Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Меъда секрециясининг тормозланиш механизми



Download 13,93 Mb.
bet132/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   493
Bog'liq
fizi

Меъда секрециясининг тормозланиш механизми
Меъда секрециясини бир қанча факторлар тормозлайди. Масалан, ўн икки бармоқ ичакка тушган ёғлиқ овқат меъда безлари секрециясига тормозловчи таъсир кўрсатади. Еғ- нинг тормозловчи таъсири қисман унинг рефлектор таъсирига, асосан эса ўн икки бармоқ ичакда меъда секрециясини тормозловчи модда — энтерогастрон ҳосил бўлишига боғ-лиқ (қуйига қаралсин). Еғ таъсирида меъда секрециясининг тормозланишида нерв системасининг роли Л. А. Орбели кузатишларида аниқланган: итнинг адашган нервлари қирқилгандан сўнг ёғ таъсирида меъда безларининг секрецияси камроқ тормозланади.
Ун икки бармоқ ичакка анчагина хлорид кислота ўтганда ҳам меъда секрецияси сусаяди. Ичакдаги рН 2,5 дан пасайганда шундай эффект олинади. Нормада ўн икки бармоқ ичакдаги рН одатда бунчалик пасаймайди, чунки меъдадаги суюқлиқ ичакка озоздан ўтади ва ичакнинг ишқорий ширасида тез нейтралланади. Бироқ меъда безлари секрецияи жуда кучайганда (гиперсекреция) ўн икки бармоқ ичак суюқлиғидаги кислоталар анча ортиши, натижада меъда секрецияси сусайиши, демак, хлорид кислота камроқ чиқиши мумкин. Организмда меъда безлари секрециясини чегарадан оширмайдиган компенсатор мосланиш борлиги шундан кўриниб турибди.
Меъда безлари секрециясига нерв системасининг тормозловчи таъсир этиши эмоционал ҳолатларда кузатилади. Буни қуйидаги тажриба яққол кўрсатади: ёлғондан овқатлантиришдан сўнг меъдадан шира чиқиши авж олиб турган пайтда итга мушук кўрсатиб, ит дарғазаб қилинса, меъда еекрецияси 15—20 минут бутунлай тўхтаб туради. Оғритувчи таъсирот берилганда ҳам меъда секрецияеи тормозланади.
Эмоционал қўзғалиш пайтида меъда секрециясининг тормозланиши одамда ҳам кузатилган: меъдасида фнстула бўлган болага овқатни кўрсатиб, узоқ вақтгача едирмай салбий эмоция вужудга келтириш (жаҳлини чиқариш ва норози қилиш) иатижаеида болага кейин овқат берилганда ҳам меъдасидан шира чиқмаган.
Меъда безларининг ишига нерв системасининг тормозловчи таъсир этиши, бундан ташқари, одамга турли моддаларни ҳидлатиб ва гипноз килиб ўтказилган тажрибаларда кузатилган. Овқатни бемаза деб ишонтириш натижасида шира чиқиши камайган. Текширилаётган киши овқатланаётган вақтда қўланса ҳид сезганда ҳам шундай эффект кузатилган. Бу маълумотлар меъда безлари фаолияти учун марказий нерв; системасининг олий бўлими — бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг ҳолати, шунингдек овқатланиш шароити муҳим аҳамиятга эга эканлигидан гувоҳлик беради.
Баъзи эмоцияларда меъда секрециясииинг тормозланиш механизми, бир томондан, симпатик нерв системаеининг қўзғалиши билан, иккинчи томондан, буйрак усти безларида адреналин секрециясининг рефлсктор равишда кучайиши билан тушунтирилади (симпатик нервлар ва адреналин меъда безлари секрециясига тормозловчи таъсир. кўрсатади).
Меъда секрецияси ичакнинг шиллиқ пардасида ҳосил бўладиган секрецияни тўхтатадиган модда таъсирида ҳам тормозланиши мумкин.. Шундай модда борлиги Айви тажрибаларида исбот этилган: у ичак шиллиқ пардасининг аксари аралашмалардан тозаланган экстракти. қонга юборилгаида меъдадан шира чиқиши камайганлигини аниқлаган. Меъда секрециясини тормозловчи ва энтерогастрон деб аталувчи бу модда ичакдан қонга сўрилади ва қон билан меъда безларига келиб\. уларнинг секретор функциясини сусайтиради, деб фараз қилишади. Ичакка ёғ ва унинг парчаланиш маҳсулотлари — ёғ кислоталари ва уларнииг тузлари ўтганда энтерогастрон ҳосил бўлади. Энтерогастрон эса меъданинг мотор фаолиятини ҳам тормозлайди.
Меъда безлари секрециясини тормозловчи модда сийдикда ҳам топилган ва урогастрон деб аталган. Энтерогастрон ва урогастрон бир хилми деган масала ҳали ажрим қилингани йўқ.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish