Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet167/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   493
Bog'liq
fizi

Витамин В6 (пиридоксин)
Витамин В6 бир-бирига яқин витаминлар группасидир. Улардан организмга кўпроқ аҳамиятлиси — пиридоксиндир, бу витамин организмда пиридоксальфосфатга айланади; пиридоксальфосфат эса бир қанча ферментларнинг актив группасидир.
А. Е. Браунштейн ва бошқаларнинг кўрсатишича, пиридоксин ҳосилалари аминокислоталар алмашинувида иштирок этади: амин группасини бир аминокислотадан иккинчисига ўтказади (қайта аминланиш реакцияси) ва аминокислоталарни декарбоксиллайди. Бундан ташқари, пиридоксин яна бир группа сульфгидрил группаларни ўтказишда ва ёғ алмашинувида (хусусан тўйинмаган кислоталар алмашинувида) қатнашади.
Ҳайвон овқатида пиридоксин бўлмаганда териси яллиғланган (дерматит), қон таркиби ўзгарган (анемия пайдо бўлган ва лимфоцитлар камайган) ва талваса тутган. Одамдаги пиридоксин авитаминози кузатилгани ҳақида айрим маълумотлар бор; айни вақтда анемия пайдо бўлганлиги ва талваса тутганлиги қайд қилинган.
Пиридоксин ичак бактерияларида синтезланади. Шунинг учун бу витамин овқатда бўлмаса ҳам, одам унга эҳтиёж сезмайди. Аммо ичак бактерияларининг ривожланиши замонавий кучли антибиотиклар билан тўхтатилган бўлса, пиридоксин авитаминози пайдо бўлиши мумкнн.
Одамга бир суткада қарийб 2—3 мг пиридоксин зарур. Ачитқи, жигар, буйрак, мускуллар витамин В6 га бой.
Пантотен кислота
Пантотен кислота ҳамма ҳужайраларнинг ўсиши учун аҳамиятли бўлиб, жуда кенг тарқалган (унинг «пантотен» деган номи шундан олинган, грекча бу сўзнинг маъноси — ҳар қаерда бор демакдир). Экспериментал ҳайвонлар овқатида пантотен кислота етишмаслиги натижасида ўсиш тўхтайди, гавда вазни камаяди, тери патологик ўзгаришга учрайди, соч оқаради, анемия пайдо бўлади, буйрак усти безлари зарарланади; итлар талвасага тушиб, ўлиб қолади.
Паптотен кислота организмда рўй берадиган бир қанча химиявий ўзгаришларда иштирок этувчи ацетилкоэнзим А таркибига киради.
Одамга бир суткада 5—10 мг пантотен кислота керак; одам аралаш овқатлар еб турганда бу витаминга эҳтиёж тўла қопланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish