Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet447/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   443   444   445   446   447   448   449   450   ...   493
Bog'liq
fizi

Аксонрефлекслар
Вегетатив нервлар таъсирланганда аксонрефлекслар, ёки псевд-рефлекслар деган ғалати реакциялар қайд қилинган. Уларнинг рефлекслардан фарқи шуки, аксонрефлексларда қўзғалиш рецептор нейрондан эффектор нейронга ўтмайди. Преганглионар ёки постганглионар нейронларнинг аксонлари тармоқланганда бир тармоғи бир органга ёки органнинг бир қисмига иннервация бериб, иккинчи тармоғи бошқа органни ёки шу органнинг бошқа қисмини иннервацияласа, аксонрефлекслар келиб чиқиши мумкин. Аксоннинг шундай тармоқланиши туфайли бир тармоқнинг таъсирланиши натижасида қўзғалиш иккинчи тармоққа ҳам ёйилиши, шунга кўра таъсирот жойидан узоқдаги орган реакция кўрсатиши мумкин.
Аксонрефлекснинг классик мисолини ўтган асрнинг 70-йилларида Н. М. Соковнин қовуқ иннервациясини ўрганиб тасвирлаган эди. Ичактутқичнинг пастки тугунидан қовуққа борувчи бир қорин нервининг марказий учига таъсир этилса, қовуқ рефлекс йўли билан қисқаришини Соковнин кузатган. Қўзгалиш иккинчи қорин нерви орқали қовуққа ўтиши оқибатида реакция келиб чиқади. Бир томондаги қорин нервининг марказий учига таъсир этилса, ичактутқичнинг пастки тугунини марказий нерв системасига боғловчи преганглионар толалар қирқиб қўйилган тақдирда ҳам қовуқ қисқараверади. Бу ҳолда марказий нерв системаси орқали бўладиган одатдаги рефлекс юзага чиқмайди, балки қирқилган қорин нервидан ичактутқичнииг пастки тугуни орқали иккинчи (қирқилмаган) қорин нервига ва ундан кейин қовуққа нерв импульслари ўтади.
Преганглионар толанинг тармоқланиши туфайли қўзғалишнинг бир қорин нервидан иккинчи қорин нервига ўтишини Ленгли ва бошқаларнинг тадқиқотлари тушунтириб берди. Қорин нерви шохчаларининг кўпчилик қисми ичактутқичнинг пастки тугунидаги ганглиоз ҳужайраларда тугайди; шу тармоқлардан бир қисми эса тугунда узилмай, қорин нервининг таркибида келиб, ичак тутқичдан периферияда, қовуқ асосида ётган ганглиоз ҳужайраларда тугайди (259-расм). Қирқилган қорин нервининг марказий учига таъсир этилганда шу нерв таркибида келувчи преганглионар толалар қўзғалади. Қўзғалиш ўша толаларнинг тармоқланган жойигача боради, сўнгра ичактутқичнинг пастки тугунидаги ганглиоз ҳужайраларга киради ва бу тугундан иккинчи қорин нервининг толалари орқали қовуққа тарқалади. Преганглионар толаларнинг аҳамияти шу билан исбот этиладики, преганглионар толалар қирқиб қўйилганда айнийди, шу қирқишдан 8—10 кун кейин қирқилган қорин нервининг марказий учига таъсир этилса, иккинчи қорин нерви бутун туришига қарамай, таъсирот қовуққа етиб бормайди. Худди шунингдек, преганглионар нейрон синапсларида қўзғалиш ўтишини тўхтатиб қўядиган никотин нерв тугунига сурилгандан кейин ҳам, қорин нервининг марказий учига таъсир этиш натижа бермайди.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   443   444   445   446   447   448   449   450   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish