Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet122/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   493
Bog'liq
fizi

Сўлак безлари
Уч жуфт йирик сўлак бези: қулоқ олди, жағ ости ва тил ости безлари, шунингдек тил юзасида ва танглай билан юзнинг шиллиқ пардаларида жойлашган кўпгина майда безларнинг йўллари оғиз бўшлиғига очилади.
Сўлак безларида ип сингари чўзилувчи ёпишқо секрет чиқарувчи шилимшиқ ҳужайралар ва сероз ёки оқ силлиқ сўлак деб аталувчи сувдай суюқ секрет чиқарувчи сероз ҳужайралар бор.
Қулоқ олди бези ва тилнинг ён юзаларидаги безлар сероз ҳужайралардан тузилган. Шилимшиқ ҳужайралардан тузилган безлар — шилим-шиқ безлар тил илдизида, қаттиқ ва юмшоқ танглайда бўлади. Жағ, ости ва тил ости безларида шилимшиқ ҳужайралар ҳам, сероз ҳужайралар ҳам бор, улар аралаш безлардир. Лунж, лабнинг ва тил учининг шиллиқ пардаларида ҳам аралаш безлар бор. Сероз ва шилимшиқ ҳужайралардан ташқари, сўлак безларида секретор ҳужайраларнинг остида жойлашган миоэпителиал ҳужайралар ҳам бор. Улар қисқари, сўлакни безнинг майда йўлларидан сиқиб чиқаради.
Сўлак ажралишини текшириш методикаси
Ҳайвонлардаги сўлак безларининг функциясини ўрганиш учун И. П. Павлов чиқарув йўли фистуласи қўйиш операциясини таклиф қилган. Бунинг учун қулоқ олди ёки жағ ости безининг папилласи атрофидаги бир парча шиллиқ парда билан биргаликда қирқиб ' олиниб, тери жароҳатига чиқарилади ва лунжнинг ташқи юзасидага терига тикиб қўйилади. Шундай фистулани ўрнатиб, ҳайвонда сўлак ажралишини кўп йиллар мобайнида кузатиш мумкин (71-расм). Сўлак безлари йўлларининг фистулалари баъзан (масалан, ярадор бўлгандан кейин ёки баъзи касалликлар оқибатида) одамда ҳам учраши мумкин.

Одамда жағ ости ёки қулоқ олди бсзининг йўли очиладиган жойдаги шиллиқ пардага кичкина металл воронка — ЛешлиКрасногорский капсуласини қўйиб сўлак олиш мумкин (72-расм).
Сўлакнинг таркиби ва хоссалари
Турли безларнинг сўлаги ҳар хил консистенцияли: жаг ости ва тил осли безлари қулоқ олди безига қараганда ёпишқоқроқ ва қуюқроқ сўлак чиқаради. Сўлак консистенциясидаги бу фарқ ундаги оқсил модда — муцинга боғлиқ. Муцин сўлакни ўзига хос шилимшиқ ва сирпанувчан қилади, сўлак билан ҳўлланган овқатни ютиш шу туфайли осон бўлади.
Муциндан ташқари, сўлакда озгана оқсил — глобулин, аминокислоталар, креатинин, сийдик кислотаси, мочевина, шунингдек анорганик тузлар бор. Бу моддаларнинг ҳаммаси сўлакнинғ қаттиқ қолдиғини (0,5—1,5%) ҳосил қилади. Унинг 2/3 қисми органик моддаларга, 7з қисми эса минерал тузларга тўғри келади. Сўлак салпал ишқорий реакцйяли бўлади.
Итнинг бирор бези чиқарадиган сўлакнинг миқдори ва таркиби секрецияга сабаб бўладиган таъсиротнинг хоссаларига, яъни оғиз бўшлиғига киритилган моддаларнинг хоссаларига қараб узгаради. Майдаланган қуруқ овқат оғиз бўшлиғидаги рецепторларнинг кучли механик таъсирловчисидир. У нам овқатга қараганда кўпроқ сўлак ажралишига сабаб бўлади. Шунинг учун сухари нонга, гўшт эса гўшт талқонига қараганда кўпроқ сўлак чиқишига сабаб бўлади.
Аксари овқат моддалар берилганда итнинг сўлак безларидан ажралувчи сўлакдаги органик молдалар, масалан, муцин, рад этилувчи моддалар, масалан, дарё қуми, хлорид кислота ёки аччиқ моддаларни оғизга солиш билан чиқадиган сўлакдагига нисбатан 4 баравар кўпроқ бўлади. Рад этилувчи моддалар (яъни ҳайвон туфлаб ташлайдиган моддалар) оғизга киритилганда ажраладиган сўлак шу моддаларни суюлтириш ва ориз бўшлиғидан ювиб чиқаришга хизмат қилади (Д. А. Бирюков маълумотларига кўра, турли таъсирловчилар одам оғзига кири-тилганда сўлакдаги қаттиқ моддалар миқдори итдагидек тафовут қилмайди).
Одам ейдигаи овқатнинг турига қараб суткасига ажраладиган сўлак миқдори ўзгариб туради; у ўрта ҳисобда 1000—1200 мл га тенг.
Сўлак ферментлари. Одам сўлагида углеводларни узум шакаригача
парчаловчи гидролитик ферментлар бор. Лтиалин фсрменти (сўлак ами-
лазаси, ски диастазаси) крахмални декстринларга, дскстринларни эса
мальтоза деган дисахаридга айлантиради. Сўлакдаги иккинчи фер-
мент — мальтаза таъсирида мальтоза икки зарра узум шакарига парча-
ланади.
Сўлак ферментлари юксак даражада актив булса ҳам, овқат оғиз бўшлиғида узоқ турмаганлиги учун уларнипг таъсирида крахмал батамом парчаланмайди. Птиалин ва мальтаза ишқорий шароитда оптимал таъсир кўрсатади. Хлорид кислотанинг 0,01% концентрацияси сўлак ферментларининг таъсирини сусайтиради, юқори концентрацияси эса сўлак ферментларининг таъсирини сскинлаштиради ва уларни парчалаб юборади, шунинг учун меъда шираси сўлак ферментларининг таъсирини тўхтатади. Овқат луқмаси меъда ширасини бирданига шимиб олмагани учун сўлак ферментларининг углеводларга таъсири меъдада ҳам бироз вақт давом этиши мумкин.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish