Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Меъда секрециясига овқат режимининг таъсири



Download 13,93 Mb.
bet133/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   493
Bog'liq
fizi

Меъда секрециясига овқат режимининг таъсири
И. П. Павлов лабораториясида, кейинчалик И. П. Разенков ва ҳамкорлари ҳайвон ейдиган овқат характерига қараб мсъда безлари секрецияси анча ўзгаришини кўрсатб бериши. Углеводлар (нон, картош ва сабзавотлар) кўп бўлган овқат узоқ вақт (30—40 кун) истеъмл қилинганда меъда секрецияси камаяди, айни вақтда меъдадан шира чиқиш эгри чизиғи ҳам ўзгаради. Ҳайвон оқсилларга бой овқат, масалан, гўшт билан узоқ вақт (30—60 кун) боқилганда меъда шираси айниқса иккинчи фазада кўпроқ чиқади.
Овқат сифатига қараб меъда секрецияси ўзгариш билангина қолмай, балки меъда ширасининг ферментатив хоссалари ҳам ўзгаради, Масалан, меъда шираси ва ундаш кислоталарнинг кўпайиши ҳайвон оқсилларининг ҳазм бўлишига, меъда шираси ва ундаги кислоталарнинг камайиши эса ўсимлик оқсилларининг гидролиз йўли билан парчаланишига ёрдам бериши аниқланган (А. М. Уголев).
Овқат режимининг таъсири клиник текширишларда ҳам тасдиқланган. Еғ-углеводли овқатлар меъда секрецияси ошган беморларда меъдадан шира чиқишини камайтиради. Ҳазм безлари функцияоига парҳезнинг кучли таъсир кўрсатиши шундан англашилиб турипди.
Меъданинг мотор функцияси
М еъда деворидаги силлиқ мускул толаларинииг қисқариши меъданинг мотор функциясини, бошқача айтганда, ҳаракат функциясини таъминлайди. Бунинг аҳамияти меъдадаги овқатни аралаштириш ва меъдадан ичакка ўтказишдан иборат. Овқатнинг ичакка ўтишини бошқаришда пилорик сфинктер муҳим роль ўйнайди. Пилорик сфинктер меъданинг пилорик қисми охирида бўлиб, меъдадан чиқиш тешигини беркитиб туради, препилорик сфинктер эса меъданинг фундал қисми билан пилорик қисми орасида бўлади.
Меьда ҳаракатларини ўрганиш учун турли усу.члар қўлланилади. Улардан бири графикада қайд қилиш усулидир. Бунда сув ёки ҳаво тўлдирилиб, резинка най ёрдамида Марей капсуласига уланган резинка баллон меъдага киритилади (83-расм). Меъданинг кисқариши баллонни сиқиб капсуладаги босимни оширади ва ричагни кўтаради. Ричаг ҳаракатлари кимограф барабанига ёзиб борилади.
Одам меъдасинипг ҳаракатларини рентгенологик усулда текшириш кўпроқ расм бўлган. Бу усулда меъдага Рентген нурларини ўтказмайдиган барийнинг эримайдиган тузи — барий бўтқаси тўлдирилиши лозим. Бунинг боиси шуки, мсъда деворлари Рснтген нурларини ютмайди, шунинг учун меъдани тўлдирмай туриб рснтген аппарати экранида кўриш мумкин эмас. Одам барий бўтқасипи ичганидан сўнг рентген экранида рўй-рост контурли равшан соя кўринади, меъда қисқарганда бу соянинг шакли ўзгаради.
Меъда мускулларининг унча узоқ давом этмайдиган ва такрорланадиган қисқаришлари икки типга ажратилади. Биринчи тип овқат ейилгандан сўнг меъдадан нордон шира чиқаётганда кузатилади. Қисқаришлар частотаси минутига 5—6 та, уларнинг амплитудаси симоб устуни ҳисобида 5—8 мм га мос келади. Овқат ейилгандан 17—2 соат кейин меъда бутунлай қисқармаслиги мумкин, буни кайд қилиб ўтиш керак. Меъда қисқаришларшшнг иккинчи типи меъдадан ичакка овқат ўтаётганда — овқат меъдадан эвакуация қилинадиган даврда, шунингдек меъда бўш турганда унинг даврий мотор фаолияти вақтида кузатилади (222-бет). Бу тип катта амплитудага эга бўлган босимнинг секинроқ тебраниши билан характерланади. Иккинчи типдаги қисқаришлар меъданивг фундал кисмида сустроқ ва пилорик қиемида 2—3 марта кучли бўлади. Улар пилорик қисмда 80—100 мм симоб устунига, fundus соҳасида 35—50 мм симоб устунича босим ҳосил қилади. Қисқариш тўлқини cardia соҳасида бошланиб, sphincter pylorici гача тарқалади. Меъда мускуллари қисқариши 10 секунддан 30 секундгача давом этади. Қисқариш тўлқини меъда деворинивг чегараланган жойидан ўтаётганда циркуляр (доира бўлиб ётган) мускул толалари қисқаради ва меъда бўшлиғи қисилади; пастдаги қисми эса, аксинча, кенгаяди. Бу қисқаришларда ҳамма вақт биопотенциаллар ўзгаради ва бу потенциалларни корин деворидан узоқлатиб осциллографда қайд қилиш мумкин.
Одатдаги, нормал овқат ҳазм қилиш шароитида меъда деворининг ювқат билан механик таъсирланиши натижасида меъда қисқаради.
Адашган ва симпатик вервлар орқали келувчи қўзғалишлар меъданинг мотор фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. N. vagus меъданинг асосан қисқаришларини (унинг частотаси ва кучини) қўзғатади, n. splanhinicus эса, тескари таъсир кўрсатиб, меъда ҳаракатларини тўхтатади. Меъда ҳаракатларига N.vagus билан оимпатик нервнинг таъсири органнинг функционал ҳолатига, айниқеа мускулларининг тонусига боғлиқ. Адашган нерв тонуси жуда юқори бўлганда меъда ҳаракатини тормозлай олади, симпатик нерв тонуси паст бўлганда еса меъда ҳаракатини қўзғай олади. Иккала n. вагус қирқиб қўйилса, меъда ҳара-катлари бир неча соат тўхтайди ва мускуллар бўшашади, лекин бироз вақт ўтгач меъда яна қисқарадиган бўлиб қолади.
Гуморал таъсирлар, шунингдек шиллиқ парданинг химиявий моддалардан таъсирланиши меъда ҳаракатлари учун катта аҳамиятга эга. Гастрин, гистамин, холин, шунингдек К+ ионлари меъданинг силлиқ мускулларини гуморал йўл билан қисқартирувчи моддалардир. Энтерогастрон, адреналин ва норадреналин, шунингдек Са++ ионлари меъданинг қисқаришларини тормозлайди.
Меъданинг силлиқ мускуллари автоматияли, яъни улар ташқи таъсирот бўлмаганда ҳам қўзғала ва қисқара олади. Меъданинг мускул қаватидан қирқиб олинган парча 37° гача иситилган Рингер—Локк эритмасига солиб қўйилганда бир неча вақтгача ритмик қисқара олиши бунга далилдир.
Меъда деворининг мускул қаватида бир талай нерв ҳужайралари бор. Булардан ҳосил бўладиган Ауэрбах чигали турли гуруҳ мўскул толаларининг қисқаришларини уйғунлаштириш (мослаштириш)да қатнашса керак.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish