Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Витамин Е (токоферол, кўпайиш витамини)



Download 13,93 Mb.
bet172/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   493
Bog'liq
fizi

Витамин Е (токоферол, кўпайиш витамини)
Витамин Е кўпайиш (урчиш) учун зарур. Овқатда витамин Е бўлмаса, мояк (уруғдон) да сперматозоидларнинг нормал етилиши — сперматогенез ва нормал ҳомиладорлик, бола эмизиш ва унинг яшаб қолиши мумкии эмас.
Е авитаминозида ҳайвонларда ҳомиладорликнинг биринчи ярми аксари нормал ўтади, иккинчи ярмида эса бачадондаги эмбрион ҳалок бўлиб, сўрилиб кетади ёки бола тушади. Баъзан эса бола туғилгандан сўнг ўлади. Витамин Е йўқлиги она организмидан кўра эмбрионга ёмон таъсир этади. Эркак ҳайвонларнинг уруғдони кичраяди, жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиши бузилади; сперматозоидлар ҳаракатчанликдаи маҳрум бўлиб, тезда ҳалок бўлади. Авитаминоз огир бўлганда ҳайвонлар жинсий майлини йўқотади.
Организмга витамин Е препаратлари киритилганда жинсий системанинг нормал ҳолати тикланади. Жинсий жиҳатдан етилмаган ҳайвонларга гипофиз олдинги бўлагининг гормонлари юборилганда тезроқ вояга етгани каби, витамин Е таъсирида ҳам тез етилади. Ҳайвонлар организмида гипофизнинг олдинги бўлаги ва плацента витамин Е га бой.
Бу фактлар витамин Е гипофизда гонадотроп гормон ҳосил бўлишига боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Е авитаминозида жинсий система функциялари бузилишдан ташқари, кўндаланг-тарғил мускуллар ҳам зарарланади — миодистрофия вужудга келади. Бу касалликда мускуллар дегенерацияланиб, миофибриллар парчаланади. Кўпинча бу касалликда орқа мия ҳам айнийди (дегенерация).
Кўпчилик маҳсулотларда витамин Е кўп бўлгани учун одамда витамин Е авитаминози жуда кам учрайди. Шунга қарамай, туғмайдиган аёллар овқатидаги витамин Е миқдорини ошириб, уларни тузатиш ҳодисалари медицина адабиётида тасвир этилган. Одамдаги мускул системасининг баъзи касалликлари витамин Е етишмаслигига ёки витамин Е алмашинувининг бузилишига боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Витамин Е салат (коху) да, буғдой, маккажўхори муртагида, ўсимлик мойларида ва ҳайвон тўқималарида кўп. Улар липовитаминларга, яъни ёғда эрийдиган витаминларга киради.
Озиқ-овқатда учрайдиган, витамин Е га ўхшаш таъсир этадиган, тузилиши ҳам бир-бирига яқин бир неча модда ажратиб олинган. Уларни α, β, γ токофероллар (tocos — туғруқ, туғиш, phero — қиламан сўзларидан) деб аташган.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish