Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Жисмоний меҳнат вақтида энергия алмашинуви



Download 13,93 Mb.
bet181/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   493
Bog'liq
fizi

Жисмоний меҳнат вақтида энергия алмашинуви
Мускуллар ишлаганда энергия сарфи бир мунча ошади. Шу сабабли сутканипг бир қисмини жисмоний меҳнат ва ҳаракатда ўтказадиган соғлом одамнинг бир суткадаги энергия сарфи асосий алмашинувдан анча ортиқ бўлади. Бу энергия сарфининг ортиши иш қўшимчасини ташкил этади, мускуллар қанча зўр бериб ишласа, иш қўшимчаси шунча катта бўлади.
Мускуллар ишлаганда иссиқлик энергияси ва механик энергия юзага чиқади. Механик энергиянинг иш бажариш учун кетган барча энергияга нисбати фойдали иш коэффициенти деб аталади ва процент билан ифодаланади. Одам ишлаганда фойдали иш коэффициенти 16% дан 25% гача бўлиб, ўрта ҳисобда 20% га тенг, бироқ айрим ҳолларда эса бундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин.
Фойдали иш коэффициенти бир қанча шароитларга қараб ўзгаради. Масалан, машқ қилмаган одамларда бу коэффициент машқ қилувчилардагига нисбатан анча кам бўлиб, машқ қилган сайин ортиб боради.
Организм мускуллари билан қанча зўр бериб ишласа, энергия сарфи шунчалик ортиқ бўлади. Бу қуйидаги далиллардан кўриниб турибди: асосий алмашинув шароитида энергия сарфи гавданинг 1 кг вазнига 1 соатда 1 ккал бўлса, одам тинч ўтирганда энергия сарфи 1 кг вазнга ўрта ҳисоб билан 1,4 ккал бўлади; иш бажармай тик турилганда 1,5 ккал, енгил иш бажарилаётганда (идора хизматчилари, тикувчилар, нозик иш бажарувчи механиклар, ўқитувчилар) — 1,8—2,5 ккал; юриш билан боғланган озгина мускул ишида (врачлар, лаборантлар, хат ташувчилар, муқовачилар) —2,8—3,2 ккал; ўртача огирликдаги мускул иши билан боғлиқ бўлган меҳнатда (металчилар, бўёқчилар, дурадгорлар) — 3,2—4 ккал; оғир жисмоний меҳнатда (бинокор ишчилар, ўтни ўчирувчилар, ер ҳайдовчилар, темирчилар ва бошқалар) — 5'—7.5 ккал энергия сарфланади.
Энергия сарфига қараб турли касб эгаларини бир неча группага бўлиш мумкин. Бу группаларнинг суткадаги энергия сарфи қуйидагича.
Биринчи группа — ақлий меҳнат кишилари (олимлар, врачлар, инженерлар, идора хизмзтчилари ва бошқалар) 3000—3200 ккал.
Иккинчи группа — механизациялашган корхона ишчилари (токарлар, фрезерчи-лар, тўқимачилар, шаҳар транспорти шоферлари) —3500 ккал.
Учинчи группа — қисман механизациялашган корхоналарда жисмошш меҳнат би-лан шуғулланадигап ишчилар (слесарлар, ўт еқувчилар, қишлсқ хўжалик ишчилари) — 4000 ккал.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish