Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ЭНЕРГИЯ УЗГАРИШЛАРИ ВА УМУМАН МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ



Download 13,93 Mb.
bet174/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   493
Bog'liq
fizi

ЭНЕРГИЯ УЗГАРИШЛАРИ ВА УМУМАН МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ
Ялпи алмашинувни текшириш принципи
Истеъмол қилинган кислород ва организмдан ажралиб чиқадиган моддалар (парчаланиш маҳсулотлари) нинг ҳажмига қараб, умуман моддалар алмашинуви (ялпи алмашинув, ёки умумий алмашинув) ва организмда оксидланувчи моддалар характери ҳақида фикр юритиш мумкин. Масалан, организмда парчаланган оқсил миқдорини сийдик билан чиққан азот миқдорига қараб аниқлашади. Оксидланган углеводлар ва ёғлар миқдорини организмдан чиққан карбонат кислота ва шу вақт ичида истеъмол қилинган кислород ҳажмига қараб, яъни газ алмашинув маълумотларига қараб аниқлашади. Айни вақтда ёғлар билан углеводлар оксидлангаидагина эмас, балки оқсиллар оксидланганда ҳам карбонат кислота ҳосил бўлиши ҳисобга олинади. Организмдан чиққан азот миқдорига асосан бир суткада организмда парчалан-ган оқсил миқдорини аниқлаб, шу оқсилдаги углерод миқдорини ҳисоблаб чиқариш мумкин (оқсилда ўрта ҳисоб билан 52% углерод бор). Гавдада парчаланган оқсил таркибидаги жами углерод миқдори билан сийдикдаги углерод миқдори ўртасидаги айирма (сийдикдаги углерод асосан оқсилнинг парчаланиш маҳсулотларида бўлади), оқсилдаги углероднинг қанчаси карбонат ангидрид ҳосил бўлишига кетганини, бунга қанча кислород керак бўлганини ҳисоблаб чиқаришга имкон беради. Текшириш вақтида организмга ютилган жами кислород миқдоридан оқсилларнинг оксидланишига кетган кислород миқдорини чегириб ташлаб, ёғлар ва углеводларнинг оксидланишига қанча кислород сарфланганини билишади. Кейинги ҳисоблар углеводлар ҳосил бўлишига қанча кислород кетганини алоҳида ва ёғлар ҳосил бўлишига қанча кислород сарфланганини алоҳида билишга, бундан эса организмда оксидланган углеводлар миқдорини ҳам, ёғлар миқдорини ҳам аниқлашга имкон беради. 1 г углевод ва 1 г ёғ оксидланганда ҳар хил миқдорда кислород сарфланиши ва ҳар хил миқдорда карбонат ангидрид ажралиб чиқиши бундай ҳисобга асос бўлади.
Шундай ҳисобларга мисол келтирайлик. Текширилувчи одам бир суткада 672,8 л кислород истеъмол қилди, нафасдан чиқадиган ҳаво билан 628,3 л карбонат ангидрид, сийдик билан 13,1 г азот ва 7,68 г углерод ажратган дейлик. 1 г азотда 6,25 г оксил борлигидан, организмда 13,1x6,25=81,8 г оқсил парчаланган. Бунча оқсилда 81.8·52/100=42.5грамм углерод бор.
Бир суткада парчаланган оқсиллардаги углсводнинг умумий миқдоридан сийдик билан чиққан углерод миқдорини чегириб ташлаб, карбонат ангидрид ҳосил бўлишига оксилларнинг қанча углероди сарфланганини аниқлаймиз: 42,5—7,68=34,8 г. Шунча углероддан(углерод билан карбонат ангидриднинг вазн нисбатига яраша)— 34.8·44/12=127.6г карбонат ангидрид ҳосил бўлиши мумкин. 34,8 г углерод оксидланиши учун
(карбонат ангидриддаги углерод билан кислороднинг вазн нисбатига яраша) 34.8·32/12=90.28 г кислород керак. Бундан ташқари, 100 г оқсилда 3,439 г водород борлигини ва унинг оксидланишига ташқи муҳитдан кислород кириши кераклигини ҳисобга олиш зарур. Бизнинг мисолимизда гавдада 81,8 г оқсил парчалангани учун унда 2,81 г шундай водород бор эди. Шунча водород оксидланиши учун (ундан сув ҳосил бўлиши учун) 22,48 г кислород керак. Шундай килиб, бу мисолда оқсилларнинг оксидланишига 90,28+22,48=112,76 г кислород зарур.
0° да ва атмосфера босими 760 мм симоб уст. га тенг бўлганда 1 г карбонат ангидрид 0,5087 л ҳажмни, 1 кислород эса шу шароитда 0,699 л ҳажмни эгаллайди, шуни билатуриб, бизнинг мисолимизда оқсилдан ҳосил бўлган карбонат ангидрид ҳажми 127,6X0,5087=64,9 л эканлигини, оқсилларнинг оксидланишига кетган кислород ҳажми эса 112,76x0,699=77,8 л эканлигини ҳисоблаб чиқиш осон. Кислород ва карбонат ангидриднинг шу миқдорларини текширилувчи киши бир суткада истеъмол қилган ёки чиқарган жами миқдорларидан чегириб ташлаб, углеводлар ва ёғлар оксидланишига қанча кислород кетганини ва айни вақтда қанча карбонат ангидрид ҳосил бўлганини аниқлашади. Бизнинг мисолимизда тегишли рақамлар қуйидагича бўлади: 672,8—77,8-= 595 л кислород ва 628,3 - 64,9 = 563,4 л карбонат ангидрид.
Кейинги ҳисобларни олиб бориш учун ва углеводлар билан ёғларнинг оксидланишига (алоҳида-алоҳида) қанча кислород керак бўлганини, шунингдек углеводлар оксидланганда қанча карбонат ангидрид ҳосил бўлганини ва ёғлар оксидланганда қанча С02 ҳосил бўлганини аниқлаш учун углсводлар оксидланганда қанча карбонат ангидрид ҳосил бўлса, ўшанча кислород истеъмол қилинишини билиш керак; ёғлар оксидланганда чиққан карбонат ангидриднинг истеъмол қилинган кислородга нисбати 0,7 га тенг бўлади (нафас коэффициенти қаралсин). Шу малумотларга асосланиб қуйидаги тенгламаларни тузиш мумкин, бу тенгламаларда ёғларнинг оксидланишига кетган кислород ҳажми X билан, айни вақтда ҳосил бўлган С02 ҳяжми Y билан, углеводларнинг оксидланишига кетган кислород ҳажми эса А билан кўрсатилади, организмда углеводларнинг ёниши натижасида ҳосил бўлган карбонат ангидриднииг А га тенг ҳажми:
1) Y/X=0,7;
2) X + А = 595;
3)Y + А = 563,4.
Бу тенгламаларни ечиб, бизнинг мисолимизда углеводларнинг оксидланишнга кетган кислород миқдори (А) 489,6 л эканлигини, ёгларнинг оксидланишига сарфланган кислород миқдори (X) эса 105,4 л эканлигини топамиз.
Маълумки , 1 г углсводнинг оксидланишига 0,830 л О2 , 1 г ёғнинг оксидланишига эса 2,030 л 02 керак. Шунга асосланиб, текширилаётгап кишида бир суткада қанча ёғ ва углевод парчалангапини ҳисоблаб топиш мумкии: 489,6 : 0,830=590 г углевод ва 105,4 : 2,030=51,9 г ёғ.
Шундай қилиб, бир суткада сарфланган кислород миқдорипи ва организмдан чиққан моддалар (парчаланиш маҳсулотлари) нинг миқдорини аниқлаб, ялпи алмашинувни текшириш бу ҳолда организмнинг 81,8 г оқсил, 590 г углевод, 51,9 г ёғ сарф-лаганини кўрсатади.
Ялпи алмашинувни текширишга асосланиб, организм сарфлаган энергияни хам ҳисоблаб чиқиш мумкин, чунки 1 г оқсил ёғ ёки углевод оксидланганда қанча иссиқлик энергияси (килокалория) чиқиши маълум .

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish