Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet182/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   493
Bog'liq
fizi

Тўртинчи группа — оғир жисмонин меҳнат ишчилари (ҳаммоллар, ер қазувчилар ва бошқалар) 4300—5000 ккал.

Қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва саноатда машина техникаси жорий илинган сайин ишчиларнинг энергия сарфи анча камайиб бормоқда


Ақлий меҳнат вақтида энергия алмашинуви
Ақлйй меҳнат вақтида энергия жисмоний меҳнатдагига нисбатан анча кам сарфланади.
Оғир ҳисоб чиқариш, китоб устида ишлаш ва ақлий меҳнатнинг бошқа турлари, ҳаракат билан давом этмаса, энергия сарфини тамомила тинч ҳблатдагига нисбатан салгина (2—3%) оширади. Аммо кўпинча, айниқса иш бажарувчи ҳаяжонлангапда (лектор, артист, ёзувчи, оратор ва бошқалар), ақлий меҳнатнинг баъзи турлари мускуллар фаолияти билан давом этади, шу сабабли энергия сарфи ортиши мумкин. Бошдан кечирилган руҳий кечинма модда алмашинувини бир неча кунгача 11—19% орттириши мумкин.
Текширилаётган кишига оғир жисмоний меҳнат қилаяпсан деб ишонтирилса, у гарчи иш бажармаса ҳам, модда алмашинуви кўпинча икки баравар ва ундан ҳам кўпроқ ортиши мумкин. Бу далиллар модда алмашинуви ва энергия сарфи бош мия ярим шарлари пўстлоғининг таъсирида ўзгара олишини исбот этади.
Овқатнинг специфик динамик таъсири
Овқат ейиш ва ҳужайраларнинг озуқ моддаларни ўзлаштириши модда алмашинуви интенсивлигини кучайтириб, энергия сарфини оширади. Модда ва энергия алмашинувининг шу тариқа кучайиши овқатнинг специфик динамик таъсири деб аталган.
Оқсилли овқатнинг специфик-динамик таъсири айниқса катта: у модда алмашииувини ўрта ҳисобда 30% оширади. Углевод ва ёғларнинг специфик динамик таъсири оқсилларникига қараганда камроқ. Одам углевод ва ёғларни истеъмол қилганда модда алмашинуви 4—15% -ортади (турли олимларнинг маълумотлари ҳар хил).
ОВҚАТЛАНИШ
Физиологларнинг рационал овқатланишни асослаш соҳасидаги вазифалари организм эҳтиёжларини қондира оладиган озиқ моддаларнинг миқдори ва таркибини кўрсатиб беришдан иборат. «Озиқ-овқат» ёки «масаллиқлар» тушунчасини «озиқ моддалар» тушунчаси билан
аралаштириб юбориш ярамайди. Химиявий бирикмаларнинг муайян группалари: оқсиллар, ёглар, углеводлар, минерал тузлар, витаминлар ва сувни биз озиқ моддаларга киритамиз.
Бу моддалар ҳар бир озиқ-овқатда бирор миқдорда бўлади. Озиқ-овқат кўпинча шу моддалар аралашмасидан иборат.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish