Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Нафас коэффициенти ва моддалар



Download 13,93 Mb.
bet177/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   493
Bog'liq
fizi

Нафас коэффициенти ва моддалар алмашинувини текширишдаги аҳамияти
Организмдан ажралиб чиққан карбонат ангидрид ҳажмининг ютилган кислород ҳажмига нисбати нафас коэффициенти деб аталади. Оқсиллар, ёғлар ва углеводлар оксидланганда нафас коэффициенти турлича бўлади. Аввало, организм углеводлар истеъмол қилганда нафас коэффициенти қанча бўлишини кўриб чиқайлик. Мисол учун глюкозани олайлик. Бир молекула глюкоза оксидланишининг умумий якунини қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
С6Н12О6 + 6О2 = 6 СО2 +6 Н2О
Глюкоза оксидланганда неча молекула карбонат ангидрид ҳосил бўлса, ўшанча молекула кислород сарф қилингани (ютилгани) реакция тенгламасидан кўриниб турипти. Бир хил температура ва бир хил босимда газнинг тенг миқдордаги молекулалари бир хил ҳажмни эгаллайди (Авогадро—Жерар қонуни). Демак, глюкоза оксидланганда нафас коэффициенти (СОг нинг 02 га нисбати) 1 га тенг. Бошқа углеводлар оксидланганда ҳам нафас коэффициенти шунча бўлади. Еғлар ва оқсиллар оксидланганда нафас коэффициенти 1 дан кам бўлади. Еғлар оксидланганда нафас коэффициенти 0,7 га тенг эканлигини бирор ёғнинг оксидланиши якунидан кўриш мумкин. Буни трипальмитиннинг оксидланиш мисолида кўрсатайлик:
2С3Н5(С15Н31СОО)3 +145О2 = 102СО2 +98Н2О
Бу мисолда карбонат ангидриднинг кислородга нисбати

102׃145=0.703га тенг


Оқсиллар учун ҳам шундай ҳисоб қилиб кўриш мумкин; организмда оқсиллар оксидланганда нафас коэффициенти 0,8 га тенг. Одам аралаш овқатлар еб турганда нафас коэффициенти аксари 0,85—0,9 га тенг бўлади.
Организмда 1 л кислород сарфланганда (ютилганда) оқсил, ёғ, углеводларнинг оксидланишига қараб, ажралиб чиққан калориялар ҳар хил бўлгани учун нафас коэффициентининг миқдорига қараб турли миқдорда калориялар ажралиб чиқиши тушунарли чунки нафас коэффициенти организмда қайси моддалар оксидланганини кўрсатиб беради. Маълум нафас коэффициентига кислороднинг маълум калорик эквиваленти мос келишини қуйидаги таблицадан кўриш мумкин:

Баъзи бир шароитда, масалан, мускуллар зўр бериб ишлагандап сўнг, қисқа вақт учун аниқланган нафас коэффициенти оқсил, ёғ ва углеводлар истеъмол қилинганини акс эттирмайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish