Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet119/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   493
Bog'liq
fizi

Сунъий нафас
Нафас маркази шикастланганида ишламай қўйиб, мустақил нафас олиш тўхтайди, шунда газ алмашинувини бир қадар таъминловчи сунъий нафас олдириш чораси кўрилади.
Сунъий нафас олдириш усулларининг уч тури бор: 1) нафас йўллари орқали ўпкага ҳавони ритмик равишда киритиш; 2) кўкрак қафасини табиий нафас ҳаракатларидаги каби сунъий ритмик кенгайтириш ва қисиш; 3) нафас мускуллариии электр токи билан ритмик стимуллаш.
Биринчи усул кўпроқ тарқалган бўлиб; унда қўл ёки мотор билан ҳаракатга келтириладиган махсус меш ёки насос ёрдамида ўпкага ҳаво киритилади. Нафас чиқариш (экспирация) одатда пассив равишда рўй беради. Упкага ҳавони актив киритиш билан бирга ўпкадап ҳаво сўриб олувчи аппаратлар ҳам яратилган. Махсус аппаратлар бўлмаганда тез ёрдам бериш учун энг оддий усул — огиздан оғизга нафас олдириш усулини татбиқ этиш мумкин. Бунда биринчи ёрдам кўрсатувчи киши нафасидан чиқаётган ҳавони зарарланган кишининг оғзига зўр бериб пуфлайди ва унинг ўпкасини шиширади. Нафасдан чиқадиган ҳаводаги кислород миқдори (16—17%) нормал газ алмашинуви учун бутунлай етарли, нафасдан чиқадиган ҳаводаги карбонат ангидриднинг юқори проценти (3—4%) эса шикастланган кишининг нафас марказини стимул-лашга имкон беради.
Сунъий нафас олдиришнинг иккинчи усули — кўкрак қафасини ритмик кенгайтириш ва қисишнинг турли модификациялари қўлланади. Уларнинг энг оддийси — кўкрак қафасини табиий нафас олиш ритмида қўл билан қаттиқроқ қисишдир. Босиш тўхтатилиши билан кўкрак қафаси ҳар гал пассив равишда кенгаяди ва ўпкага ҳаво киради. Узоқ вақт сунъий нафас олдириш учун «темир ўпка» деган махсус аппарат ишлатилади. У саркофаг типидаги металл камерадан иборат бўлиб, ичига шикастланган киши жойлаштирилади. Камеранинг олдинги деворида бош билан бўйин учун тешик ва махсус ёқа бор. Одам камерага жойлаштирилганда махсус ёқа камеранинг герметиклипши таъминлайди. Лйпи вақтда бош камерадан ташқарида бўлиб, одамнинг нафас йўллари атмосфера ҳавосига туташади. Дондерс тажрибасида шиша идишдаги босим ўзгартилгани каби, махсус компрессор камерада юқори ва паст босимни ҳосил қилиб туради. Камерадаги босим пасайганда атмосфсра ҳавоси нафас йўллари орқали ўпкага киради ва кўкрак қафасини кенгайтиради. Камерадаги босим ортганда эса кўкрак қафаси қисилиб, ўпкадан ҳаво чиқади. Сунъий нафас олдиришнинг бу усулини узоқ вақт (баъзан бир неча ой) татбиқ этиш мумкин.
Сунъий нафас олдиришнинг учинчи усули экспериментда текшириб кўрилмоқда. Бу усул ҳайвонларда муваффақият билан қўлланилмоқда, бироқ клиник практикада ҳали кенг жорий этилгани йўқ.
Сўнгги вақтда сунъий нафас олдириш учун қўлланиладиган аппаратлар бу аппаратларнинг ишини қондаги кислород миқдорига қараб автоматик равишда бошқариб турувчи махсус қурилмаларга улаб қўйилади. Гемоглобиннинг кислород билан тўйиниши камайганда сунъий нафас олиш тезлашади ва ўпка вснтиляцияси кучаяди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish