Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Еғ алмашинувининг бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet157/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   493
Bog'liq
fizi

Еғ алмашинувининг бошқарилиши
ёғ алмашинувини нерв системаси бошқариши гипоталамус ядролари шикастланганда ёг алмашинувининг ҳар хил ўзгариши билан исботланади. Масалан, вентромедиал ядро шикастланганда ҳайвон семиради, латерал ядролар шикастланганда эса чўпдай озиб кетади. Одамнинг баъзи оғир патологик семириш ҳолатларида гипоталамуснинг кулранг дўмбоғи зарарланишини патологоанатомик текширишларда аниқлашган. Ёғ алмашинувига нерв системаси гипофиз, қалқонсимон бсз, меъда ости бези ва жинсий безларнинг ички секрециясини ўзгартириш йўли билан таъсир эта олади. Нерв системаси тўқималардаги ёғ алмашинувига бевосита таъсир этса ҳам, эҳтимол.
Сичқон ва қуёнлар устида ўтказилган тажрибаларнинг натижалари юқоридаги тахминга асос бўла олади. Бу ҳайвонларнинг курак оралиғидаги ёғ тўпламини иннервацияловчи нерв бир томонлама қирқиб қўйилган. Денервация қилинган томонда ёғдан фойдаланиш бузилган: ҳайвон оч қолганда жуда озиб кетиб, ҳамма ёғ деполари бўшаб қолган, денервация қилинган томонда эса ёғ тўқимаси сақланиб турган. Нерв системасининг ёғлар алмашинувига таъсирини нерв системасининг трофик функциясига мисол деб билиш мумкин.
Ёғ алмашинуви гормонал йўл билан бошқарилишини гипофиз, қалқонсимон без, меъда ости бези ва жинсий безлар гормонларини ҳайвонларга юбориб қилинган тажрибаларда, шунингдек бу безларни олиб ташлаш тажрибаларида кўриш мумкин. Ички секреция безларининг таъсири ҳақида клиник кузатишлар йўли билан кўп материал тўпланган. Масалан, гипофиз, қалқонсимон без ва жинсий безлар функцияси сусайганда одамнинг семириб кетиши аниқланган. Меъда ости безининг гормони — инсулин юборилганда углеводлардан ёғлар ҳосил бўлиши кучаяди.
Фосфатидлар ва стеринлар алмашинуви
Ёғга бой масаллиқларда аксари озгина фосфатидлар ва стеринлар бўлади. Бу моддаларнинг физиологик аҳамияти жуда катта. Улар ҳужайра структураларининг таркибига, жумладан, кўп ҳужайраларнинғ таркибига, шунингдек ядро моддаси ва протоплазма таркибига киради.
Нерв тўқимаси фосфатидларга айниқса бой; нерв тўқимасининг функциясида фосфатидларнинг аҳамияти катта бўлса керак.
Фосфатидлар ичак деворида ва жигарда синтезланади (жигар венасидаги қонда фосфатидлар кўпроқ эканлиги аниқланган). Жигар лецитин депоси ҳисобланади; айниқса липидларга бой овқат истёъмол қилингач жигарда лецитин кўпаяди.
Фосфатидлар нейтрал ёг, фосфат кислота ва азотли асос — холиндан синтезланади. Масалан, овқатда холин ёки метионин (организмда холин синтезланиши учун зарур метил группалар донатори бўлган аминокислота) бўлмаса, жигарда лецитин ҳосил бўлиши мумкин эмас, натижада ёг алмашинуви бузилади — жигарнинг ёг инфильтрацияси рўй беради. Шу пайт жигардаги ёғ миқдори нормадаги 5% ўрнига 50% га етиши мумкин.
Стеринлар, хусусан холестериннинг физиологик аҳамияти ғоят муҳим. Организмда буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг гормонлари ва жинсий безларнинг гормонлари холестериндан ҳосил бўлади. Овқатдаги баъзи бир стеринлар, масалан, витамин D нинг физиологик активлиги катта.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish