УН ИККИ БАРМОҚ ЛИ ИЧАКДА ОВҚАТ ҲАЗМ БУЛИШИ У н икки бармоқ ичак (duodenium) га тушган овқатга меъда ости-безининг шираси, ўт, шунингдек ўн икки бармоқ ячакнинг шиллиқ пардасидаги Бруннер ва Либеркюн безларияинг шираси таъсир этади.
Овқат ҳазм қилинмаётган вақтда ўн икки бармоқ ичак суюқлиғи сал-пал ишқорий рсакцияли (рН ўртача ҳисоб билан 7,2—8,0 га тенг) бўлади. Меъданинг нордон суюқлиқ порцияси ўтганда дуоденал суюқлиқ реакцияси нордон бўлиб қолади, лекин меъда ширасидаги хлорид кислота дуоденумда нейтраллангани учун реакция тезда ишқорий томонга ўзгаради. Одамнинг ўн икки бармоқ ичагидаги актив реакция рН 4,0—8,5 атрофида бўлади.
Меъда ости бези секрециясини текшириш методикаси Ҳайвонларда меъда ости безининг секрецияси ўткир ва хроник тажрибаларда ўрганилади. Ҳайвонлардаги хроник тажрибалар меъда ости безининг йўлига фистула қўйиб ўтказилади. Павлов усулида фистула қўйиш операциясида ўн икки бармоқ ичакка меъда ости безининг йўли қуйиладиган жойдаги ичак деворидан бир бўлаги қирқиб олинади, ичакнинг бутунлиги чоклар билан тикланади ва ичакнинг қирқиб олинган бўлаги теридаги жароҳатга тикиб қўйилади (85-расм). Ҳайвон операциядан соғайгач экспериментатор меъда ости безининг секрециясини кўп ойлар мобайнида кузатиб тура олади.
Нормал физиологик шароитда одамнинг меъда ости безидан тоза шира йиғиб олиб текширишнинг иложи йўқ. Ун икки бармоқ ичакка зонд киритилганда меъда ости безининг шираси эмас, балки биргаликда дуоденал суюқлиқ олинади, бу суюқлиқда меъда ости безининг ширасидан ташқари ўтсафро ва ичак шираси ҳам бор. Аммо меъда ости бези йўлининг фистуласи одамда битта-яримта бўлсада учрагани тасвир этилган.
Меъда ости безиширасининг таркиби ва хоссалари Меъда ости безидан чиқадиган шира рангсиз, тиниқ, ишқорий реакцияли суюқлиқдир; одам меъда ости безининг ширасидаги рН 7,8— 8,4 га тенг. Ширанинг ишқорий реакцияеи унда бикарбонатлар борлигидан келиб чиқади.
Меъда ости безининг шираси ферментларга бой. Унда оқсилларга таъсир қилувчи трипсин ва химотрипсин; полипептидларни парчаловчи карбоксиполипептидаза ва аминопептидаза; ёгларни парчаловчи липаза; крахмални дисахаридларгача парчаловчи амилаза; дисахарид мальтозани моносахарид глюкозага айлантирувчи мальтаза; сут қанди — лактозани моносахаридларгача парчаловчи лактаза; нуклеин кислоталарга таъоир қилувчи нуклеазалар бор.
Меъда ости безинияг йўлидан бевосита йигилган шира оқсилларга таъсир этмайди. Ундаги трипсин ва химотрипсин ферментлари инактив ҳолатда — трипсиноген ва химотрипсиноген шаклида бўлади. Ичак ширасидан озгина олиб қўшилганда трипсиноген актив фермент — трипсинга айланади. Трипсиногеннинг активланишига ва актив, фаол ферментга айланишига сабаб шуки, ичак ширасидаги махсус фермент — энтерокиназа таъоир этади. Уни 1899 йилда Н. П. Шеповальников И. П. Павлов лабораториясида кашф этган. Павлов «фермент ферменти» деб атаган энтерокиназа таъсирида трипсиноген олтита аминокислотадан иборат бўлган пептидни ажратиб чиқаради ва шундан кейин трипсино-ген актив бўлиб қолади. Бу пептид трипсинни фалаж қилса керак. Трипсин активланиб, ўз навбатида химотрипсиногенни активлайди.
Муҳит реакцияси ишқорий бўлганда оқсилларнинг ўзи ҳам, уларнинг парчаланиш маҳсулотлари — юқори молекулали полипептидлар ҳам трипсин ва химотрипсин таъсирида парчаланиб, қуйи молекулали пептидлар ва аминокислоталар ҳосил бўлади. Оқсиллар меъдада пепсин таъсирида ҳазм бўла бошлаган бўлса, бу процесени ўн икки бармоқ ичакда трипсин давом эттиради ва тўлдиради. Ун икки бармоқ ичакда ўт-сафро ва дуоденумнинг ишқорий суюқлиғи пепсиганинг таъсирини тўхтатиб қўяди. Трипсин сал-пал ишқорий реакцияда максимал дара-жада актив бўлади.
Мураккаб полипептидлар меъда ости безининг ширасидаги кар-боксиполипептидаза таъсирида ҳам парчаланади.
Меъда ости безининг ширасидаги липаза ёғларни глицерин ва еғ кислоталаригача парчалайди. Липазанинг таъсири ўт таъсирида анча .кучаяди.