Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ҲАРАКАТ РЕАКЦИЯЛАРИНИНГ КАТТА ЯРИМ ШАРЛАР ПЎСТЛОҒИДА



Download 13,93 Mb.
bet436/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   432   433   434   435   436   437   438   439   ...   493
Bog'liq
fizi

ҲАРАКАТ РЕАКЦИЯЛАРИНИНГ КАТТА ЯРИМ ШАРЛАР ПЎСТЛОҒИДА КОНТРОЛЬ ҚИЛИНИШИ (КОРТИКАЛ КОНТРОЛЬ)
Одам ва юксак даражадаги ҳайвонлар бош миясининг катта ярим шарлар пўстлоғи бутун организмдаги барча ҳаракат актларини бошқариб туради. Вояга етган сут эмизувчи ҳайвонларнинг аксарисида ҳара-катлар (масалан, юриш, югуриш) ярим шарлар пўстлоғининг иштиро-кидан ташқари юзага чиқа олади ва ярим шарлар пўстлоғи олиб ташлангандан кейин сақланиб қолади, маймунларда ва айниқ-са одамда ҳаракатлар катта ярим шарлар пўстлоғининг муқаррар иштирокида юзага чиқади. Функцияларнинг кортикализация феномени шунда намоён бўлади. Одам катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонаси ҳатто озгина зарарланганда (масалан, тромбозда ёки қон қуйил-ганда) ҳам гавданинг қарама-қарши томонида тўла ҳаракат фалажи ке-либ чиқади.
Ҳаракат актларини катта ярим шарлар пўстлоғи шунинг учун кон-троль қила оладики, пўстлоқнинг мотор, премотор,ва- бошқа зоналари-даги нейронлар орқа мияга (унинг оралиқ ва мотор нейронларига) ҳам, экстракортикоспинал системанинг ядроларига (тарғил тана, қизил ядро, •қора субстанция ва ҳоказо) ҳам эфферент импульслар юборади. Ҳар бир муайян пайтда гавда рецепторлари — кўрув, вестибуляр, бўғим-мускул, тактил (туйиш) рецепторларидан катта ярим шарлар пўстлоғи-га афферент импульслар келиб, бажарилаётган ҳаракатнинг бориши (йўналиши, кучи, амплитудаси ва шунга ўхшашлар) ва унинг натижа-лари ҳақида ахборот етказиб бериши кортикаль контролнинг муқаррар зарур шартидир.
Шундай қилиб, ярим шарлар пўстлоғи билан ҳаракат аппарати ўртасида доиравий ўзаро таъсир мавжуд: ярим шарлар пўстлоғи ҳара-катни юзага чиқарувчи афферент импульсларни юборади ва ҳаракат натижасида келиб чиқадиган қайтар афферент импульсларни олиб ту-ради. Шу тариқа ҳаракат унинг юзага чиқадиган шароитига (ўзгарув-чан шароитга) аниқ мосланади ва ҳаракат реакцияси олинадиган нати-жаларга қараб йўл-йўлакай қайта қурилади.
Катта ярим шарлар пўстлоғи бошқарадиган ҳаракат реакциялари-нинг характерли хусусияти шуки, улар индивидуал ҳаёт тажрибаси натижасида, машқ қилиш процессида вужудга келади.
Муайян ҳаракатлар йиғиндиейни кўп марта такрорлаш, яъни машқ қилиш уларнинг автоматлашувига сабаб бўлади, шунта кўра ҳаракат-лар аниқроқ, зарур даражада чаққон, куч ва амплитудаси шу ҳаракат актини бажаришда ҳал қилинадиган вазифага мувофиқ бўлиб қолади. Ортиқча ҳаракатлар машқ қилиш процессида барҳам топади.
Одамнинг юриши, югуриши, тикка туриши ва меҳнат процессида бажарадиган кўп ҳаракатлари автоматлашган ҳаракат актлари ҳисоб-ланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   432   433   434   435   436   437   438   439   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish