Нафаснинг бошқарилишида карбонат ангидриднинг роли. Фредерик тажрибаси қондаги 02 ва С02 таранглиги ўзгарганда нафас марказининг фаолияти ўзгаришини кўрсатади. Нафас маркази фаолиятининг бошқарилишида қондаги карбонат ангидрид таранглигининг ўзгариши айниқса муҳим роль ўйнайди.
Қондаги карбонат ангидрид таранглиги ортганда нафас маркази қўзғалиб, ўпка вентиляцияси кўпаяди, қондаги С02 таранглиги пасайганда эса нафас марказининг фаолияти сусайиб, ўпка вентиляцияси камаяди. Нафаснинг бошқарилишида карбонат аигидриднинг роли Холденнинг одамни кичик ҳажмдаги берк бўшлиққа ўтқазиб қўйиб қилган тажрибасида исбот этилган. Нафасга олинаётган ҳаводаги кислород камайиши ва карбонат ангидрид кўпайиши билан диспноэ пайдо бўла бошлайди. Ажралаётган С02 натрий оҳагига ютилтириб турилса, нафасга олинаётган ҳаводаги кислород камайиб 12% гача тушиши мумкин, лекин ўпка вентиляцияси айтарлик кўпаймайди. Шундай қилиб, бу тажрибада нафасга олинаётган ҳаводаги карбонат ангидриднинг кўпайиши ўпка вентиляцияси ҳажмининг ортишига сабаб бўлади.
Экспериментларнинг бошқа сериясида Холден карбонат ангидрид турлича миқдорда бўлган газ аралашмасидан нафас олинганда альвеоляр ҳаводаги С02 миқдорини ва ўпка вентиляциясининг ҳажмиии аниқлаган. Олинган натижалар таблицада келтирилган.
Таблицада келтирилган маълумотлар нафасга
Нафасга олинган ҳаводаги С02 миқдори (процент ҳисобида)
|
Альвеоляр ҳавода-
ги СО2 миқдори
(процент ҳисобид,))
|
Ўпка венти--ляцияси (процент
ҳисобида)
|
0,03
3,98
5,28
|
5,71
6,03
6,55
|
100
277
477
|
олинаётган ҳаводаги карбонат ангидрид миқдори ортиши билан бир вақтда аль-веоляр ҳаводаги, демак, артериал қондаги С02 миқдори ҳам ортишини кўрсатади. Бунда ўпка вентиляцияси кўпаяди.
Экспериментларнинг натижалари нафас марказининг ҳолати альвеоляр ҳаводаги карбонат ангидрид миқдорига боғлиқ эканлиги ҳақида ишонарли далиллар берди. Альвеолалардаги С02 миқдори 0,2% ортганда ўпка вентиляцияси 100% кўпайиши аниқланган.
Альвеоляр ҳаводаги карбонат ангидрид миқдорининг камайиши (демак, қондаги С02 таранглигининг камайиши) нафас марказининг фаолиятини сусайтиради. Бу, масалан, сунъий гипервентиляциянинг, яъни чуқур ва тез нафас олишнинг натижасидир, бу эса ҳаводаги С02 нинг парциал босимини ва қондаги С02 таранглигини пасайтиради. Оқибатда нафас тўхтайди. Шундай усулдан фойдаланиб, яъни олдиндан гипервентиляция қилиб, нафасни ихтиёрий равишда тўхтатиб туриш вақтини анча узайтирса бўлади. Сувга шўнғувчилар сув остида 2—3 минут туришлари лозим бўлганда шундай қиладилар (одатда нафасни ихтиёрий равишда 40—60 секунд тўхтатиб туришади).
Нафас марказига карбонат кислотанинг таъсир қилиш механизмини текшириш шуни кўрсатдики, С02 нафас марказидаги инспиратор нейронларга бевосита таъсир этиб, уларни қўзғатади, шунингдек томирларнинг рефлексоген зоналаридаги хеморецепторларини қўзғатиш йўли билан рефлектор таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |