Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet165/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   493
Bog'liq
fizi

Витамин В1(тиамин)
Овқатда витамин В бўлмаса, одамларда бери-бери, ёки полиневрит деб юритиладиган авитаминоз пайдо бўлади. Бу авитаминознинг характерли белгиси шуки, нерв системаси зарарланади, ҳаракатлар, жумладан юриш бузилади ва фалажлар вужудга келади.
Бери-бери касаллиги билан оғриган одам оёғини судраб босади, оёғига кишан солинган одамга ўхшаб юради. Касалликнинг бошларида енгил чарчаш, иштаҳанинг йўколиши, юрак уриши, оёқ оғриғи каби симптомлар пайдо бўлади. Секин-аста баъзан эса тезда сезувчанлик ва юриш қаттиқ бузилади ёки қўл-оёги фалаж бўлади, чўпдай озиб кетади ва нафас мускуллари фалажланиб, бемор ўлиб қолади. Бошқа кишилар касалланганда қон айланиши рўйи рост бузилади, баданга шиш келади, мускуллар атрофияланади. Одам витамин В бўлмаган овқатни 30—90 кун истеъмол қилгандан кейин касалланиши кузатишлардан маълум.
Қушлар, оқ каламушлар, итларни тозаланган гуруч билан боқиб еки тозаланмаган гуручни автоклавда 120 С° да 2- 3 соат сақлагандан кейин бериб, бу ҳайвонларда авитаминоз В, ни вужудга келтириш мумкин. Авитаминоз В ҳайвонларда, одамлардаги каби талваса тутиши, ҳаракатлар бузилиши ва фалажлар пайдо булиши билан давом этади.
В1 авитаминозида модда алмашинувининг бузилиш сабаби шуки организмда карбоксилаза ва дегидраза фсрментларининг актив групаси витамин В1 (тиамин) дан ҳосил бўлади. Карбоксилаза пироузум кислотанинг сирка альдегид ҳосил қилиб парчаланишини катализлайди, дегидраза — пироузум кислотанинг сирка кислотасигача парчаланишида иштирок этади. Тиаминнинг етишмаслиги ёки йўқлиги шу ферментларнинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, натижада ҳамма органларда, жумладан нерв системасида модда алмашинув процесслари бузилади. В1 авитаминозида аминокислоталар алмашинуви, углеводлар ресинтези нерв системада ацетилхолин ҳосил бўлиши бузилади.
Пиво ачитқиси, гуруч кепаги, буғдой (унгани), сули уни, ёнғоқ, мол жигари, тухум сариғи, ловияда витамин В1 кўп.
Тиаминли масаллиқлар 120° гача қиздирилса бу витамин парчаланиб кетади. Витамин В (бошқача айтганда тиамин) синтез қилиб олинган ва саноатда ишлаб чиқарилади. Синтетик витамин В препаратин ишлаб чиқариш туфайли озиқ-овқатни сунъий йўл билан витаминлаш, яъни уларга (масалан, нонга) шу витамин препаратларини қўшиш жорий қилинди.
Организмда тиамин айтарлик тўплапмагани сабабли, у овқат билан иложи борича бир меъёрда истеъмол килиб турилиши зарур. Катта ёшли одам 5—6 кунгача шу витаминнинг суткалик миқдоридан ярмини олиб турса, гиповитаминоз белгилари пайдо бўла бошлайди: ланжлик, чарчаш, юрак ўйнаши, юрак санчиши, оёқларнинг йиғилиб қолиши, баданга текканда унинг безиллаши қайд қилинади. Одам бир неча миллиграмм витамип В1 истеъмол қилгандан бир неча соат кейин гиповитаминознинг ҳамма белгилари йўқолади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish