Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet180/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   493
Bog'liq
fizi

Юза қоидаси
Асосий алмашинув интенсивлиги 1 кг гавда вазнига ҳисоблаб чиқарилса, иссиқ қонлик ҳайвонларнинг ҳар хил турларида, шунингдек вазни ва бўйи ҳар хил бўлган одамларда турлича эканлигини пайқаш мумкин (таблицага қаралсин). Асосий алмашинув интенсивлиги гавданинг 1 м2 юзасига айлантириб ҳисоб қилинса, турли ҳайвонлар ва кишиларда олинган миқдорлар асосий алмашинув интенсивлигини 1 кг вазнга айлантириб ҳисоблашдагидан кескин фарқ қилмайди.



Текшириладиган объектлар

Огирлиги

24 соатда чиккан иссиклик 1 кг вазнига

24 соатда чиккан иссиклик 1м²юзага

Сичкон

0.018

654

1188

Товук

2.0

71

947

Гоз

3.5

66.7

967

Ит

15.2

51.5

1039

Одам

64.3

32.1

1042

Чучка

128.0

19.1

1078

Бука

391.0

19.1

1567

Модда алмашинув интенсивлиги билан гавда юзасининг миқдори орасида қонуний боғланиш борлигидан гувоҳлик берувчи фактларга асосланиб, М. Рубнер ва бошқалар «гавда юзаси қонуни»ни таърифлаб беришган. Бу қонунга биноан, иссиқ қонли ҳайвонларда энергия сарфи гавда юзасининг миқдорига пропорционал бўлади.
Одамда ҳар куни 1 м2 гавда юзаси учун ҳосил бўлувчи иссиқлик 850—1250 ккал бўлиб, эркаклар учун ўртачаси 948 ккал.
Гавда юзаси R қуйидаги формулага мувофиқ топилади:

Бу формула гавда юзасини бевосита ўлчаш натижаларини анализ қилиш асосида чиқарилган. К константа одамда 12,3 га тенғ. Дюбуа анча аниқ формула таклиф этган:
бу ерда W—гавда вазни (кг ҳисобида), Н—бўй (см ҳисобида). Ҳисоблаш натижаси квадрат сантиметрларда ифодаланди.
«Юза қонуни» мутлақ тўғри қонун эмас. Бу қонун организмда ажралиб чиқадиган энергияни тахминан ҳисоблаш учун бир қадар амалий аҳамиятга эга бўлган қоидагина эканлиги юқорида ( келтирилган таблицадан кўриниб турипти.
Гавда юзаси бир хил бўлган икки индивидда модда алмашинув интенсивлигининг анча фарқ қилиши «юза қонуни» нинг аҳаиияти мутлақ бир нарса эмаслигидан гувоҳлик беради. Оксидланиш процессларининг даражаси гавда юзасидан иссиқлик чиқишидан кўра ҳужайра-ларнинг иссиқлик ишлаб чиқаришига кўпроқ боғлиқ. Ҳужайраларнинг иссиқлик ишлаб чиқариши ҳайвонлар турининг биологик хусусиятларига ва бутун организм ҳолатига, организм ҳолати эса нерв системасининг фаолиятига ва эндокрин аппаратининг ҳолатига боғлиқ.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish