Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet161/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   493
Bog'liq
fizi

Натрий алмашинуви. Натрий организмга асосан натрий хлорид (ош тузи) шаклида киради. Одатда суткасига 4—5 г натрий истеъмол қилинади, бу эса 10—12,5 г ош тузига мос келади. Аммо организмга зарур натрий миқдорини анча чеклаш мумкин. Организмга киритилувчи натрий 2—2,5 г камайтирилса, дастлабки 2 кунда натрий баланси манфий бўлади, сўнгра натрий чиқиши камайиб, мувозанат вужудга келади.
Натрий тузлари ортиқча киритилса заҳарланиш аломатлари пайдо бўлади. Болалариинг гавда температураси кўтарилиши мумкин, бу туз иситмаси деб аталади. Гавда температурасининг кўтарилишига сабаб шуки, модда алмашинуви кучаяди. Масалан, катта ёшли киши организмига 9 г натрий киритилса, модда алмашинуви 20% ортади.
Натрий организмдан асосан (киритиладиган жами натрийнинг 45% гачаси) сийдик билан чиқади. Натрий тер безлари орқали камроқ чиқади. Аммо ташқи муҳит температураси ошганда натрий тер билан кўпроқ чиқиши мумкин. Шу сабабли ташқи температура ортганда NаС1 нинг гипертоник эритмасини истеъмол қилиш терлашни, организмнинг натрий ва сув йўқотишини кескин даражада камайтира оладн. Иссиқ кунда узоқ йўлга чиқишдан олдин ва иссиқ цехларда ишлаганда 10—15 г натрий хлорид истеъмол қилиш яхши натижа беради, деган маълумотлар бор.
Калий алмашинуви. Одам аралаш овқат еб турганда организми суткасига қарийб 2—3 г калий олади, овқатга ўсимлик маҳсулотлари, жумладан картошка солинса, организмга кирувчи калий миқдори анча ортади. Қалийнинг сийдик билан чиқишини кучайтирувчи баъзи дорилар таъсирида қондаги калий камаяди (гипокалиемия). Гипокалиемия оқибатида миокарднинг қисқариш функцияси бузилиши мумкнн.
Кальций алмашинуви. Кальций ионлари кўпгина ферментатив реакцияларга таъсир эта олади. Улар қоннинг ивишида муҳим роль ўйнайди. Мускуллар ва нерв системасининг фаолияти учун кальций ионларининг аҳамияти бор.
Катта ёшдаги одамга бир суткада 0,6—0,8 г кальций керак. Аммо овқатда кальций анча кўп бўлиши зарур, чунки кальцийнинг карбонат ва фосфат тузлари ёмон сўрилади. Шу сабабли организмга овқат билан бир суткада ҳатто 3—4 г кальций кириб турганда ҳам, кальций баланси манфий бўлиши мумкин. Ҳомиланинг эмбрионал тараққиёти даврида организмда 30 г кальций тупланади. Модомики шундай экан, ҳомиладорлик даврида она организмининг кальцийга эҳтиёжи ортади, албатта.
Суякларнинг тузилиши учун кальций зарур, суякларда кальцийнинг қўшалоқ тузлари: Саз(РО,])2-СаСОз тўпланади. Суякларда кальций тўпланиши учун организм старлича фосфор олиб туриши зарур. Сутда кальций ва фосфор оптимал нисбатда бўлади.
Суяклардаги кальций миқдори қон плазмасидагига нисбатан 1000 баравар ортиқ. Суяклар организмдаги кальций депоси, резерви ҳисобланади. Суяклардаги кальций запаслари доимо янгиланиб туради. Структураси узлуксиз қайта тузилиб ва янги суяк ҳосил бўлиб тургани туфайли кальций запаслари шу тариқа янгиланиб туради. Бир гуруҳ суяк ҳужайралари—о с тео к л а с т л а р фаолияти туфайли суяк моддаси емирилади ва ундан бўшаб чиқадиган кальций қонга ўтади. Иккинчи гуруҳ суяк ҳужайралари — о с те о б л а ст л а р фаолияти туфайли айни вақтда қарама-қарши процесс рўй беради: қон билан келган кальций ҳисобига, емирилган суяк ўрнида янгиси ҳосил бўлади. Шундай қилиб оранизмда суяк билан қон ўртасида доимо кальций алмашиниб туради.
Баъзан, кальций ва фосфор етарлича кириб турганда ҳам организмда нормал миқдорда тўпланмаслиги мумкин. Витамин D йўқлигидан келиб чиқадиган рахит касаллигида ва паратиреоид безлар гормони етарлича ҳосил бўлма-ганда авж олувчи тетанияда кальций алмашинуви бузилиб, кальций организмдан сийдик ва ахлат билан кўи чиқиб кетади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish