Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Организмда оқсилларнинг парчаланиши



Download 13,93 Mb.
bet153/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   493
Bog'liq
fizi

Организмда оқсилларнинг парчаланиши
Доим — овқат билан оқсил кириб турганда ҳам, очликда ҳам оқсил парчаланиб ва организмдан азот чиқиб кетиб туради. Организмдан чиқиб кетадиган азот миқдори, демак, тўқима оқсилининг парчаланадиган миқдори овқат характерига боглиқ. Углеводли овқатлар ейилганда ва оқсил истеъмол қилинмаганда тўқима оқсили жуда кам сарфланади. Организмга крахмал ва қанд кўп кириб турса-ю, овқатда оқсил бутунлай бўлмаса, азот тўла очликдагига нисбатан 3—3/2 баравар кам чиқиб кетиши мумкии. Углеводлар бу ҳолда оқсилларни тежаш ролини ўйнайди.
Овқатда оқсил бўлмаса-ю, бошқа, ҳамма озиқ моддалар (углеводлар, ёғлар, минерал тузлар, сув, витаминлар) етарли кириб турса, организмда оқсилнинг парчаланиши асосий ҳаётий процессларга оқсил жуда кам сарфланаётганини кўрсатади. Тинч турган организмда энг кам сарфланадиган ва 1 кг гавда вазнига айлантириб ҳисоб қилинадидиган оқсил миқдорини М. Рубнер ейилиш (емирилиш) коэффициенти деб атаган.
Катта ёшдаги одам тинч турганда ейилиш (емирилиш) коэффициенти бир суткада 1 кг гавда вазнига ўрта ҳисоб билан 0,028—0,065 г азотга тенг. Бунинг маъноси шуки, вазни 70 кг бўлган киши бир суткада 2—4,5 г азот йўқотади, бу эса 12,5—28 г оқсилнинг парчаланганига мос келади.
Оқсилнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб, сийдик ва тер билан чиқиб кетадиган энг муҳим азотли моддалар — мочевина, аммиак ва сийдик кислотасидир.

Амииокислоталар дезаминланганда аминокислотанинг NН9-группасидан ҳосил бўлувчи NН3 қисман буйраклар орқали чиқиб кетади, асосан эса жигарда мочевинага айланиб, кейин буйраклар орқали чиҳарилади. 1895 йилда И. П. Павлов, М. Ненцкий ва И. Залесский аниқлаганидек жигар венасидаги қонда NH3 қопқа венадаги қонга нисбатан уч ҳисса кам эканлиги жигарда мочевина ҳосил бўлишини кўрсатувчи далилдир. Жигар олиб ташлангач мочевина ҳосил бўлиши тўхтайди.


NНз ва (NH4)2CO2 организмга заҳарли, мочевииа эса модда алмашинувидан ҳосил бўладиган анча безарар моддадир; шунинг учун жигарда мочевина синтезланиши организм учун катта аҳамиятга эга. NН3 дан глютаминнинг амид группаси ҳосил бўлади, NНз шу йўл билан ҳам безарар бўлиб қолади.
Азотли бошқа моддалар, масалан, сийдик кислотаси — 2, 6, 8-триоксипурин ҳам сийдик билан чиқиб кетади. Сийдик кислотаси нуклеин кислоталарнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб, бевосита тўқималардан қонга ўтади. Сийдик кислотасидан ташқари, оз миқдорда чала оксидланган пурин моддалари: аденин (6-аминопурин), гуанин (2-амино-6-оксипурин) ва уларнинг ҳосилалари — гипоксантин (6-оксипурин), ксантин (2,6-диоксипурин) ҳам сийдик билан чиқиб кетади. Оқсилнинг парчаланишидан ҳосил бўлган, сийдик билан чиқиб кетадиган азотли моддаларга креатин ва унинг ангидриди — креатинин ҳам киради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish