Организмнииг энергия сарфини текшириш (калориметрия)
Диссимиляция процессларида энергия ажралиб чиқади, яъни потенциал химиявий энергия кинетик энергияга айланади. Бу энергиянииг кўпчилик қисми иссиқлик энергиясига айланади; ажралиб чиққан энергиянинг 20—25 проценти механик энергияга айланиши мумкин, Электр энергияси жуда оз чиқади.
95-расм. Этуотер—Бенедикт калориметрининг схемаси.
Одам организми ишлаб чиқарадигаи иссиқлик камерадаги трубалардаи ўтувчи сувнинг исишига қараб термометрлар (1 ва 2) билан ўлчанади. Утадиган сув миқдори бакда (3) ўлчанади. Дарча (5) орқали овқат берилади ва экспсриментлар (ахлат, сийдик) олиб кетиладн. Ҳаво камерадан насос (6) билан тортио олиниб, сувни ютиш учун сульфат кислота солинган баклар (7 ва 5)_ дан ва карбонат ангидридни ютиш учун натрий оҳаги солинран бак (8) дан ўтказилади. Камерага кислород баллон (10) дан газ соати (11) орқали берилади. Камерадаги ҳаво босими резинка мембранали идиш (12) ёрдамида доим бир даражадасақланади.
Энергиянинг ўзгариши натижасида иссиқлик ҳосил бўлиб, гавдадан ташқи муҳитга ўтади. Масалан, юрак қисқарганда юзага чиқувчи ва қонни ҳаракатга келтирувчи механик энергия қаршиликни енгишга сарфланиб, иссиқлиқ энергиясига айланади. Скелет мускуллари ишла-ганда ҳам худди шундай ҳодиса рўй беради: бунда механик энергия организмдан ташқарида иссиқлик энергиясига айланади.
Организмда юзага чиқадиган жами энергияни аниқлаш ва иссиқлик бирликлари — калорияларда ифодалаш мумкин. Организмда ҳосил бўладиган энергияни воситасиз ва воситали калориметрия усулларида аниқлаш мумкин.
Воситасиз (бевосита) калориметрияда организмдан ажралиб чиқадиган иссиқликни сезувчи махсус мураккаб аппаратлар — калориметрик камералардан фойдаланилади. Одам ва йирик ҳайвонлар учун шундай камераларни Россияда В. В. Пашутин билан А. А. Лихачев (1893), ке-йинчалик эса АҚШ да У. Этуотер (1899) билан Ф. Бенедикт ясашган (95-расм).
Калориметрда текшириш жуда аниқ натижа бериши мумкин. М. Рубнер тажрибалари шуни кўрсатади. Организм сарфлайдиган энергия миқдорини калориметрик камерада ва ялпи алмашинувни текшириш йўли билан аниқлаш натижаларини М. Рубнер таққослаб турган. Организмда ҳосил бўладиган иссиқлик миқдори ялпи алмашинувни текшириш йўли билан аниқланганда ва калориметрик камерада организмдан чиққан иссиқлик бевосита аниқланганда ҳисоблаш натижалари кўпи билан 0,5% фарқ қилди.
Масалан, тажрибалардан бирида ит калориметрик камерада 8 кун турганда организмдан 2494 ккал иссиқлик ажралди. Шу ит организмида ҳосил бўлган иссиқлиқ миқдори ялпи аламшинувни текширити йўли билан ҳисоблаб чиқилганда эса 2488 ккал ажралганлиги аниқланди. Бу рақамлар орасидаги фарқ ҳамиша ўлчашда йўл қўйиладиган хато чегарасида бўлади.
Организмнинг энергия сарфини бевосита калориметрия ёрдамида аниқлаш ёки ялпи моддалар алмашинувини тадқиқ қилиш ғоят мураккаб. Газлар алмашинувини ўрганиш, яъни воситали калориметрия йўли билан энергия сарфини ҳисоблаш соддароқ ва амалда қулайроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |