Витамин В15 (пангам кислота)
Пангам кислота глюкон ва сирка кислоталар мураккаб эфирининг азотли ҳосиласи бўлиб, 4 та метил группаси бор. Бу модда кўпчилик ўсимликларнинг уруғидаи топилган, унинг номи ҳам шундан олинган (пан—ҳар қаерда, гами—уруғ). Пангам кислота отнинг қонидан ва жигаридан ажратиб олинган. Пангам кислота ҳужайраларда кислород сарфланишини кучайтиради ва организмда алкоголнинг оксидланишига ёрдам беради. Юрак ва томирларнинг баъзи касалликларипи даволашда пангам кислота ишлатилади.
Холин
Организмда холин ҳосил бўлиши ёки унинг овқат билан тайёр ҳолда кириши ёғларнинг нормал алмашинуви ва фосфолипидлар синтезланиши учун зарур.
Ҳайвонлар овқатида холин ёки холинли фосфолипидлар (масалан, лецитин) бўлмаса, жигарини ёғ босади. Овқатга холин қўшиб, бу касалликни тез тузатиш мумкин; айни вақтда жигардаги ёғ кислоталари камаяди. Сабаби шуки, холин борлигидан жигарда фосфолипидлар синтезланади, булар эса жигардан бошқа органларга тез етказиб берилади. Организмда метионин деган аминокислотадан холин синтезланиши мумкин. Метионин кўплаб киритилса, овқатда холин бўлмаганда ҳам жигарни ёғ босмайди. Холин яна ацетилхолин ҳосил бўлишига ҳам хизмат қилади.
Витамин С (аскорбин кислота)
Овқатда витамин С етишмаса ёки кам бўлса, одам лавша (скорбут) касаллиги билан оғрийди.
С авитаминози — лавшада милк қонайди, юмшайди. тишлар бўшашиб, тушиб кетади, мускулларга, терига ва бўғимларга қон қуйилади; суяк тўқимаси жуда ғовак, мўрт бўлиб, суяклар салга синади; умумий дармонсизлик, озғинлик, нерв системаси функциясининг бузилиши тобора кучаяди. Организм витамин С дан узоқ вақт маҳрум қилинса озиб-тўзиб ёки юқумли касалликларга чалиниб, ўлиб қолади. Бунга сабаб шуки, С авитаминозида организмпинг юқумли касалликларга қарши чидами камаяди.
Аҳолинииг озиқ-овқат таъминоти қийинлашган даврларда, экинлар ҳосили бўлмаганда, уруш даврида, мева ва сабзавот етишмаганда лавша кенг тарқалади. Утмишда денгизчилар узоқ сузганда ёки қутбчилар Чекка Шимолда қишлаб қолганда гўшт ва сабзавот запаслари тамом бўлиб лавша касаллигига дучор бўлар эдилар. Бу касалликнинг келиб чиқишида овқатнинг аҳамияти борлигини қадимданоқ шундай фактларга асосланиб кўрсатишган (В. В. Пашутин).
Организмда витамин С нинг етишмаслиги, яъни С гиповитаминози кўпроқ учрайди. Бунда қуйидаги белгилар пайдо бўлади: киши бўшашиб тез чарчайди, мускуллари қувватсизланади, боши айланади, милки қонаб туради, юқумли касалликларга қарши чидами камаяди.
Витамин С химиявий тоза ҳолда ажратиб олинган, синтез қилинган ва саноат йўли билан ишлаб чиқарилади. Бошқача айтганда, у аскорбин кислота, яъни скорбутнинг пайдо бўлишига рўл бермайдигаи модда деб аталади.
Аскорбин кислота ҳужайралардаги оксидланиш-қайтарилиш процессларида иштирок этади ва оқсилни парчаловчи ферментларни активлайди.
Катта ёшдаги одамга бир суткада 50—75 мг аскорбин кислота керак. Оғир жисмоний ишда, айниқса иссиқ цехда ишлаганда, кўпгина оғир касалликларда, ҳомиладорликда витамии С га суткалик эҳтиёж ошади.
Кўп ҳайвонлар организмида витамин С синтезланади. Одам, маймун, денгиз чўчқачаси организмида аскорбин кислота синтезланмайди, шунинг учун улар овқат билан витамин С олиб туриши керак.
Аскорбин кислота жуда кўп маҳсулотларда бўлади. Айниқса, карам, помидор, лимон ва апельсин, қора смородина, гаримдори, укроп, упган дон, савзи, лавлаги, ловия, картошка витамин С га бой. Наъматак мевасида ва думбул ёнғоқда аскорбин кислота жуда кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |