Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Озиқ моддаларнинг калорик коэффициентлари



Download 13,93 Mb.
bet183/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   493
Bog'liq
fizi

Озиқ моддаларнинг калорик коэффициентлари
Озиқ-овқатнинг таркибини ва қанчалик ўзлаштирилишини билиб олиб, ейилган овқатнинг энергетик қийматиии ҳисоблаб чиқариш мумкин, чунки озиқ моддаларнинг калорик коэффициентлари маълум.
Калорик коэффициент, ёки иссиқлик коэффициенти деб 1 г модда ёнганда юзага чиқадиган иссиқлик миқдорига айтилади. Рубнер маълумотларига кўра, асосий озиқ моддалар организмда оксидланганда уларнинг калорик коэффициентлари қуйидагича бўлади:
! г оқсил . . . 4,1 ккал
1 г ёғ 9,3 ккал '
1 г углевод . . , . 4,1 ккал
Озиқ моддаларнинг калорик коэффициентлари Бертлонинг калориметрик бомбаси ёрдамида аниқланади. Бертло бомбаси сувга ботириб қўйиладиган жипс берк идишдан иборат. Текшириладиган модда бомбада кислороднинг юқори босими остида ёқилади ва шунда юзага чиқувчн энергия (бомба атрофидаги маълум ҳажмли сувнинг исишига қараб) аниқланади.
Ёғлар ва углеводларнинг қанча иссиқлик беришини калориметрик бомбада аниқлаш натижалари организмда шу моддалар оксидланганда ҳосил бўлувчи энергия миқдорини текшириш натижаларига мос келади. Бу, Гесснинг 1840 йилдаёқ аниқлаган қонунига мос келади. Гесс қонунига кўра химиявий реакция қандай оралиқ этапларни угишидан қатъи назар, реакцияда қатнашувчи бошлангич ва охирги маҳсулотлар бир хил бўлса, ҳосил бўлувчи энергия миқдори бир хил бўлади. Ёғлар ва углеводлар организмда оксидланиб парчаланганда ва организмдан ташқарида ёнганда бир хил охирги моддалар: карбонат ангидрид ва сувни ҳосил қилади; демак улар иккала ҳолда ҳам бир хил миқдорда иссиқлик бериши керак. Ёғлар ва углеводлардан фарқли равишда оқсиллар калориметрик бомбада ёқилганда организмда оксидлангандагига қараганда кўпроқ иссиқлик беради. Масалан, 1 г казеин ёнганда 5,85 ккал, организмда оксидланганда эса фақат 4,1 ккал энергия беради. Бунинг сабаби шуки, оқсиллар калориметрик бомбада ёнганда СО2, Н20 ва Н3 гача парчаланади, оқсиллар организмда оксидланганда яна анча иссиқлиқ бера оладиган моддалар — мочевина, сийдик кислотаси, креатинин (парчаланишнинг охирги маҳсулотлари) ҳосил бўлади.
Озиқ-овқатнинг калориялар миқдорини аниқлаганда «брутто» ва «нетто» деб аталувчи миқдорлар фарқлапади. «Брутто» калорияси — ейилган овқатнинг жами калориялар миқдори. «Нетто» калорияси озиқ-овқат ўзлаштирилишига тузатма киритиб ҳисобланади; шундай қи-либ, «нетто» калорияси муайян овқат ейилганда организм ҳақиқатан оладиган энергия миқдорини ифодалайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish