ТУРЛИ ШАРОИТДАГИ НАФАС ВА ОРГАНИЗМНИНГ КИСЛОРОД БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ Жисмоний иш пайтидаги нафас Қон айланиши билан бирга нафас туфайли организм ўз эҳтиёжларига яраша кислород билан таъминланар ва ўзида ҳосил бўладиган карбонат кислотадан ҳалос бўлар экан, нафас интенсивлиги оксидланиш процессларининг интенсивлигига боғлиқ эканлиги тушунарли: нафас ҳаракатларининг чуқурлиги ва частотаси тинч ҳолатда камаяди, иш вақтида эса ошади; иш қанча жадал бўлса, нафас ҳаракатлари ўшанча кўп кучаяди. Масалан, жадал иш вақтида ўпка вентиляциясининг ҳажми минутига 50 л гача ва ҳатто (машқ қилган кишиларда) 100 л гача етади. Иш вақтида нафас кучайиши билан бир вақтда юрак фаолияти ҳам кучайиб, юракнинг минутлик ҳажми ошади. Упка вентиляцияси ва юракнинг минутлик ҳажми бажарилаётган иш миқдорига ҳамда оксидланиш процессларининг кучайишига қараб ошади.
Одам тинч турганда кислород истеъмол қилиш минутига 250—350 мл га, иш вақтида эса 4500—5000 мл га етиши мумкин. Иш вақтида систолик ҳажм уч ҳисса (70 дан 200 мл гача), юракнинг қисқаришлар частотаси 2 ва ҳатто 3 баравар ортгани (минутига 70 дан 150 гача ва ҳатто 200 мартагача ургани) учун ҳам шунчалик кўп кислород ташиб берилиши мумкин.
Жисмоний иш вақтида кислород истеъмол қилиш минутига 100 мл ортганда қоннинг минутлик ҳажми тахминан 800—1000 мл кўпайиши ҳисоблаб топилган. Иш вақтида эритроцитларнинг қон деполаридан чиқиши ва терлаш туфайли қондаги сув камайиши, бунинг натижасида эса қоннинг қуюқланиши ва гемоглобин концентрациясинииг кўтарилиши, бинобарин, қоннинг кислород сиғими ортиши унинг кислород ташишини оширади.
Иш вақтида организмда кислороднинг утилизация коэффициенти анча ортади. Катта доирадан ўтувчи қоннинг ҳар бир литридан организм ҳужайралари тинч ҳолатда 60—80 мл, иш вақтида эса 120 мл гача кислородни утилизация қилади (1 л қоннинг кислород сиғими тахминан 200 мл О2 га тенг). Ишлаётган мускулларда кислород таранглигининг камайиши, қондаги карбонат ангидрид таранглигининг ортиши ва водород ионлари концентрациясининг кўпайиши ва оксигемоглобиннинг кўпроқ диссоциацияланишига ёрдам беради. Жисмоний иш вақтида тўқималарга кислороднинг кўпроқ ўтиши ана шунга боғлиқ. Машқ қилиб юрган одамларда кислород утилизацияси айниқса кўпроқ ортади. А. Крог буни яна шу билан изоҳладики, машқ қилган одам ишлаган вақтда машқ қилмаган одамдагига нисбатан кўпроқ капиллярлар очилади.
Жадал жисмоний иш бажарилаётганда ўпка вентиляциясини ва қоннинг минутлик ҳажмини оширадиган сабаблардан бири шуки, тўқималарда сут кислотаси тўпланиб ва қонга ўтиб туради. Айни вақтда қондаги сут кислотаси мускуллар тинч тургандага 5—22 мг % ўрнига 50—100 ва ҳатто 200 мг процентга етиши мумкин. Сут кислотаси карбонат кислотаси натрий ва калий ионлари билан боғланишдан маҳрум қилади, шунинг натижасида қондаги карбонат ангидрид таранглига ошиб, нафас маркази бевосита ва рефлекс йўли билан қўзғалади.
Зўр бериб ишлаётган ҳужайраларга кислород етишмай қолади ва сут кислотасининг бир қисми парчаланишнинг охирги маҳсулотлари бўлган карбонат ангидрид ҳамда сувгача оксидлана олмайди, шунинг учун мускуллар билан иш бажарилаётганда сут кислотаси йиғилиб қолади. Бундай ҳолатии А. Хилл кислород қарздорлик деб атаган. Мускуллар билан жуда жадал иш бажарилаётганда, масалан, спортчилар гоят оғир мусобақаларда қатнашганда кислород қарздорлик пайдо бўлади.
Мускуллар ишлаётганда ҳосил бўлган сут кислотасининг оксидланиши ва ундан глюкоза ресинтезланиши иш тамом бўлгандан сўнг тикланиш даврида тугалланади. Организмда тўпланган сут кислотасининг ортиқча миқдори йўқолиши учун етарлича интенсив нафас олиш шу тикланиш даврида сақланиб туради. Мускуллар ишлаётганда организмда сут кислотасининг тўпланиши нафас олиш ва қон айланишининг кучайишига бирдан-бир сабаб эмас. М. Е. Маршакнинг текширишларига қараганда, эргометрик велосипедда ишлаётган одамнинг оёқларини жгут билан боғлаб қўйиб, ишлаётган мускулдан сут кислотаси ва бошқа маҳсулотлар қонга ўта олмайдиган қилиб қўйилганда ҳам, мускул иши нафасни кучайтиради. Бунда нафас рефлекс йўли билан кучаяди.
Ишлаётган мускуллардаги проприорецепторларнинг таъсирланиши нафас ва қон айланишини кучайтирадиган сигнал бўлиб қолади.
Мускуллар ишлаганда нафас олишнинг ҳар қандай кучайишида шу рефлектор компонент катнашади.
Мускуллар билан бажариладиган бир иш кўп марта такрорлапганда мускул проприорецепторларининг таъсирланиши туфайли нафас олиш шартсиз рефлекс йўли билан ўзгаришдан ташқари, шартли рефлеқс йўли билан ҳам кучаяди ва тезлашади. Нафас олишпинг бундай мосланувчи ўзгаришлари одатдаги ишни бажаришдан олдинги сигналлар таъсирида пайдо бўлади ва ишнинг бажарилишини осонлаштирадиган ўзгаришларни, яъни тўқималарнинг кислород билан таъминланишини кучайтирувчи ва сут кислотасининг тўпланишига тўсқинлик қилувчи реакциялар комплексини вужудга келтиради.
Шундай қилиб, мускуллар ишлаётганда, биринчидан, организмда рўй берувчи химиявий ўзгаришлар — карбонат ангидрид ва алмашинувда оксидланиб улгурмаган махсулотларнинг тупланиши , иккинчидан , рефлектор таъсирлар упка вентиляциясини оширади