Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Газлар алмашинуви — организм энергетикасининг



Download 13,93 Mb.
bet176/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   493
Bog'liq
fizi

Газлар алмашинуви — организм энергетикасининг кўрсаткичи (воситали калориметрия)
Организмда оксидланиш процесслари энергия манбаи ҳисобланади, бу процсссларда кислород сарфланади ва карбонат ангидрид ҳосил бўлади. Шунинг учун газлар алмашинувини текшириш асосида, яъни ютилган кислород ва ажралиб чиққан карбонат ангидрид миқдорига қараб, организмнинг қанча энергия сарфлаганини аниқлаш мумкин. Бу усул воситали калориметрия деб аталади.
Газлар алмашинувини узоқ текшириш учун махсус респирацион камералар ишлатилади. Уларнинг қулай моделларини В. В. Пашутин (1886), кейин М. Н. Шатерников қурган ва тасвир этган (96-расм).
Респирацион камера одам ёки ҳайвондаги газлар алмашииувини бир сутка ва ундан кўпроқ вақт давомида текширишга имкон беради. Қисқа вақтда газлар алмашинуви мактабларда, касалхокаларда, корхоналарда ва бошқа жойларда оддий усуллар билан аниқланади.
Дуглас—Холден усули жуда кенг тарқалган, бу усулда текширилувчи кишининг юзига газ алмаштирувчи ниқоб тутилади, бу ниқоб текширилувчи кишининг орқасига осилган ва ҳавони ўтказмайдиган тўқимадан ясалган қопга (Дуглас қопига) туташ-тирилган (97-расм). Ниқобнинг клапанлари бор, улар шундай тузилганки, текширилувчи киши атмосфера ҳавосидан бемалол нафас олади, нафасидан чиққан ҳаво эса Дуглас қопига киради.
Маълум вақт (10—15 минут) да нафасдан чиққан ҳаво йиғилади ва унинг ҳажми аниқланади (қопдаги ҳаво ҳажми газ соати билан ўлчанади), шу ҳаводаги кислород ва карбонат ангидридиииг процент миқдори ҳам аниқланади.

Ҳавонинг газлар таркиби кислород ва карбонат ангидридни Холден-аппаратида химиявий боғлаб олиш йўли билан ёки кейииги йилларда электрон аппаратлари ёрдамида физикавий методлар ёрдами билан ( газларнинг баъзи физикавий хоссалари ׃кислороданинг парамагнит хоссалари, карбонат ангидриднинг иссиклик утказиш хоссалари ва бошкалар асосида) аникланади.



96-расм. М. Н. Шатерниковнинг респирациоп аппарати
схемаси.
К — камера: Б— кислородли баллон; Н — камерадан ҳавони тортиб оладиган мотор; 3 — ҳавони совутадиган змсевик;И — карбонат ангид-ридни ютиш учун ишқор эритмаси тўлдирилган идиш; С — сув бугларини ютиш учун кальций хлорид тўлдирилган баллон. Чапда — камерага кислородни автоматик равишда берадиган ва ундаги босимни бир хилда сақлайдиган қурилма. Т — термометрлар.

оқсил оксидланганда ҳам 4,1 ккал иссиқлик ажралади, лекин бунда углеводларнинг оксидланишидагига нисбатан кўпроқ, яъни 0,970 л кислород сарфланади. Демак, оқсилларнинг оксидланишига 1 л кислород сарфланганда организмда 4,46 ккал иссиқлик ажралади. Ёғларнинг оксидланишига 1 л кислород сарфланганда эса 4,74 ккал иссиқлик юзага чиқади.




Организмда
оксидланадиган
модда

1 г озиқ модда оксидланганда

1 л 02 сарф-
ланганда
ажраладиган
иссиқлик
(ккал)

ажралиб чиқадиган иссиқлиқ
(ккал)

сарфланадиган кисло-
род (л)

Оқсиллар
Ёғлар
Углеводлар

4,1
9,3 4Д

0,970 2,030 0,830

4,46
4,74
5,05

Организмда 1 л кислород сарфланганда юзага чиқадиган иссиқликмиқдори кислороднинг калорик эквиваленти деб аталади. Қислород қайси моддаларни оксидлашига қараб бу эквивалент миқдори турлича бўлиши юқорида келтирилган рақамлардан кўриниб турибди.
Шундай қилиб, организмда қайси моддалар — оқсил, ёғ ва углеводлар оксидлангани маълум бўлса, истеъмол қилинган жами кислород миқдорига қараб қанча энергия сарфланганини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Газлар алмашинувини текшириш тажрибаларида нафас коэф-фициенти гавдаси қайси озиқ моддалар оксидланганини кўрсатиб бера олади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish