Биотин (витамин Н)
Одамда биотин етишмаганда териси зарарланади, иштаҳаси бузилади, дармони қурийди, уйқучан бўлиб қолади.
Ди- ва трикарбон кислоталарнинг карбоксилланишида (СО2 бириктиришида) иштирок этувчи ферментларнинг актив группаси таркибида биотин бор. Сут эмизувчиларга биотинсиз овқат бериб, унинг авитаминозини вужудга келтириб бўлмайди, чунки биотин ичак бактерияларида синтезланади. Одам ичагида ҳосил бўладиган биотин сўрилиб, овқатдаги миқдоридан кўпроқ миқдорда буйраклар орқали чиқиши аниқланган. Аммо, овқат билан хом тухум оқи (оқсили) ичакка кирса биотин авитаминози пайдо бўлиши мумкин. Бунинг сабаби шуки, тухум оқсилида авидин деган оқсил жисм бор, бу модда биотин билан қушилиб, эримайдиган ва ҳазм ферментлари билан парчаланмайдиган комплекс ҳосил қилади. Шу сабабли биотиннинг сўрилиши бузилади, натижада биотин авитаминози вужудга келади.
Ичак микрофлорасида биотин синтезланишини сусайтирувчи сулфаниламидларнинг катта дозалари истеъмол қилинганда одамда биотин етишмай қолиши мумкин.
Фолий кислота
Организмда фолий кислота етишмаганда қон ҳосил бўлиши бузилади, кўмикда қон таначаларининг етилиши ва қонга ўтиши тўхтайди. Натижада анемия ва лейкопения (қонда лейкоцитларнинг камайиши) пайдо бўлади. Бундай авитаминоз денгиз чўчқачалари, итлар, маймунлар устидаги тажрибада вужудга келтирилган. Одам организмига фолий кислота овқат билан киради ва ичак микрофлорасида ҳам синтезланади. Шу сабабли одамда фолий кислотасинг етишмаслиги кам учрайдиган ҳодисадир. Аммо ичак микрофлорасининг ўсишини тўхтатувчи айрим дорилар истеъмол қилинганда ва овқатда фолий кислота етишмаганда тегишли авитаминоз пайдо бўлиши мумкин,
Витамин В12 (цианкобаламин)
Витамин В12 — порфирин қаторининг кобальтли мураккаб комплекс бирикмасидир. Бу витамин бир қанча моддалар, хусусан нуклеин кислоталар алмашииувида иштирок этиб, нормал қон ҳосил қилиш учун катта аҳамиятга эга. В12 авитаминози ёмон камқонлик вужудга келишида намоён бўлади, бунда эритропоэз (яъни эритроцитларнинг ҳосил бўлиши) ва нерв системасининг функцияси бузилади. Организмга витамин В12 киритиш кучли шифобахш таъсир кўрсатади ва кўмикнинг кон яратиш функциясини аввалги аслига келтиради. Шундай натижа олиш учун бир миллиграмм витамин В12 нинг мингдан бир неча бўлаги кифоя. Емон камқонликда соф витамин В12 тери остига ёки қонга юборилгандагина таъсир кўрсатади, чунки бу беморларнинг ичагидан витамин В12 сўрилмайди. Витамин В12 ни организм ўзлаштириши учун меъда безлари мукопротеид ишлаб чиқариши зарур, бу фактор бир неча ўн йил илгари кашф этилган ва Кастлнинг «ички фактори» деб аталган. Ёмон камқонликда ана шу факторнинг ҳосил бўлиши бузилади ва овқат билан кирувчи витамин В12 ўзлаштирилмайди.
Шундай қилиб, ёмон камқонликда намоён бўлувчи В12 авитаминози иккиламчидир, чунки у овқатда витамин етишмаслигидаи эмас, балки ҳазм йўлидан сўрилмаслиги сабабли келиб чиқадиган иккиламчи касалликдир. Жигар ва буйрак витамин В12 га анча бой.
Do'stlaringiz bilan baham: |