Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


МИЯНИНГ ҚОН БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШИ ВА ЛИКВОР



Download 13,93 Mb.
bet440/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   436   437   438   439   440   441   442   443   ...   493
Bog'liq
fizi

МИЯНИНГ ҚОН БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШИ ВА ЛИКВОР
Миянинг қон билан таъминланиши
Бош мия виллизий даврасини ҳосил қиладиган иккита уйқу артериясидан ва иккита умуртқа поғонаси артериясидан қон олади; мия тўқимасини қон билан таъминлайдиган артериал тармоқлар виллизий даврасидан чиқади.
Бош миянинг қон билан узлуксиз таъминланиши — нормал фаолият учун муҳим шартдир. Қон келмай қўйганда ёки қон келиши жуда камайганда бошқа ҳар қандай ҳужайра ўз фаолиятини нерв ҳужайраларидан тез тўхтатмайди; миянинг вақтинча қонсираши ҳушдан кетишга сабаб бўлади. Мия кислородга, озиқ моддаларга, жумладан глюкозага эҳтиёжи катта бўлганлиги учун қон таъминотига жуда сезгир бўлади, яъни қоннинг камроқ келиши мияга жуда тез таъсир этади.

253-расм. Одам тикка турганда гавдасининг сагиттал (А) фронтал (Б) текисликларда тебранишлари ёзуви (стабилограммалар). Вақт белгиси 5 секунд.

254-расм. Одам тикка туриб гавдаси олдинга энгашган пайтда болдир мускуЯдаги электр активлигинииг вужудга келиши (В. С. Гурфинкелдан).
1-гавданинг сагиттал текисликда тебранишлари ёзуви; 2 - болдир мускулининг электромиограм-маси. Пастда — вақт белгиси (1/50 секунд).
Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи зўр бериб ишлаганда мия томирлари кенгайиб, қон кўпроқ келади. Жумладан, арифметик масалаларни ечишда , китоб ўқишда ва шунга ўхшаш ҳолларда мия кўп қон олади. Калла суяги жароҳатланиб тешилган кишилар устида шундай кузатишлар ўтказилган. Мия пульсациясини ва миянинг қон билан таъминланишини калла суягидаги ўша тешик орқали қайд қилса бўлар эди. Калла суягига шикаст етказмасдан туриб мияда қон айланишини текширишга имкон берадиган замонавий электрон асбоблар (реоплетизмографлар ва ҳоказо) ёрдамида ҳам шундай кузатишлар ўтказилган ( 45-расмга қаралсин).
Ликвор
Миянинг ичида ва пардалари остида ликвор, ёки бош мия билан орқа мия ўртасидаги суюқлиқ (liquor cerebrospinalis) билан тўлган катта камгаклар бор. Ликвор мия қоринчаларини, орқа миянинг марказий каналини, бош мия билан орқа миянинг ўргумчакуясимон парда остидаги камгаги (cisterna subarochnoidalis)ни тўлдиради.
Қоринча ликвори ва ўргумчакуясимон парда остидаги ликвор узунчоқ мия соҳасидаги жуфт foramina magandi ва тоқ foramina Luschkaорқали ўзаро туташади.
Одамдаги ликвор 120—150 мл, шу билан бирга кўпроқ ликвор ўргумчакуясимон парда остидаги камгакларда ва фақат 20—40 мл лик-вор қоринчаларда бўлади.
Ликвор тиниқ ва рангсиз. Солиштирма оғирлиги 1,005—1,007, реакцияси сал-пал яшқорий; рН қонникига яқин (7,4). Ликворда жуда озгина лимфоцит ҳужайралар бор (1 мм3 да 1 дан 5 тагача). Ликвор оқсилларнинг камлиги билан қон ва лимфадан фарқ қилади (оқсима? қонда 7—8% га яқин, лимфада 0,3—0,5%, ликворда эса фақат 0,02%). Анорганик тузлар қонда қанча бўлса, ликворда хам тахминан ўшанча. Ликворда ферментлар ва иммун жисмлар (антителолар) йўқ.
Қоринчаларнинг томирлар чигалини қопловчи ҳужайраларнинг актив секрецияси натижасида ликвор ҳосил бўлишини бир қанча маълумотлар кўрсатиб турибди.
Ликвор миқдори бир қадар доимий бўлиб, узлуксиз ҳосил бўлиб туради, шунинг учун ликвор доим сўрилиб туриши ҳам керак. Ликвор қисман лимфа системасига сўрилади, лекин асосан ўргумчакуясимон парда остидаги камгаклардан веноз системага киради. Бунда пахион грануляциялари роль ўйнайди, деб ҳисоблашади.
Ликвор миянинг ўзига хос ички муҳити бўлиб, унинг тузлар таркибини ва осмотик босимини бир хилда сақлаб туради. Бундан ташқари, ликвор миянинг гидравлик ёстиқчасй бўлиб, нерв ҳужайраларини механик шикастлардан яхши сақлайди.
Ликвор циркуляцияси бузилганда марказий нерв системасининг фаолияти бузилади. Ликворнинг аҳамияти шундан иборатки, у миянинг маълум даражада озиқлантирувчи муҳити ҳисобланади. Мия қоринчаларининг ликворидаги қант ўргумчакуясимон парда остидаги камгак ликворидагига нисбатан кўп эканлиги шундан далолат беради (мия қоринчаларида ликвор ҳосил бўлади, ўргумчакуясимон парда остидаги камгакда эса ликвор сўрилиб кетади). Ликворнинг яна бир аҳамияти шуки, мия тўқималарида модда алмашинувидан ҳосил бўладиган ташланди моддалар ликвор ёрдамида миядан кетиб, қонга қўшилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   436   437   438   439   440   441   442   443   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish