Иш вақтидаги нафас коэффициенти
Мускуллар зўр бериб ишлаган вақтда нафас коэффициенти ортиб, кўпинча 1 га яқинлашади. Бунинг сабаби шуки, зўр бериб ишлаш вақтида углеводларнинг оксидланиши энергиянинг асосий манбаи ҳисобланади. Иш тамом бўлгач нафас коэффициенти тикланиш даври деб
98-расм. Икки соат зўр бериб ишлаганда ва шу ишдан кейин нафас коэффициентининг ўзгаришини кузатиб олинган тўртта эгри чизиқ (Талбот, Гендер-сон, Дилл ва бошқалардан).
аталадиган дастлабки минутларда кескин кўтарилиб, 1 дан ортиши мумкин. Навбатдаги даврда нафас коэффициенти кескин даражада камайиб, дастлабки миқдоридан ҳам пастга тушади ва икки соатлик ишдан 30—50 минут кейингина нормал миқдорга келиши мумкин. Нафас коэффициентииинг бу ўзгаришлари 98-расмда кўрсатилган. Иш тамом бўлгач нафас коэффициентининг ўзгаришлари шу пайтда сарфланган кислород билан ажралиб чиққан карбонат ангидрид ўртасидаги ҳақиқий нисбатни акс эттирмайди. Тикланиш даврининг бошларида нафас коэффициенти қуйидаги сабабга биноан ортади: иш вақтида мускулларда сут кислота тўпланади ва иш вақтида унинг оксидланишига кислород етишмайди (кислород қарздорлик). Бу сут кислота қонга ўтади ва асосларни бириктириб, карбонат кислотани бикарбонатлардан сиқиб чиқаради. Шу туфайли ажралиб чиққан карбонат ангидрид шу пайтда тўқималарда ҳосил бўлган карбонат ангидриддан ошиб кетади. Навбатдаги даврда тескари ҳодиса кузатилади; бу даврда қондаги сут кислота секин-аста йўқолади. Унинг бир қисми оксидланади, бир қисмидан аввалги маҳсулот ресинтезланади, бир қисми сийдик ва тер билан чиқиб кетади. Сут кислота камайган сайин бикарбонатлардан илгари сиқиб чиқарилган асослар ажрала бошлайди. Бу асослар яна бикарбонатларни ҳосил қилади ва шу сабабли ишдан сўнг бир қадар вақт ўтгач, тўқималардап келаётган карбонат ангидрид қонда ушланиб қолиши сабабли нафас коэффициенти кескин даражада камаяди.
Асосий алмашинув
Модда ва энергия алмашинувининг интенсивлиги умуман организмнинг индивидуал хусусиятларига ва ҳолатига (жинси, ёши, гавда вазни ва бўйи, овқатланиш шароити, овқат тури, мускул иши, эндокрин безлар, нерв системаси ва ички органлар — жигар, буйраклар, ҳазм йўлининг ҳолати ва бошқаларга), шунингдек ташқи муҳит шароитига (температура, барометрик босим, ҳавонинг намлик даражаси ва таркиби, нур энергиясининг таъсири ва шунга ўхшашларга) боғлиқ.
Муайян шароитда тийрак организмда моддалар минимал миқдорда алмашиниб ва энергия минимал миқдорда сарф бўлиб туради. Асосий алмашинув деб шуни айтишади.
Асосий алмашинувни аниқлаш учун текшириладиган одам:1) мускуллари тинч турадиган ҳолатда бўлиши (мускулларини бўш қўйиб ётиши), ҳаяжонлантирувчи омиллар таъсир этмаслиги; 2) оч бўлиши, яъни овқат егандан 12—16 соат кейин текширилиши; 3) «комфорт» температура—18—20°, яъни совуқ сезилмайдиган, титратмайдиган ва организмни қизитиб юбормайдиган шароитда бўлиши керак.
Асосий алмашинув энергиясининг кўп қисми нафас мускуллари, юрак, жигар, буйракларнинг ишлашига кетади. Асосий алмашинувга яраша энергия сарфланиши туфайли гавда температураси доимий бир даражада сақланиб туради .
Do'stlaringiz bilan baham: |