Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Симпатик ва парасимпатик нервларнинг органларга таъсири



Download 13,93 Mb.
bet451/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   493
Bog'liq
fizi

Симпатик ва парасимпатик нервларнинг органларга таъсири


Орган

Парасимпатик нервлар

Симпатик нервлар

таъсири

таъсири

Юрак

Секинроқ уриб, қисқа-

Тезроқ уриб, қисқариш




риш кучи камаяди

кучи ошади

Тери томирлари




Тораяди

Ички органларнинг то-







мирлари




Тораяди

Тил ва сўлак безлари-

,




нинг томирлари

Кенгаяди

Тораяди

Жинсий органларнинг то-







мирларй

Кенгаяди

Тораяди

Кўз

Қорачиғи тораяди (ранг-

Қорачиғи кенгаяди (ранг-




дор парданинг ҳалқаси-

дор парданинг радиал




мон мускуллари қисқа-ради)

мускуллари қисқаради)

Бронхлар

Тораяди

Кенгаяди

Сўлак безлари

Сўлак чиқаради

Сўлак чиқаради

Меъда безлари

Шира чиқаради

Шира чиқиши сусаяди

Меъда ости безининг







ташқи секреция тўқимаси

Шира чиқаради



Меъда ости безининг







Лангерганс оролчалари

Инсулин чиқаради



Буйрак усти безларининг







мағиз қавати



Адреналин чиқаради

Тери силлиқ мускуллари




Қисқаради

Меъда-ичак силлиқ мус-

Қисқаришлари кучайиб,

Қисқаришлари сусайиб,

куллари

тонуси ошади

тонуси камаяди

Ҳомиласиз бачадоннинг







силлиқ мускуллари



Бўшашади

Ҳомилали бачадоннинг







силлиқ мускуллари



Қисқаради

Қовуқ силлиқ мускул-







лари

Қисқаради

Бўшашади

Қовуқ сфинктери сил-







лиқ мускуллари

Бўшашади

Қисқаради

организм кучларига зўр беришини талаб қиладиган шароитда унинг интенсив ишлашига имкон берса, парасимпатик нерв системаси, аксинча, ўша зўр бериб ишлаш пайтида организм йўқотган ресурсларнинг тикланишига ёрдам беради. Дарҳақиқат, симпатик нерв системаси қўзғолганда юрак тезроқ уриб, қисқариш кучи ошади, қоннинг артериал босими кўтарилади, жигардаги гликоген парчаланиб, қонда глюкоза кўпаяди, скелет мускулларининг иш қобилияти ортади; парасимпатик нерв системаси қўзғалганда эса, аксинча, юрак секинроқ уриб, қисқариш кучи камаяди, қон босими пасаяди, инсулин кўпроқ ишланиб чиқиб, гликогеннинг тўпланишига ва қондаги глюкозанинг камайишига имкон беради, меъдадан ва меъда ости безидан шира чиқиши кучайиб, овқат ҳазми осонлашади. Организмнинг шошилинч иш кўришини талаб қиладиган ҳар хил шароитда симпатик нерв системаси тонусининг ошиб кетиши, уйқу вақтида, аксинча, парасимпатик нерв системаси тонуси ошиб кетишининг аҳамияти шундан тушунарли.


Вегетатив нервлар таъсирланиш эффектининг иннервацияланадиган орган ҳолатига боғлиқ эканлиги
Вегетатив нерв системасининг иштирокида юзага чиқадиган реакциялар нерв марказларининг тонусига, шунингдек периферик органла-нинг ҳолатига — қўзғалувчанлигига ва модда алмашинувига қараб анча ўзгариши мумкин. Нервларга таъсир этиш интенсивлиги ва таъсир этиш эффектининг характери шу пайтдаги ва илгари қўлланилган таъсиротларнинг кучига ва қанча давом этишига қараб бутунлай бошқача бўлиши мумкин. Симпатик ва парасимпатик нервларнинг таъсир кўрсатиш характери ҳамда улар ўртасидаги антагонизм, шу тариқа, мутлақо доимий ва ўзгармас бир нарса эмас.
Турли таъсиротларга жавобан реакция ўзгарувчанлигини XVIII аср охиридаёқ А. Гумбольд кўрсатиб ўтган эди: «Ҳар қандай агент ўзи таъсир этаётган органнинг қандай ҳолатда эканлигига қараб, сусайтирувчи ёки қўзғатувчи таъсир кўрсатади». Организм, унинг органлари ва тўқималарининг реакция кўрсатиш характери ва интенсивлигини белгилаб берадиган функционал ҳолати уларнинг реактивлиги деб аталади.
Сайёр (адашган) нерв таъсирланган пайтда меъда ва ингичка ичак мускуллари тонусининг қандай эканлигига қараб, шу органлар ҳаракатининг ҳар хил характерда ўзгариши орган реактивлигининг аҳамиятига мисол бўла олади. Одатдаги шароитда сайёр нерв меъда ва ингичка ичак ҳаракатини қўзғайди. Меъда ва ичак мускуллари тонуси кескин даражада ошган пайтда шу нерв таъсирланса, бу органларнинг автоматик қисқаришлари кучайиш у ёқда турсин, балки сусаяди (тормозланади). Юрак реактивлигига калий ва кальций ионларининг таъсири мисол бўла олади: калий ионлари ортиқча бўлганда юракнинг симпатик нервларига таъсир этиш юрак фаолиятини кучайтирмайди, балки сусайтиради, кальций ионлари ошганда сайёр нервнинг таъсирланиши юрак фаолиятини сусайтирмай, балки кучайтиради. Вегетатив нерв таъсирланиш эффектининг шундай ўзгариши «функционал сохталик» ёки «парадоксал таъсир» деб аталади. Бу ҳодисаларнинг сабаби ҳали етарлича ўрганилган эмас.


Тер безлари ва қон томирларининг иннервацияланиш хусусиятлари
Тер безлари фақат симпатик нерв толаларидан иннервацияланган. Аксари постганглионар симпатик толалар охирларининг хусусияти шуки, тер безларида норадреналин эмас, балки ацетилхолин ҳосил бўлади. Шу сабабли тер безлари ҳужайраларининг ацетилхолинга реакция кўрсатиш қобилиятини йўқ қила оладиган атропин киритилса, ташқи муҳит температураси юксак бўлганда тер ажралиши таққа тўхтайди.
Одам гавдасининг баъзи жойларида, масалан, қўл кафтларида тер ажралиши учун тери остига ацетилхолин киритишгина эмас, балки адреналин киритиш ҳам тер ажралишига сабаб бўла олади. Афтидан, тер ажралишининг икки тури — температура ва эмоционал турлари бор (одам қаттиқ қўрққанда совуқ тер босиши). Температура кўтарилганда тер чиқартирувчи импульслар тер безларига симпатик нервларнинг холинергик охирлари орқали, эмоционал тер чиқартирувчи импульслар эса симпатик нервларнинг адренергик охирлари орқали ўтади.
Артериялар ва артериолаларда асосан томир торайтирувчи симпатик нервларнинг толалари бор. Организмнинг фақат чекли қисмларида, масалан сўлак безларида, тилда, жинсий олатнинг ғорсимон таналарида қўшалоқ (томир торайтирувчи ва кенгайтирувчи) иннервация бор. Организмнинг шу қисмларидаги томирлар томир торайтирувчи симпатик нервлардангина эмас, томир кенгайтирувчи парасимпатик нервлардан ҳам иннервация олади. Скелет мускулларидаги артериялар иннервациясида баъзи бир ўзига хос хусусиятлар бор, бу артериялар томир торайтирувчи адренергик симпатик толалар ва томир кенгайтирувчи холинергик симпатик толалар бнлан таъминланган (холинергик симпатик толалар мускуллар ишлаган вақтда томирларни кенгайтирса керак).
Утган асрнинг 70-йилларидаёқ Штрикер тажрибаларида олинган ва бошқа тадқиқотчилар томонидан тасдиқланган натижалар физиологияга доир адабиётда бир талай мунозарага сабаб бўлди. Уша тажрибаларда орқа миянинг кейинги илдизларини қирқиб қўйиб, периферик учларига таъсир этилганда (афферент толалар ўша илдизлардан ўтади) гавданинг тегишли сегментидаги томирлар кенгайиши кузатилган. Шунга асосланиб, орқа илдизларнинг толалари перифериядан марказий нерв системасига импульслар ўтказиш билан бирга марказий нерв системасидан периферияга ҳам импульслар ўтказади, деган фикр билдирилди. Шу эфферент импульслар махсус нерв толалари орқали ўтадими ёки афферент нерв импульсларини ўтказувчи толалар орқали ўтадими, — бу тўғрида якдил фикр йўқ. В. Бейлис ва Л. А. Орбели назариясига мувофиқ, орқа илдизларнинг бир хилдаги толалари импульсларни икки томонлама ўтказаверади. Ҳар бир толанинг бир шохчаси рецепторга, иккинчи шохчаси қон томирига боради. Таналари орқа мия тугунларида ётган рецептор нейронлар икки ёқлама функцияни ўтайди: улар афферент импульсларни орқа мияга ўтказиб, рецептор нейронлар функциясини бажаради, импульсларни тескари — антидром йўналишда томирларга ўтказиб, томир кенгайтирувчи нервлар функциясини ўтайди. Бошқа ҳамма нерв толалари каби, афферент толалар ҳам икки томонлама ўтказувчан бўлгани учун импульслар икки томоплама ўта олади.
Иккинчи назарияга мувофиқ, рецептор нерв охирларида ацетилхолин ва гистамин ҳосил бўлиб, тўқималарга диффузияланиб ўтганлиги ва яқин орадаги томирларни кен-гайтирганлиги туфайли, орқа илдизлар таъсирланганда тери томирлари кенгаяди.
Одамдаги томир реакцияларини текшириш учун клиникада бир неча проба (синов усули) қўлланилади. Шулардан бири — дермография дегани шундан иборатки, ўтмас бугам билан терига чизиқ тортиб, механик таъсир кўрсатилади. Кўпгина соғлом кишилар шу усул билан текширилганда артериолалар рефлекс йўли билан тораяди, натижада терининг таъсирланаётган қисми қисқа вақт рангсизланиб туради (ок дермогра-физм). Сезувчанлик каттароқ бўлса, терининг кенгайган томирлари қизил йўл бўлиб кўринади. бу йўл торайган томирларнинг рангсиз йўллари билан ўралган бўлади (қизил дермографизм), сезувчанлик жуда юқори бўлса, тери бўртади, яъни шишади. Гистамин ва адреналин пробалари (яъни гистамин ёки адреналиннинг кучсиз эритмасини тери ичига киритиш усули) ҳам қўлланилади. Бу ҳолда терининг эритма киритилган жойида қизил (гистамин) ёки рангсиз (адреналин) доғ пайдо бўлади, шу доғнинг катталигига ва қанча туришига қараб тери томирларининг реактивлиги ҳақида фикр юритишади. Реактивлик жуда юқори бўлса, терининг гистамин киритилган жойи қизариш билан бирга шишади ҳам.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish