Янги туғилган боланинг биринчи марта нафас олиш сабаблари. Она қорнидаги болада киндик томирлари орқали газ алмашинади, киндак томирлари эса плацентада она қонига жипс тегиб туради. Она билан шу тариқа боғланиш бола туғилгач узилиб, бола қонида кислород етишмай қолади ва карбонат кислота кўпаяди. Д. Баркрофт маълумотларига қараганда нафас марказининг таъсирланиши туфайли бола биринчи марта нафас олади.
Бола биринчи марта нафас олиши учун эмбрионал нафас тўсатдан тўхташи муҳим: киндак секин қисилганда нафас маркази қўзғалмайди ва бола бирон марта ҳам нафас олмай ҳалок бўлади.
Янги шароитга ўтиш муносабати билан боладаги бир қанча рецепторларнинг таъсирланишини ва афферент нервлар орқали импульслар бориб, марказий перв системасининг, жумладан нафас марказининг қўзғалувчанлигини оширишини ҳам эътиборга олиш зарур (И. А. Аршавский).
Нафаснинг бошқарилишида механорецепторларнинг аҳамияти.
Нафас маркази хеморецепторлардангина эмас, балки томирларнинг рефлексоген зоналаридаги прессорецепторлардан, шунингдек ўпка, нафас йўллари ва нафас мускулларининг механорецепторларидан ҳам афферент импульслар олади. Бу имиульсларнинг барчаси нафасни рефлекс йўли билан ўзгартиради. Нафас марказига ўпка рецепторларидан адашган нервлар орқали келувчи импульслар айниқса муҳим аҳамиятга эгадир. Нафас олиш ва чиқаришнинг чуқурлиги кўп жиҳатдан шуларга боғлиқ. Упкада рефлектор таъсир келиб чиқишини 1868 йилда Геринг ва Брейер тасвир этган; бундай таъсир борлиги нафаснинг ўз-ўзини рефлекс йўли билан бошкариши ҳақидаги тасаввурга асос бўлди. Нафаснинг ўз-ўзини рефлекс йўли билан боигқариши шунда намоён бўладики,
ўпкада нафас олиш (инспирация)ни рефлекс йўли билан тормозловчи ва нафас чиқариш (эксиирация)ни қўзғатувчи импульслар нафас олиш (инспирация) фазасида пайдо бўлади, нафас олиш (инспирация) ни рефлекс йўли билан қўзғатувчи импульслар эса нафас чиқариш (экспирация) фазасида келиб чиқади. Бундай рефлектор бошқарилиш (регуляция) мавжудлигини қуйидаги факторлар кўрсатиб турипти:
альвеолалар деворидаги, яъни ўпканинг энг чўзилувчан қисмидаги ўпка тўқимасида интерорецепторлар бор, улар адашгап нервдаги афферент нерв толаларининг таъсиротни сезувчи охирларидан иборат;
адашган нервлар қирқилгандан сўнг нафас (респирация) секин ва чуқур бўлиб қолади;
3) адашган нервларни албатта бутун қолдириб, ўпка индифферент газ, масалан, азот билаи шиширилганда диафрагма ва қобирғааро мускуллар бирданига қисқаришдаи тўхтайди, нафас олиш (инспирация) ҳам одатдаги чуқурлигига етмай тўхтаб қолади, ўпкадан ҳаво сунъий йўл билан тортиб олинганда эса, аксинча, диафрагма қисқара бошлайди.
Шу фактларга асосланиб, қуйидаги хулоса чиқарилди: нафас олиш (инспирация) фазасида ўпка альвеолаларининг кенгайишидан ўпка рецепторлари таъсирланади, натижада нафас марказига адашган нервларнинг ўпкадаги тармоқлари орқали келувчи импульслар тезлашади, бу эса нафас марказининг экспиратор нейронларини рефлекс йўли билан қўзғатади, демак, нафас чиқариш (экспирация) га сабаб бўлади.
Адашган нервларни қирқиб, периферик учлари осциллографга улаб қўйилса, ўпка шиширилганда ҳам, ундаги ҳаво сунъий йўл билан тортиб олинганда ҳам электр тебранишлари (ҳаракат потенциаллари) мавжудлиги билинади. Табиий нафас (респирация)да адашган нервдаги тез токлар фақат нафас олиш (инспирация) фазасида кузатилади, табиий нафас чиқариш1 (экспирация) фазасида эса кузатилмайди (64-расм). Демак, ўпка бужмайганда нафас маркази рефлекс билан таъсир-
1 Респирация — дыхание, инспирация — вдох, экспирация — выдох
ланади, бунинг учун ўпка нормал (одатдаги) нафас чиқаришда учрамайдиган даражада қисилган бўлиши шарт. Упкадан ҳаво тортиб олинганда ёки тўсатдан икки томонлама пневмоторакс пайдо бўлганда (бунга диафратма рефлекс йўли билан қисқариб жавоб беради) шу ҳодиса кузатилади. Табиий нафас олиш (респирация)да адашган нервларнинг рецепторлари фақат ўпканинг чўзилишидан таъсирланади.
Нафаснинг бошқарилишида ўпканинг механорецепторларидан ташқари қобирғааро мускуллар билан диафрагманинг механорецепторлари ҳам қатнашади. Диафрагманинг ёки ташқи қобирғааро мускулларнинг сезувчи нервлари таъсирланганда нафас олиш (инспирация) марказининг фаолияти сусаяди ва нафас чиқариш (экспирация) маркази қўзғалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |