Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet164/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   493
Bog'liq
fizi

Сув ва туз алмашинувининг бошқарилиши
Организм ички муҳитининг осмотик босими доим бирдай туриши ҳаёт учун муҳим бўлиб, сув ва тузлар миқдорига боғлиқ. Организмга кирадиган ва ундан чиқадиган сув ва тузлар миқдори бошқарилиб туриши туфайли организм ички муҳитининг осмотик босими доим бир даражада туради. Чанқов сувга эҳтиёж (сувсираш) ифодасидир, ичиладиган сув миқдори шу эҳтиёжга боғлиқ. Тузсираш эса тузга эҳтиёж ифодаси ҳисобланади. Тузсираш шунда намоён бўладики, ҳайвонлар узоқ вақт тузсиз овқат егандан кейин кўп миқдордаги тузни иштаҳа билан ейди ёки, аксинча, организмда туз ҳаддан ташқари кўп бўлганда туздан воз кечади. Организмдан сув ва тузларнинг чиқиб кетиши нерв системасининг ва гуморал факторларнииг буйракларга ва тер безларига таъсир этиши йўли билан бошқарилади.
Сув ва туз алмашинувининг бошқарилишида гипофиз орқа бўлагининг гормони — вазопрессин ва буйрак усти безлари пўстлоғининг гормонлари — минералокортикоидлар нинг аҳамияти катта. Вазопрессин сувнинг буйраклар орқали чиқиб кетишини камайтиради, минералокортикоидлар эса натрийни организмда ушлаб қолиб, ҳужайрадан ташқаридаги тўқима суюқлиғини кўпайтаради (бу шишга сабаб бўлиши мумкин) ва организмдан калий чиқиб кетишини кучайтиради.
Сув ва туз алмашинувини бошқарувчи марказ оралиқ мияда — гипоталамусда. Бу ерда электролитлар концентрациясининг ўзгаришига сезувчан бўлган махсус нерв ҳужайралари — осморецепторлар бор. Ана шу ҳужайраларнинг қўзғалиши рефлектор реакцияларга сабаб бўлади, қоннинг ўзгарган осмотик босим доимийлиги бу реакциялар туфайли аввалги аслига келиши мумкин.
ВИТАМИНЛАР
Одам ва ҳайвонларнинг овқатланиши учун зарур бўлиб оқсил, ёғ, углеводларга ёки уларнинг парчаланиш маҳсулотларига кирмайдиган химиявий табиати жиҳатдан ҳар хил органик бирикмаларни витаминлар деб аташади. Улар организмнинг ўсишига, модда алмашинувига ва организмнинг физиологик ҳолатига кучли ва бир қадар специфик таъсир кўрсатади. Витаминлар организмда ҳар хил каталитик функцияларни ўтайди ва бошқа озуқа моддаларга нисбатан жуда оз керак бўлади. Овқат билан муайян витамин кириб туришига муҳтож бўладиган ҳайвонлар организмида витамин ё бутунлай ҳосил бўлмайди, ё кам ҳосил бўлиб, физиологик эҳтиёжларни қондиришга кифоя қилмайди. Асосан ўсимликлар витаминлар манбаи ҳисобланади, ўсимликларда витаминлар ёки организмда витаминларга айланувчи моддалар, яъни провитаминлар синтезланади. Одам овқат билан ўсимлик ёки ҳайвон витаминларини олиб туради. Ҳайвонлардан олинадиган масаллиқларда витаминлар борлигига сабаб шуки, овқат билан истеъмол қилинадиган ёки провитаминлардан синтезланадиган витаминлар ҳайвонларнинг баъзи органларида тўпланиши мумкин.

Одам 16—18 витаминга муҳтож. Уларнинг кўп қисмини организм овқат билан олиб туриши зарур. Баъзи витаминлар ичак микрофлорасида синтезланади ва сўрилади, шу сабабли улар ҳатто овқатда бўлмаганда ҳам, бу витаминларнинг камлиги организмга сезилмайди.Турли витаминларнинг химиявий тузилиши ва биологик таъсири ҳар хил. Витаминларнинг бу қисми организмда ферментларнинг актив (простетик) группаларини ҳосил қилувчи манба ҳисобланади. Айни вақтда айрим витаминлар фосфатланади. Таркибига муайян витамин кирадиган актив группа сўнгра оқсил билан бирикиб, фермент функциясини касб этади. Бу фактларнинг аниқланиши, биринчидан, витаминларнинг модда алмашинувига таъсир этиш механизмини, иккинчидан, организмга витаминлар нима учун жуда оз миқдорда, яъни мил-лиграммнинг бир неча бўлагича зарурлигини тушунтириб берди.


Овқатда аксари витаминларнинг бўлмаслиги бир неча вақтдан сўнг ўлимга сабаб бўлади, витаминлар етишмаганда эса ҳар хил касалликлар келиб чиқади.
Витаминларни Н. И. Лунин кашф этган. Организм нормал физиологик ҳолатда бўлиши учун ҳайвонлар овқатида оқсил, ёғ, углеводлар, минерал тузлар ва сувдан ташқари, у вақтда ҳали маълум бўлмаган яна қандайдир озиқ моддалар зарурлигини 1880 йилда Н. И. Лунин исбот этган. Бу хулоса ҳайвонлар устидаги тажрибаларга асосланган эди, бу тажрибаларда сичқонларнинг бир группаси сут билан боқилган, иккинчи группаснга эса сунъий овқат — қанд, ёғ, сув оқсили (казеин), сут таркибида бўладиган тузлар ва сув берилган. Сичқонларнипг биринчи группаси нормал ўсган бўлса, иккинчи группаси нобуд бўлган.
II. И. Лунин тажрибаларидан 16 йил кейии Индонезияда ишлаган врач Эйкман организмга овқатнинг қандайднр қўшимча факторлари кераклигини маълум қилди. Унинг кузатишларида товуқлар тозаланган (яъни иўсти артилган) гуруч билан узоқ вақт боқилганда касал бўлиб, ўлиб қолди. Товуқлар касаллиги ўша вақтда Япония, Хитой ва бошқа баъзи мамлакатларда кенг тарқалгап «бери-бери» деган касаллякка жуда ўхшар эдн. Товуқлар овқатига гуруч кепаги қўшилганда бу касаллик тузалган.
Витаминлар 1910—1912 йиллардан кенг ўрганила бошлади. «Витаминлар» терминини 1912 йилда К. Функ таклиф этган. У мазкур моддалар ҳаёт учун зарур, деб хулоса чиқарган (Vita— ҳаёт, витаминлар — ҳаёт аминлари демакдир). Лекин амин группаси бу моддаларнинг характерли белгиси эмаслиги кейинчалик аниқланди, чункн уларнинг кўпчилигида азот йўқ, шунга қарамай, «витаминлар» термини фанда ўрнашиб қолган.
Овқатда бирор витамин бўлмаса, авитаминоз деган патологик ҳолат рўй беради, овқатда витамин етишмаганда эса гиповитаминоз пайдо бўлади. Турли авитаминозлар ва гиповитаминозлар (масалан, лавша, рахит, паллагра, полиневрит ва бошқалар) клиник белгилари билан фарқ қилади ва бутунлай бошқа-бошқа касалликлар ҳисобланади. Организмга тегишли витаминни киритиб, ҳар бир авитаминоз ёки гиповитаминозиииг олдини олиш ёки тузатиб юбориш мумкин.
Авитаминозларда юзага чиқадиган кўпгина ҳодисалар, ҳар қалай овқатда витамин йўқлиги сабабли организмда баъзи ферментлар ҳосил бўлишинииг бузилиш натижаси, яъни «аферментоз» натижасидир.
Кишиларда учрайдиган авитаминозларнинг кўпчилигини ҳайвонлар устида тажриба қилиб вужудга келтириш мумкин. Аммо ҳайвонларнинг ҳаммаси авитаминозлар билан бир хилда оғрийвермайди. Масалан, қушларда лавша (цинга) касаллигини вужудга келтириб бўлмайди, ҳолбуки денгиз чўчқачаларипииг бу касаллик билан оғриши осон. Шу сабабли, бирор авитаминоз ўрганилганда, овқатда шу витамин йўқлигидан тез касалланадиган ҳайвон таплаб олинади.
Экспериментал ҳайвонларда авитаминоз ёки гиповитаминозни ҳосил қилиш учун уларга сунъий овқат аралашмаси берилади ёки маълум витаминлар бўлмаган, лекин оқсил, ёғ, углеводлар, минерал тузлар ва сув етарли миқдорда бўлган озуқа билан боқилади.

Овқатда витаминлар етарли бўлса-ю, сўрилмаса (ҳазм йўли касалликларида) ёки организмда ўзлаштирилмаса авитаминозлар гиповитаминозлар вужудга келиши мумкин. Бундай авитаминоз ва гиповитаминозлар иккиламчи деб аталади.Одам нормал овқатланса-ю, витаминларга эҳтиёж ошган бўлса, масалан, ҳомиладорлик даврида, ўсиш даврида, юқумли касалликларда, антибиотиклар истеъмол қилинганда гиповитаминоз вужудга келиши мумкин.


Витаминларни лотин алифбоси ҳарфлари билан кўрсатишади ва химиявий ёки физиологик номлари билан аташади (физиологик номи витаминнинг таъсирига қараб берилади). Витаминлар группасидаги дастлабки моддалар эндигина кашф этилиб, уларнинг химиявий табиати ҳали аниқланмаган вақтда уларни лотин алифбосидаги ҳарфлар билан кўрсатиш таклиф этилган эди.
Ҳамма витаминларни иккита катта группага ажратишади: 1) сувда эрийдиган витаминлар; 2) ёғда эрийдиган витаминлар. Сувда эрийдиган витаминларга витамин В ларнинг катта группаси, витамин С (аскорбин кислота) ва витамин Р киради.
Витамин В лар группасига витамин В1 (тиамин), витамин В2(рибофлавин), витамин В6 (пиридоксин), витамин В12 (цианкобаламин), витамин РР (никотинамид), патотен кислота, биотин, фолий кислотаси, холин ва бошқа баъзи моддалар киради.
Егда эрийдиган витаминларга витамин А) билан витамин А (ретинол билан дегидроретинол), витамин В (эргокальциферол), витамин Е (токоферол), витамин К (филлохинон) киради.
Кўпчилик витаминлар одам организмида тез парчаланиб кетади ва организмда тўпланмайди, шунинг учун улар одам организмига доим овқат билан кириб туриши шарт . Бу А,D,B1, B2, PP ва С га тааллуқли.
Одамга бир суткада зарур витаминлар миқдори қуйидаги таблицада кўрсатилган.


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish