Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Углеводлар алмашинувининг бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet159/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   493
Bog'liq
fizi

Углеводлар алмашинувининг бошқарилиши
Нерв системаси углеводлар алмашинувига таъсир этишини биринчи марта Клод Бернар аниқлаган. Узунчоқ миядаги тўртинчи қоринча тубига укол («қанд уколи») қилинганда жигардаги углеводлар запасининг сафарбар этилишини, сўнгра гипергликемия ва гликозурия рўй беришини К. Бернар кашф этган. Углеводлар алмашинувининг олий марказлари гипоталамусда бўлади. Бу марказлар таъсирланганда углеводлар алмашинуви IV қоринча тубига укол қилингандаги каби ўзгаради. Углеводлар алмашинувининг марказлари периферияга асосан симпатик нерв системаси орқали таъсир этади. Углеводлар алмашинувига нерв системасининг таъсир этиш механизмида адреналин муҳим роль ўйнайди. Симпатик нерв системаси қўзғалганда ҳосил бўлувчи бу модда жигар ва мускулларга таъсир этиб, гликоген сафарбар қилинишига сабаб бўлади.
Углеводлар алмашинувига бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи таъсир этади. Қийин имтиҳонни топширган студентлар, ўйинда қатнашмаса ҳам, ўз командасининг муваффақияти учун ҳаяжонланиб ўтирган запас футболчилар ва футбол мусобақасини томоша қилаётган кишилар қонида қанд миқдорининг ортиши ва ҳатто сийдик билан озгина қанд чиқиши бунга далил бўла олади.
Углевод алмашинувшшнг гуморал йўл билан бошқарилиши анча мураккаб. Бунда адреналиндан ташқари меъда ости безининг гормонлари — инсулин ва глюкагон ҳам иштирок этади. Гипофиз, буйрак усти безлари пўстлоги ва қалқонсимон без гормонлари ҳам углеводлар алмашинувига бир қадар таъсир кўрсата олади.
МИНЕРАЛ ТУЗЛАР ВА СУВ АЛМАШИНУВИ
Минерал тузлар ва сувнинг организмдаги аҳамияти
Организмдаги энг муҳим физик-химиявий процессларда сув ва минерал тузлар иштирок этади. Масалан, сувда эриган минерал тузлар концентрацияси қон ва тўқима суюқлиғининг осмотик босимини вужудга келтиради, организм нормал ҳаёт кечириши учун осмотик босим доим бир даражада бўлиши зарур. Қоннинг кислота-ишқор мувозанатини, қон ва тўқималарнинг актив реакцияси нисбий доимийлигини сақлашда ҳам анорганик моддаларнинг аҳамияти бор. Сўнгра, сўрилиш ва ажралиш процесслари учун аҳамиятли бўлган диффузия ва осмос ҳодисаларида минерал тузлар ва сув иштирок этади. Бундан ташқари, сув ва минерал тузлар тирик протоплазманинг коллоид ҳолатини сақлашга ёрдам беради. Организмдаги сув миқдорининг ўзгариши ва гавда суюқлиқлари билан тўқима структураларининг тузлар таркибидаги ўзгаришлар коллоидларнинг барқарорлигини бузади, натижада қайтмас ўзгаришлар рўй бериб, айрим ҳужайралар ёки бутун организм нобуд бўлиши мумкин.
Организмни сув ва минерал тузлардан маҳрум этиш оғир ўзгаришларга ва ўлимга сабаб бўлади. Одамни сувдан маҳрум қилиш уни бир неча кундаёқ ҳалок қила олади. Одам бутунлай оч қолиб, сувдан толиқмаганда ҳатто 40—45 кун яшай олади. Тўла очликда гавда вазни 40% гача камайиши мумкин, ҳолбуки организм сувдан маҳрум қилинганда гавда вазни ҳатто 10% камайганда ҳам оғир ўзгаришлар рўй беради, гавда вазнининг 20—22% камайиши эса ўлимга олиб боради.
Минерал тузларнинг муҳим роль ўйнаши бевосита кузатишларда аниқланган. Масалан, ҳайвонлар минерал тузлардан бутунлай маҳрум қилинганда, яъни минерал очликда организмга бошқа ҳамма озуқ моддалар ва сув старли киришига қарамай, ҳайвон иштаҳадан қолиб, овқатдан воз кечган, озиб-тўзиб, ўлиб қолган.
Минерал тузлар ва сувнинг доим кириб туриш зарурати шундан келиб чиқадики, организм сийдик, тер ва ахлат билан пича туз ва сув йўқотиб туради.

Турли электролитларнинг физиологик аҳамияти ҳар хил ва турли-туман. Қальций ва фосфор ионлари суяк тўқимасининг тузилишига керак. Кальций ионлари қўзғалишнинг мускул қисқариши билан боғланиши учун аҳамиятли; натрий ва калий ионлари биоэлектр потенциалларининг вужудга келиши учун зарур. Фосфат кислота қолдиғи шаклидаги фосфор ионлари энергияга бой бирикмалар (аденозинтрифосфат, креатинфосфат кислоталар ва б.) таркибига, шунингдек нерв тўқимасининг функцияларида ва модда алмашинувида муҳим роль ўйнайдигаи фосфатидлар ва фосфопротеинлар таркибига киради.Организм таркибига жуда оз миқдорда кирувчи баъзи химиявий элементлар (шунинг учун уларни микроэлементлар деб аташади), масалан, йод, рух, темир, кобальт, муҳим функционал аҳамиятга эга бўлган мураккаб органик бирикмалар синтезида иштирок этади.


Йод (катта ёшли киши организмидаги умумий миқдори 0,03 г) қалқонсимон без гормони — тироксин синтези учун зарур.
Темир организмда ғоят муҳим роль ўйнайди (организмдаги миқдори 3—5 г дан ошмайди). Тсмир оксидланиш процессларида ва қоннинг кислород ташишида иштирок этади. Рух карбоангидраза ферментининг таркибига киради ва инсулин гормонининг ҳосил бўлишида қатнашади. Кобальт қон ҳосил бўлиши учун зарур витамин В12 нинг таркибига киради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish