши рахитнинг характерли белгиларидир. Узгаришлар шундан иборатки, тоғай тўқимаси ва ҳосил бўлаётгаи суяк тўқимаси етарлича оҳакланмайди. Суяклар диафизи эпифизга туташган жойлар кўпроқ ўзгаради. Суяклар ҳаддан ташқари юмшоқ бўлиб, деформацияланади. Касал болаларда оёқ суякларииинг қийшайиши рахитнинг тиник симптомидир.
Рахитда суяклардаги кальций миқдори кескин даражада (оғир ҳолларда 3 баравар) камаяди. Суяк тўқимасида фосфор ҳам пича кам бўлади.
Катта ёшли кишилар организмида витамин D етишмаганда кальций тузлари суякларда кам тўпланиши ва ортиқча чиқиб кетиши сабабли камайиб, суяклар юмшаб қолади (остеомаляция).
D авитаминозида кальций баланси манфий бўлади, яъни овқат билан кирганига нисбатан кўпроқ чиқиб кстади.
Витамин D кальций ассимиляцияси учун ва фосфор-кальций алмашинуви учун зарур эканлиги одамлар ва ҳайвонларни кузатиш йўли билан аниқланган.
Витамин D нинг химиявий тузилишини ўрганиб, рахитга қарши (антирахитик) таъсир этадиган, химиявий жиҳатдан бир-бирига яқин бир неча бирикма бор, деб хулоса чиқарилади. Уларни D1, D2, D3 ,D4 D5 витаминлар деб аташади. Бу бирикмаларни ҳайвон ёғларидаги 7-дегид-рохолестеринга ва ўсимлик ёғларидаги эргостеринга ультрабинафша нурлар таъсир этдириб олишади. Фотохимиявий реакция натижасида ҳосил бўлувчи бирикмалар рахитга қарши жуда кучли таъсир кўрсатади. Масалан, витамин В2—эргокальциферол — каламуш болаларига
ҳар куни 1/40000 мг дан (0,025 мкг) бериб турилганда рахитнинг олдини олади.
Витамин D одам терисида ультрабинафша нурлар таъсирида 7-дегидрохолестериндан ҳосил бўлиши мумкин. Болалар ёздан кўра қишда рахит билаи кўпроқ оғрийди, қадимги кузатиш шуни тасдиқлайди. Офтобда юриш ёки сунъий ультрабинафша нурлардан баҳраманд бўлиш рахитни даволаш ва олдини олиш учун энг кучли воситадир.Балиқ мойи билан тухум сариғи витамин D нинг энг бой манбаларидир.Эмадиган болага бир суткада 10—25 мкг витамии D (кристалик препарати). керак. Бу доза рахитнинг олдини олади ва кальцийиинг нормал алмашинувини таъминлайди. Катта ёшли кишилар ҳам овқат билан оз-оздан витамии D олиб туриши зарур.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish